Nargis (ism)
Наргис (форсча: نرگس) — келиб чиқиши арабча бўлган хотин-қизлар исми[1]. Кўп халқларда, жумладан, ўзбекларда кенг тарқалган.
| Наргис | |
|---|---|
| (форсча: نرگس) | |
| Жинс | аёл |
| Келиб чиқиши | форсча |
| Бошқа шакллари | Наргиз |
| Чет тиллардаги ўхшашликлар |
форсча: نرگس |
| Боғлиқ мақолалар: | |
Этимологияси
Наргис исм форсчадан (نرگس) кўра юнонча „Наркисос“ сўзидан келиб чиққани тахмин қилинади. Юнон мифологиясига кўра „Наркисос“ ўз ҳуснига ошиқ бўлиб, шу ишқдан ҳалок бўлган ва маъбудлар томонидан шу номдаги гулга айлантирилган ёш йигит бўлган[1].
Таниқли шахслар
- Наргис Датт — ҳинд киносида ишлаган ҳинд актрисаси ва сиёсатчиси;
- Наргис Факҳри — асосан ҳинд филмларида рол ўйнайдиган америкалик актриса ва модел;
- Наргис Муҳаммадий — эронлик инсон ҳуқуқлари фаоли ва Тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати Ширин Эбадий бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари маркази (ДҲРC) вице-президенти;
- Наргис Қосимова — ўзбек журналисти, филология фанлари доктори, профессор, „Эколог“ жамоат бирлашмаси директори.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „„Н“ ҳарфи“, Ўзбек тилининг изоҳли луғати (
ПДФ), 3-жилд, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2022 — 844-бет. ИСБН 978-9943-8834-6-8 (2024-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган).
| Исм ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |