Nargis Qosimova
Қосимова Наргис Суннат қизи (1969-йил, Жиззах, ЎзССР) – ўзбек журналисти, филология фанлари доктори, профессор, „Эколог“ жамоат бирлашмаси директори.
| Наргис Қосимова | |
|---|---|
| Файл:Наргис Қосимова.жпег | |
| Таваллуди |
1969-йил Жиззах шаҳри |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Касби | журналист |
| Иш жойлари | “Эколог” жамоат бирлашмаси директори |
| Илмий унвони | филология фанлари доктори, профессор |
| Веб-сайт | ҳттпс://наргис.уз/ |
Таржимаи ҳол
Қосимова Наргис Суннат қизи 1969-йилда Жиззах шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1992-йили Москва давлат университети Журналистика факултетини муваффақиятли тамомлаб, 1993-йили Тошкент давлат университетига аспирантурага ўқишга кирган. 1996-йил „Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига иқтисодий интеграцияси усул ва шаклларининг матбуотда ёритилиши“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2009-йилда Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факултетини тугатган.
Наргис Қосимова ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тушунадиган ва уларни изчил амалга оширишда фаол иштирок этадиган тажрибали, ташкилотчи, берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қила оладиган салоҳиятли мутахассис ҳисобланади.
Илмий фаолияти
2021-йилда „Экологик журналистика Ўзбекистон сиёсатида: ривожланиш тенденсиялари ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш усуллари“ мавзусида (Доcтор оф Ссиэнcе) илмий даражасини олиш учун ёзилган илмий иши учун диссертациясини ҳимоя қилиб, филология фанлари доктори илмий даражасини олган [1].
У журналистика назарияси борасида кўп йиллардан бери самарали изланишлар олиб боради. Ана шу изланишлар натижасида журналистика йўналишидаги олий ўқув юртлари талабалари, амалиётчи журналистлар ва соҳага қизиқувчи бошқа мутахассислар учун мўлжалланган.
Н.Қосимова „Устоз-шогирд“ тизимида ҳам самарали фаолият олиб бориб, унинг илмий раҳбарлигида бакалавр ва магистратура йўналиши талабалари юқори натижаларга эришиб келмоқда. Жумладан, унинг магистрлари орасида Президент стипендияси совриндорлари, номдор стипендия соҳиблари, турли ижодий кўрик ва танловлар ғолиб ва совриндорлари бўлган. Унинг раҳбарлигида иқтидорли ёш журналистлардан Даврон Эргашев, Фотима Чориева, Ферузбек Сайфуллаев, Мастура Хаитова, Мафтуна Маҳмудова, Муҳайё Саидовалар бир нечта халқаро ва республика танловлар ғолиби бўлган. Ҳозирда йигирмадан ошиқ таянч докторанти илмий ишини якунлаб, ҳимоя жараёнларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ижодий фаолияти
Наргис Қосимова Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Истиқболли медиа лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлимида мутахассис лавозимида ишлаган даврида ҳудудий телерадиокомпаниялар бошловчи ва дикторлари, ёш ижодкорлари учун малака ошириш ўқув-семинарлари, Республика телевидение ва радио касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун таниқли ижодкорлар, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказишда, „МТРК соврини“ кўрик-танловини, „УзҲД“ телеканали фаолиятини ташкил қилиш жараёнларида фаол қатнашди.
У амалиётчи журналист сифатида ҳам катта тажрибага эга. Республиканинг етакчи оммавий ахборот воситалари, жумладан "Жиззах ҳақиқати", „Учител Узбекистана“, „Садо“, „Регион.уз“ газеталари, „Фермер“ журналида, Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида фаолият олиб борган. Юқорида санаб ўтилган босма нашрлардан ташқари, "Оила ва жамият", "Ҳуррият", "Ишонч", „Соғлом авлод учун“ каби газета ва журналларда ижтимоий, маънавий-маърифий мавзулардаги кўплаб мақолалари чоп этилган. Бугунги кунда ҳам оммавий ахборот воситаларида ўзининг долзарб мавзулардаги мақолалари билан фаол қатнашиб келади.
Фаоллиги
Аҳолининг медиа саводхонлигини ошириш борасида амалий изланишлар ҳам олиб боради. Айни пайтда унинг раҳбарлигида ҳттпс://www.фаcтчеcкер.уз/ сайти ташкил этилган бўлиб, сайт республикада фейкларга қарши курашиш борасида фаолият олиб бормоқда.
Қолаверса, мамлакатимиз аҳолисининг экологик маданиятини ошириш, республикамиз ва дунё экологияси ҳақида хабардор қилиш, бу борадаги ҳуқуқий билимини кучайтиришга йўналтирилган www.эколог.уз интернет нашрининг бош муҳаррири ҳисобланади.
Наргис Қосимова Ўзбекистон Республикасида экожурналистика мактабини яратган биринчи олима, экожурналист. Унинг ташаббуси билан 2019-йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факултети,2021-йили Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университети ўқув дастурларига „Экожурналистика“ фани киритилди[2]. 2024-йилда эса Наргис Қосимованинг саъй-ҳаракати билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникация университетида „Экожурналистика“ йўналиши очилди.
Бундан ташқари, унинг раҳбарлигидаги „Эколог“ жамоат бирлашмаси нодавлат-нотижорат ташкилоти [3] ва www.эколог.уз сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари аҳолининг экологик билим ва маданиятини ошириш, мамлакатимизда мавжуд экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, уларнинг ечимларини излаш борасида ҳам салмоқли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Мазкур йўналишда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси билан фаол ҳамкорлик қилиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги[4], Сув хўжалиги вазирлиги[5], „Ўзархив“ агентлиги [6] Инновацион ривожланиш агентлиги Жамоатчилик кенгашлари аъзоси, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг Экологик журналистика кенгаши раиси ҳисобланади.
Наргис Қосимова Ўзбекистонда гендер масалалари бўйича фаол фуқаролик позицияга эга бўлиб, 2022-йили Ўзбекистонда ФАО ташкилотининг гендер бўйича миллий маслаҳатчиси лавозимида иш юритган. Жиззах вилояти „Қалб нури“ маркази, УНПФА, УСАИД халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси гендер сиёсатини тарғиб қилиш бўйича семинар-тренинглар олиб бормоқда.
Айни пайтда Наргис Қосимова Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, БМТТД, УСАИД, ЕХҲТ, УНЕСCО, УНИСЕФ, Аcтед, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг тренери.
Наргис Қосимова 2006-йилдан бошлаб журналистика йўналишида ўтказилган 40 дан зиёд халқаро ва республика миқёсидаги танловларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган[7] [8][9].
Наргис Қосимова меҳнат фаолияти давомида ўзини меҳнацевар, изланувчан, камчиликларга муросасиз, талабчан, масъулиятни чуқур ҳис этадиган, ташаббускор, ижтимоий фаол фуқаро сифатида ҳам намоён этиб, куч-ғайрати, билими ва тажрибасини аҳолининг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш ишларига сафарбар этиб, атроф-муҳитдаги муаммоларга ҳам журналист, ҳам фуқаролик фаоли сифатида жамоатчиликнинг назоратини қаратиш орқали жамиятни ривожлантиришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Наргис Қосимова „Ўзбекистон халқ таълими аълочиси“ (2011), „Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун“ (2019), „Табиат ҳимоячиси“ (2023), «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» ва "Мо'табар аёл" кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 2025 йилда «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофотининг «Ташаббускор экология фаоли» номинацияси ғолиби бўлган.
Қўлланмалари
"Коррупсияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли", „Парламент журналистикаси: замонавий ёндашув ва усуллар“[10], „Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг роли“[11], „Болалар ҳуқуқларининг ОАВда ёритилиши“[12], „Гендер ва медиа“[13], „Медиа этика“ каби сингари ўзбек ва рус тилларида 45 та ўқув қўлланма, шундан 9 таси ҳаммуаллифликда, 4 та дарслик, 4 та китоб, 3 та монография шунингдек, 160 дан ортиқ, жумладан охирги 3-йилда 40 дан ортиқ илмий[14], 2000 дан ортиқ публицистик, таҳлилий мақолалар муаллифи, журналистикага оид 10 томлик илмий-оммабоп тўпламнинг 4 та жилдида ҳаммуаллиф сифатида қатнашган.
Манбалар
- ↑ „Қосимова Наргис Суннат қизинингфилология фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ҳимояси тўғрисида Қаралган сана=13.08.2024“ (уза.уз).
- ↑ „Экожурналистика бўйича биринчи дарслик чоп этилди Қаралган сана=13.08.2024“ (т.ме/экологуз).
- ↑ „Нодавлат тотижорат ташкилотлари рўйхати Қаралган сана=13.08.2024“ (э-нго.уз).
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Жамоатчилик Кенгаши таркиби Қаралган сана=13.08.2024“ (эcо.гов.уз). 2024-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-август.
- ↑ „Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигии вазирлиги Жамоатчилик Кенгаши таркиби Қаралган сана=13.08.2024“ (гов.уз).
- ↑ „"Ўзархив" агентлигининг Жамоатчилик кенгаши таркиби Қаралган сана=13.08.2024“ (арчиве.уз).
- ↑ „Журналистика соҳасида «Олтин қалам» ХВ миллий мукофоти ғолиб ва совриндорлари Қаралган сана=13.08.2024“ (уза.уз).
- ↑ „«Экология маликаси» — Наргис Қосимова э’тироф этилди Қаралган сана=13.08.2024“ (хабар.уз).
- ↑ „“Атиргул” танлови ғолиблари Қаралган сана=13.08.2024“ (гужум.уз).
- ↑ „Парламент журналистикаси: замонавий ёндашув ва усуллар Қаралган сана=13.08.2024“ (наргис.уз).
- ↑ „"Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг роли" Қаралган сана=13.08.2024“ (наргис.уз).
- ↑ „"Болалар ҳуқуқларининг ОАВда ёритилиши" Қаралган сана=13.08.2024“ (наргис.уз).
- ↑ „Гендер ва медиа Қаралган сана=13.08.2024“ (наргис.уз).
- ↑ „Особенности представления экологических тем в СМИ УзбекистанаА Қаралган сана=13.08.2024“ (элар.урфуҳ).