Nargiz Zokirova
Наргиз Пўлатовна Зокирова (1971-йил 6-октябр, Тошкент) ўзбек-америкалик қўшиқчидир. Неw Ёркда истиқомат қилади[2]. Россиянинг Биринчи каналидаги Голос танловида Сcорпионс гуруҳининг Стилл Ловинг Ёу ашуласини куйлаб, матбуот диққатига тушди[2][3]. Наргиз Зокирова Фаррух Зокировнинг жиянидир[2].
Наргиз Зокирова | |
|---|---|
|
Наргиза 2014-йилда Самара | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
1971-йил 6-октябр |
| Жанрлар | Рок, поп |
| Фаолият йиллари | 1980-бугун |
| Фуқаролиги |
|
| Амплуа | Қўшиқчи |
| Веб-сайт | роcкннаргиз.cом |
Биографияси
Наргиз 1970-йил 6-октабрда Тошкент шаҳрида мусиқачи оиласида таваллуд топган[4][5].
Онаси – Луиза Каримовна Зокирова, 1960–1970-йилларда машҳур эстрада хонандаси бўлган. У тоғаси, таниқли эстрада хонандаси Ботир Зокиров[6] билан дуэт куйлаган. Наргизнинг отаси Пўлат Сионович Мордухаев, бухоролик яҳудий, Ботир Зокиров ансамблида барабанчи бўлган. Наргиз отасининг оғир касаллиги туфайли 2012-йилда „Голос“ телекўрсатувининг биринчи кастингида иштирок эта олмаган[7]. Пўлат Мордухаев 2013-йил апрел ойида вафот этган[8].
Наргиз 4 ёшида биринчи марта саҳнага чиқди. 15 ёшида тоғаси Фаррух Зокиров мусиқаси ва Иля Резник[9] сўзи билан ёзилган „Мени эсла“ қўшиғи билан чиқиш қилди. Режиссёр Али Хамраев томонидан суратга олинган „Водийлик келин“ филми учун басталанган бир қанча қўшиқлар билан „Юрмала-86“ биринчи Бутуниттифоқ телевизион танловида иштирок этди ва томошабинлар эътиборини қозонди[10]. 1988-йилда ёш хонанданинг „Шаггй студент“ қўшиғи учун олинган видео „До 16 или старше…“ телекўрсатувида намойиш этилди[11].
Зокирова Республика сирк мактабининг эстрада бўлимида таҳсил олган. У ўз гуруҳи билан муваффақиятли чиқишлар қилган.
Наргиз 2013-йилда америка Тҳе Х-Фаcтор танловининг уч босқичидан ўтди, аммо ташкилотчилар бошқа қўнғироқ қилишмади. Сўнгра Россиянинг „Голос“ телевизион лойиҳасида қатнашди[12]. Наргиз барча тўрт ҳакамни ҳайратда қолдирди ваЛеонид Агутин[13] жамоасини танлади. 2013-йил 20-декабрда танловнинг финалига чиқди[14]. У Сергей Волчковга катта фарқ билан ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бироқ, қўшиқчи: „Мен ютмадим, мен ғалаба қозондим“,– деб ҳисоблайди[15].
Зокирова 2014-йилнинг апрелидан 2019-йилнинг августигача продюсер ва бастакор Максим Фадеев билан ҳамкорлик қилган. Мусиқачи 2014-йил 3-июлда чиқарилган „Я – не твоя“ яккахон дебютини ёзди. Октябр ойида қўшиқ учун видеоклип премераси бўлиб ўтди, унда эри Филипп Балзано билан бирга рол ўйнаган[16].
Сcорпионс гуруҳи аъзоси Рудолф Сченкер Фаcебоок саҳифасига Наргиз Зокирова ижроси видеосини қўйди[17].
Наргиз Зокирова Россия „Первий канал“даги „Голос“ („Овоз“) дастуридаги нисбатан муваффақиятли ва эътиборга молик ва ўзига хос ноодатий ташқи кўринишли иштирокидан сўнг нафақат Россия, балки МДҲ мамлакатларида ҳам танилди.
Наргиз Зокирова 2014-йил 10-апрел куни Россия талабларини бузгани учун маҳаллий Миграция хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Наргиз Зокирова Россиянинг Югра округидаги йирик шаҳарларда гастрол дастури билан чиқиш қилаётган бўлган. Сургут шаҳрида ҳеч қандай муаммолар учрамаган, бироқ Нижневартовскда маҳаллий миграция хизмати ходимлари уни қўлга олиб, унга нисбатан маъмурий баённома тузишган[18].
Оиласи
Наргиз Зокирова 1995-йилгача Тошкентда яшаган. Биринчи турмуш ўртоғи таниқли қўшиқчи Руслан Шарипов.
- Отаси – Пўлат Мордекаев – Бухоролик яҳудийлардан. Ботир Зокиров ансамблида созанда бўлган[19].
- Онаси – Луиза Зокирова, қўшиқчи, акаси Ботир Зокиров билан дуэт қўшиқлар куйлашган.
- Буваси – Карим Зокиров (1912—1977), опера қўшиқчиси (баритон), солист Алишер Навоий номли Ўзбекистон Давлат опера ва балет театри солисти.
- Бувиси – Шоҳистá Саидова – қўшиқчи, халқ қўшинлари ижрочиси, Муқумий номидаги Тошкент мусиқа театри солисти.
- Тоғаси – Ботир Зокиров, (1936 – 1985), совет қўшиқчиси, ёзувчи, рассом ва актёр. Ўзбекистон СССР халқ артисти.
- Тоғаси – Фаррух Зокиров, қўшиқчи, Ялла ансамбли раҳбари, Ўзбекистон СССР халқ артисти.
- Тоғаси – Жамшид Зокиров (1949—2012), театр ва кино актёри, телевидение бошловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
- Турмуш ўртоғи – Филлип Балзано, қўшиқчи, мусиқачи.
Наргиз Зокирова ҳозир уч фарзанднинг онаси. Қизи, Сабина (биринчи турмушдан Руслан Шарипов), ўғли Ауэл ва кичик қизи Лейла.
Манбалар
- ↑ „Н. Закирова - Команда Леонида Агутина - Голос“ (ру). 1тв.ру. 2013-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-октабр 2013.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Племянница Фарруха Закирова Наргиз Закирова участница очередного сезона проекта "Голос"“ (ру). мезон.уз. 2013-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-октябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-04 санасида архивланган)
- ↑ „Бритая татуированная Наргиз Закирова взорвала "Голос"“ (ру). питер.тв.
- ↑ „Наргиз Закирова: фото, биография, фильмография, новости - Вокруг ТВ.“ (эн). Вокруг ТВ. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
- ↑ „Вся творческая семья Закировых гордится выступлением Наргиз Закировой на российском телепроекте «Голос»“ (деадлинк). Мезон.Уз (2013-йил 29-сентябр). 2013-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Батыр Закиров“ (деадлинк). Музыкальное обозрение. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 22-ноябр.
- ↑ „Наргиз Закирова: «Появление перед зрителями для меня всегда праздник!»“ (деадлинк). Мезон.Уз (2013-йил 8-ноябр). 2013-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ Прощай, Пулат Мордухаев! // Тҳе Букҳариан Тимес : газета. — 3-9 мая 2013. — № 586. — С. 42—43. Архивировано 13 октябр 2013 года.
- ↑ „Резник: «Татуированная Наргиз Закирова из шоу „Голос“ начинала с моих песен»“. Питер.ТВ (2013-йил 24-октябр). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Участница проекта «Голос» Наргиз Закирова: Справиться с депрессиями мне помог муж“. Комсомольская правда (2013-йил 13-ноябр). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-ноябр.
- ↑ Советское телевидение. ГОСТЕЛЕРАДИОФОНД России. „Юная Наргиз Закирова в передаче «…до 16 и старше» (1988)“ (2018-йил 25-апрел). 2020-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-апрел.
- ↑ „Наргиз Закирова: «Ради «Голоса» я отказалась от телешоу в Америке»“. Комсомольская правда (2013-йил 1-октябр). 2020-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-сентябр.
- ↑ „Наргиз Закирова: «Сначала я влюбилась в его голос, а потом и в него самого...»“. 1тв.ру (2013-йил 18-ноябр). 2014-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-ноябр.
- ↑ „Финалистами «Голоса» стали Волчков, Кузнецова, Гуралиа и Закирова“. Комсомольская правда (2013-йил 20-декабр). 2020-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 21-декабр.
- ↑ „Наргиз Закирова про "Голос": Я не выиграла, я победила!“. Питер.тв (2014-йил 6-феврал). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-феврал.
- ↑ „Наргиз Закирова сняла в своём клипе мужа“. Wоман.ру (2014-йил 9-октябр). 2020-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-феврал.
- ↑ „Наргиз Закирова восхитила самого основателя Сcорпионс“ (ру). мезон.уз. 2013-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 3-октябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-11 санасида архивланган)
- ↑ Наргиз Зокирова Россия қонунчилигини бузгани учун ҳибсга олинди, 2014-04-13да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-04-11
- ↑ „Участница проекта «Голос» Наргиз Закирова: «Желаю оставаться собой»“ (ру). Утро.уз (2 октября 2013). 2013-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-сентябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-04 санасида архивланган)
Ҳаволалар
- Расмий сайти
- Наргиз Зокирова Тwиттер саҳифаси
- Наргиз Закирова – Алла. Наргиз Закирова – Алла (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-06 санасида архивланган)
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |