Narimon Abdullayev
Наримон Абдуллаев (1952 Урганч)—Шарқшунос-филолог-эроншунос, филология фанлари номзоди, доцент.
Фаолияти
ТошДУ шарқ факултетининг 1974-йил битирувчиси. 1974 — 1976-йиллар давомида Афғонистонда таржимон бўлиб ишлади. 1976 — 1992-йилларда ТДПИ умумий тилшунослик кафедрасида форс тилидан дарс берди. Шу орада у яна бир неча бор (1979 — 1981, 1987 — 1989) Афғонистонда хизмат сафарида бўлди. 1992 — 1995-йиллар ЎзФА ҚИ докторанти. 1996-йилдан Афғонистон билан иқтисодий, маданий, савдо соҳаларида ҳамкорлик ишлари ташкилотчиларидан. Ҳозир Кобул шаҳридаги Тошкент ёғ-мой комбинатига тегишли Савдо уйининг директори.
Илмий йўналиши
Асосий илмий ишлари:
Номзодлик диссертацияси мавзуси:
# „Афғонистон шеваларининг фонетик хусусиятлари“. — Тошкент, 1982.
# Афғонистон ўзбек шевалари ҳақида // Совет туркологияси. — Баку, 1979. — № 5.
# Афғонистондаги ўзбек лаҳжалари ҳақида // Ирфон. — 1980. — № 5. — С. 123 — 140.
# Афғонистон ўзбек лаҳжаларининг лексикаси // Ўзбек тили ва адабиёти. — Тошкент, 1980. — № 1.
# Афғонистонда ўзбек адабий тилининг шаклланиши // Меллиятҳои бародари. — Кобул, 1987. — № 23. — Б.84 — 89 — афғон тилида.
# Афғонистон ўзбеклари // Фан ва турмуш. — Тошкент, 1987. — № 5. — Б.24 — 25.
# „Юлдуз“ рўзномаси тилининг фонетик хусусиятлари ҳақида // Меллиятҳои бародари. — Кобул, 1988. — № 32. — Б.27 — 31.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |