Narimon Narimonov
Наримон Наримонов (тўлиқ исми: Наримон Карбалойи Нажаф ўғли Наримонов, 14-апрел 1870, Тбилиси — 19-март 1925, Москва) — Озарбайжон болшевик инқилобчиси, ижтимоий-сиёсий ходим, ёзувчи, публисист, шифокор; Озарбайжон ССР нинг 1-Халқ Ташқи ишлар комиссари; Озарбайжон ССР Инқилоб қўмитаси раиси; Озарбайжон ССР Халқ Комиссарлари Советининг 1-раиси; ЗСФСР Иттифоқ Советининг 1-раиси; СССР Марказий Ижроия қўмитаси президиумининг ЗСФСР дан 1-раиси.
| Наримон Наримонов | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Нəриман Нəриманов |
| Таваллуди | 14-апрел 1870, Тбилиси, Тифлис губернаторлиги, Россия İмперияси |
| Вафоти | 19-март 1925, Москва, РСФСР, СССР |
| Касби | ижтимоий-сиёсий ходим, ёзувчи, публисист, шифокор |
| Болалари | Нажаф Наримонов |
| Отаси | Карбалойи Нажаф |
| Онаси | Ҳалима хоним |
Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-май 211-сон Қарорига биноан Наримон Наримонов Озарбайжон Республикасида асарлари давлат мулки деб эълон қилинган муаллифлар рўйхатига кирган[1].
Озарбайжоннинг мусулмон шарқида эришган бир қанча илклар, шу жумладан, илк конституция унинг номи билан боғлиқ. Наримонов ҳокимияти даврида Озарбайжон халқининг одат ва анъаналарига чуқур ҳурмат кўрсатилиб, барча диний ва анъанавий байрамлар расман дам олиш куни деб ҳисобланган. У сиёсатчи бўлиш билан бирга маърифатпарвар ва драматург-ёзувчи сифатида Озарбайжон тарихида муҳим рол ўйнаган, 1894-йилда Бокуда илк қироатхонани очган. Адабиётчи сифатида Озарбайжон миллий романининг („Баҳодир ва Сона“) ва илк тарихий трагедиянинг („Нодиршоҳ“) асосчисидир. Унинг ҳокимияти даврида барча қўшни республикалар билан дўстлик алоқалари олиб борилган. Масалан, Туркиядаги Истиқлол урушига катта кўмаклик кўрсатган, натижада Туркиянинг харитадан ўчиб кетишига қарши олиб борилган курашда уларга катта ёрдам берган. Кейинчалик Отатурк унга бу ёрдамларини қайтаришни таклиф қилганида Наримон Наримонов унга "Пошом, турк миллатига шундай анъана бор, жигар ҳар қандай ҳолатда жигарининг қўлидан тутади" деб жавоб берган.[2]
Ҳаёти
Наримон Наримонов 1870-йилда Тбилиси шаҳрида туғилган. 1890-йилда Горий семинариясини, 1908-йилда Новороссийск (Одесса) университетининг тиббиёт факултетини тугатди.
1905-йилда Социал-демократ „Ҳуммат“ ташкилотининг раҳбариятига кирган, Россия социал-демократ ишчи (болшевиклар) партиясининг (РСДФ (б)П) дастурини Озарбайжон тилига таржима қилган. 1909-йилда қамоққа олиниб, Ҳаштархон шаҳрига сургун қилинди.
1913-йилда Бокуга қайитган Наримонов ишчилар орасида ташвиқот билан шуғулланган.
1917-йилда Наримон Наримонов „Ҳуммат“ ташкилоти марказий қўмитаси раиси ва РСДФ (б)П Боку қўмитаси аъзоси, „Ҳуммат“ газетаси бош муҳаррири эди.
1918-йил март ойида Наримон Наримонов Боку советида шаҳар хўжалиги бўйича халқ комиссари этиб тайинланди. Ушбу йилнинг июн ойида оғир касаллик туфайли Ҳаштархон шаҳрига муолажага жўнатилади. Соғайгач бу шаҳардаги бир неча партия органларида ишлайди.

Н. Наримонов 1919-йилда Москвага чақирилиб РСФСР Халқ Ташқи ишлар Комиссарлигида (ТИВ) Шарқ масалалари бўйича халқ комиссари муовини лавозимига тайинланди. 1920-йил 28-апрелда Озарбайжон Халқ Жумҳурияти тугатилиб, Озарбайжон ССР эълон этилгач, Н. Наримонов Озарбайжон ССР Вақтинча Инқилоб қўмитаси раиси ва Халқ комиссарлари совети раиси лавозимини эгаллади.
1922-йилда СССР ташкил топгач, СССР Марказий Ижроия қўмитаси раисларидан бири этиб сайланди. Н. Наримонов 1925-йилда шубҳали шаклда вафот этиб, Москвада Кремл деворлари яқинида дафн этилди.
Таниқли инқилобчи Лев Троцкий Наримонов ўлими ҳақиса шундай деганди: „Лениндан сўнг Шарқнинг энг катта йўқотиши.“"[3] Серго Оржоникидзе эса Н. Наримоновни шундай тасвирлаган эди: „Партиямизнинг Шарқдаги энг катта намояндаси“."[4]
Оиласи
Н. Наримонов Тбилиси шаҳрида камбағал оилада туғилди. Унга аслан Жанубий Озарбайжоннинг Урмия туманидан бўлган катта бобосининг исмини қўйишган. Акаси Салман Наримонов хотира дафтарида катта бобомиз Наримон ХВИИ асрда Кахетия ҳокими И Ироқллининг саройида „собитқадам“ эшик оғаси бўлган деб ёзади. Н. Наримоновнинг отаси Карбалойи Нажаф майда тижорат билан шуғулланарди. Карбалойи Нафажнинг отаси Оллоҳбердибей ХИХ асрда Кавказортида таниқли мусиқа ходимларидан бири эди. карбалойи Нажаф тбилисилик ҳожи Муҳаммадҳасан Замоновнинг қизи Ҳалима хонимга уйланган, уларнинг 9 фарзанди бўлган: Салмон, Марзия, Ризо, Ризвон, Фотима, Сакина, Ризвон (ўлган фарзандининг симини қўйишган), Наримон,[5]
Акаси
Салмон Наримонов Н. Наримоновнинг катта акаси. У 1847-йилда Тбилисида туғилган. У "Сайёра" ва "Сайёрайи Ҳаққи" тахаллуси билан шеър ёза бошлаган. Салмон Наримонов Кавказда илк озарбайжон ҳарф терувчи сифатида танилган. У 1905-1907-йилларда Боку матбааларида бош ҳарф терувчилик қилиш билан бирга Озарбайжонда миллий тартибчиларнинг етишиб чиқишида ва полиграфия санъати ривожида хизмат кўрсатган. Мақолаларини „Қари Салмон“ тахаллуси билан ёзган. Ҳозирги кунда „Саёҳатнома“ асари ОМФА М.Фузулий номидаги Қўлёзмалар İнституида сақланади. „Ҳаёт“ газетасининг 1906-йил сонларида чоп этилган мақолалари: "Намрудлар ва Шаддодлар", „Ҳами-нику“, „Дарахтни ичидан қурт ейди“, „Фалончига мактуб“, „Қиссадан ҳисса“, „Айтиш ёки айтмаслик лозим“, „Очиқ мактуб“, „Ҳурриятдан ҳақ ила фойдаланмоқ лозим“. 1907-йилда Бокуда вафот этган.[6]
Турмуш ўртоғи
Гулсум Наримонова (Алиева) 1898-йилда Боку шаҳрида аслан Шамахидан бўлган тижоратчи Миркозим Алиев оиласида туғилган. 1915-йилда у буюк мутафаккир, таниқли давлат арбоби Н. Наримонов билан турмуш қуради. 1931-1935-йилларда эса у Москвада Тимирзаев номидаги қишлоқ хўжалиги академиясининг боғбонлик-мевачилик факултетида ва Қорагул қўйчилиги институтида ўқийди. Ғарбий Сибирдаги иш тажрибаси асосида Гулсум хоним "Жуда муҳим ем базаси", „Силос компаниясида кескин қайтишга муваффақ бўлиш лозим“, „Силос учун минора ва окоплар йўлида“, „Коллективлаштириш аёлни озодликка чиқаради“ номли китобчалар ёзади. Бундан ташқари у "Тасодифий компания" мақоласини, „Болалар учун эртак ва ҳикоялар“, „Бакинский рабочий“ газетаси учун мақола ва "Менинг хотираларим"ни ёзиб чоп эттиради. Фаол ҳомийлик фаолиятига кўра Гулсум хоним Наримонова Москва Ҳарбий идорасининг, Москва шаҳар соғлиқни сақлаш шўбасининг, Ҳарбий касалхона қўмондонлигининг фармонлари билан тақдирланади, "Германия бўйича ғалабага кўра медали" билан мукофотланади. У Москва шаҳар Қизил хоч қўмитасининг ҳомийлик комиссияси аъзоси эди, "СССРнинг санитар муҳофазаси аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланди. Гулсум хоним Наримонова 1953-йилда вафот этиб, Москвадаги Ваганковское қабристонида дафн этилди.
Абдулла Шоиқнинг Н. Наримоновнинг турмуш қуриши муносабати билан ёзган табрик шеъри:
"Муҳтарам Наримонбей Наримонов жанобларига!!"
Ниşан қоймуşсан эşитдим, хейир олсун!
Тонг юлдузи каби бахтинг порласин.
Яша, янги йўлдошингла юз яша:
Бу дунёни роҳатда, ошингни оша.
Бўрон, тўфонлардан сўнг албат,
Гўзал бўлар тинчлик, фароғат.
Йўқ, сен роҳат севмаган оташсан,
Эрийди қаҳрингла мутҳиш душман.
А.Шоиқ. Боку, 8-март, 1914-йил[7]
Ўғли
Нажаф Наримон ўғли Наримонов 1919-йил 2-декабрда Россия Федерациясининг Москва шаҳрида таваллуд топган. 1928-йилда Нажаф Наримонов Москва шаҳрида 109-сонли мактабга боради. 1938-йилда тўққиз йиллик мактабни муваффақиятли тамомлаган Нажаф Наримонов кейинчалик Пушкин номидаги Танкчилик мактаби номини олган Ленинград Ҳарбий техник-танк мактабига киради. Нажаф Наримонов 1940-йилда Киев ҳарбий мактабини тамомлагач, Ҳарбий академияда ўқишни хоҳларди. Бунинг учун у Қизил армиянинг Сталин номидаги Ҳарбий академиясигақабул имтиҳонига кириши учун ариза билан мурожаат қилади. Лекин 1941-йилда бошланган Улуғ Ватан уруши унинг унинг орзуси амалга ошишига тўсқинлик қилади. У Сталинград ва Жануб фронтларида жанг қилган, 2-гвардия механиклаштириш корпусининг 58-алоҳида гвардия таъмир-барпо таборининг танк темир бўлимининг взвод командири бўлган. „Сталинград мудофаасига кўра“ медал билан тақдирланади. 1943-йил 10-сентабрда Украинанинг Волноваха шаҳри ва шаҳар темирйўл базасининг душманлардан озод этилишида Нажаф Наримоновнинг танкчилари ҳам ажралиб туради. Ўша куни жасур командир, 24 ёшли Наримонов ҳалок бўлади. Уни Волновахадаги қардошлик қабристонида аскарлик эҳтироми билан дафн этишади.[8]
Амакиси набираси
Музаффар Наримонов 1897-йилда Тбилисида туғилган. Феврал-буржуа демократик инқилобидан (1917) сўнг Боку губернаторлиги озиқ-овқат қўмитаси вакили, Озарбайжонда Совет ҳокимияти ўрнатилгач эса Нуха уэзди ва Загатала тумани фавқулодда комиссари муовини бўлган. 1921-йилда АК (б) П Фабрика ва завод туман қўмитаси котиби этиб тайинланди. 1925-йилда Г.В.Плеханов номидаги Халқ хўжалиги институтини тамомлаб, АК (б) П МК ташкилот шўбаси мудири (1925-1927), Озарбайжон ССР Халқ ФКМ комиссари муовини (1927-1928), УİК (б) П Свердловск идора қўмитаси котиби (1929-1930), АК (б) П МК котиби, Урал Истеъмол иттифоқининг раис муовини (1930-1933), АК (б) П МК оммавий ташкилот шўбаси мудири, Оржоникидзе Раён қўмитаси котиби, Боку қўмитаси котиби, кейинчалик ИИ котиби (1933-1937) лавозимларида ишлаган. УİК (б) П-нинг 16 ва 17-қурултойлари, АКП ва Кавказорти коммунист ташкилотларининг бир қатор қурултойларининг вакили бўлган. Кўп бор АК (б) П МК, УИК (б) П Кавказорти ўлка ва Свердловск вилоят қўмиталарига, Озарбайжон ССР МИК ва ССР МИК га аъзо этиб сайланган. Қизил Меҳнат байроғи ордени билан тақдирланган. 1937-йилда М.Бағиров томонидан қамоққа олиниб, 1938-йилда эса репрессия қурбони сифатида отиб ташланган.[9]
Ўқитувчилик фаолияти
Қизил ҳожили қишлоқ ўрта мактаби даври (1890—1891)
Тбилиси губернаторлиги уэздларда ижтимоий мактаб очиш учун 1873-йил 22-ноябрда махсус низомнома қабул қилди. 1875-йилда Борчали уэздида яшовчи озарбайжонлар учун ижтимоий мактаб ташкил қилиш мақсадида Н. Наримонов ҳудудни айланиб чиқади. Ҳеч бир қишлоқ ушбу мактабни қабул қилмайди. Фақатгина Қизил ҳожили маориф органларига махсус ариза билан мурожаат қилган ҳолда бу мактабнинг уларга берилишини сўрашади. 1875-йил ҳисоботида Кавказ теҳсил доирасининг мудири Неверов ёзади: „Ўз харажати билан мактаб очиш ниятида бўлган Борчали уэздидан Қизил ҳожили номли мусул қишлоғи ҳам бор“.[10]
ХИХ асрнинг 70-йилларида ҳукуматнинг алоҳида буйруғи билан қишлоқларда ташкил топган ижтимоий мактаблар давлатнинг маориф органлари томонидан назорат қилинар, лекин давлат хазинасидан ёрдам кўрсатилмасди. Ижтимоий мактабларни сақлаш учун аҳолидан алоҳида солиқ олинарди. Шу мақсадда ўша йил ҳар уйдан 1 манат 30 қапикдан олган қизилҳожликлар 292 манат пул йиғишди. Буни 200 манати ўқитувчи учун йиллик меҳнат ҳаққи, 92 манат эса мактаб хўжалик ишлари ва дарс анжомлари учун сарфланди. Шундай қилиб қизилҳожиликлар Кавказортида яшовчи озарбайжонлар учун очилган маорифнинг илк пионери бўлишди. 1876-йилда мактаб учун янги типли, уч синфли тош бино ҳам қуришди. Шу тарзда 1877-йил 1-сентябрда авваллар махсус эвларда фаолият кўрсатган мулла мактабининг базасида янги типли, дунёвий теҳсил берувчи бошланғич мактаб ишга тушди. Ҳали Наримонов тириклигида қишлоқ аҳли бир қарор билан уни „Наримония мактаби“ деб номлаган эдилар.[10]
1890-йилда Горий ўқитувчилар семинариясини битирган 20 ёшли Наримонов педагогик фаолиятини Тбилиси губернаторлиги Борчали уэздининг Қизилҳожили қишлоқ бошланғич мактабида рус тили ўқитувчиси сифатида ўз педагогик фаолиятини бошлади. Лекин бўлажак адиб ва давлат арбобига фақатгина бир ўқув йили ишлаш насиб этди. Моддий етишмовчилик туфайли мактаб ёпилди. Наримонов Бокуга қайтишга мажбур бўлди. Ўша даврдаги Озарбайжон қишлоғига хос бўлган жиҳатлар — саводсизлик ва фанатизм, ҳуқуқсизлик ва чидаб бўлмас суистеъмол ана шу қишлоқда барча даҳшати билан Наримоновнинг кўз олдида намоён бўлди ва анча вақт ўтгач ўзи ёзганидек „башариятнинг орқада қолган қисмига кучи етганича ёрдам бериш“ фикри унда илк бор ана шу қишлоқда пайдо бўлди. Қизилҳожилида дарс берган пайтлари "Нодонлик" асарини ёза бошлади.[10]
Боку даври (1891—1902)
Бир йил ўтгач, янги мактаб очиш ниятида Бокуга кўчган Наримонов жуда кенг миқёсда ижтимоий-педагогик фаолиятини бошлайди. Мактаб очиш унга насиб қилмайди ва Наримонов С.М. Ғанизоданинҳ кўмаги билан А.И. Победоносцевнинг 6 синфли прогимназияси тайёрлов синфининг қуйи шўбасига ўқитувчи этиб олинди. Бу мактаб хусусий мактаб бўлгани сабабли у ерда ишловчилар давлат хизматчиси ҳисобланмас эди ва давлат мактабларида ишловчи ўқитувчилар учун ажратилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Моддий аҳволнинг оғир ўтишига қарамай, Наримонов бу мактабда 5 йил фаолият кўрсатади, озарбайжон болаларнинг таҳсилга жалб этилишига, шогирдлар сонининг ортишига хизмат кўрсатади.
Боку шаҳар педагогик жамиятининг ва аҳолининг чуқур ҳурматини қозонган Наримонов Боку реал мактаби директори томонидан 1896-йил бошларида ушбу мактабга озарбайжон тили ўқитувчиси ва синф мураббийлари ёрдамчиси лавозимига таклиф қилинади. Бироз сўнгра 1896-йил 1-сентябрда Боку шаҳар думасининг қарори билан Пробедоносцев прогимназияси базасида Боку ўғил болалар классик гимназияси ташкил этилади ва Наримонов давлат хизматчиси лавозимига тайинлангани учун ушбу гимназиядаги лавозимга ўтади. Наримонов бу ерда танаффуссиз 1902-йилгача ишлайди ва ўзини меҳнаткаш, намунавий ўқитувчи сифатида кўрсатади. Юксак савияли педагогик хизматлари учун аввал медал билан, кейинроқ эса учинчи даражали Муқаддас Станислав ордени билан тақдирланади.
Наримоновнинг педагогик фаолияти фақатгина ўқитувчилик билан чекланиб қолмасди. У, шунингдек, ижтимоий ходим сифатида Озарбайжонда маориф ва маданиятнинг ёйилишига жиддий таъсир ўтказди. Ушбу даврда Наримонов Боку шаҳрининг турли таълим муассасалари қошида фаолият кўрсатадиган дам олиш кунлари мактаблари ва оқшом курсларида ҳам текинга дарс ўтар, даврининг бошқа кучли зиёлилари билан бирга Ёши катта аҳолига савод ўргатар, замонавий фикрлар улашар, бу мактаб ва курсларнинг фойдасига театр томошаларининг кўрсатилишида иштирок этарди.
Наримонов руспараст шовинистларга қарши ўз нуқтаи назарини ҳам изоҳлаб шундай дерди: "Турк (Озарбайжон) болалари фақат Пушкинни эмас, Шекспирни, Шиллерни ҳам билишлари лозим. Фақат турк (озарбайжон) фарзанди ўзининг миллатидан бўлган асл пролетар шоири Собирнинг ўтли шеърларини, халқ шоирлари Воқиф, Зокир, Видодийнинг шеърларини билгандан сўнг буларни билиши лозим." Наримон Наримонов тавсияси шундай эди: "турк (озарбайжон) тилининг таълимини камайтириш таклифини илгари сурувчилар ўзлари бу тилни ўрганиши лозимки, Собирни тушунсинлар".
Н. Наримонов Озарбайжон тилини сиқиштирган коммунистлар мавқейининг чор Николай позицияси билан устма-уст тушишини таъкидлаб, уларни чекинмасдан шовинист деб атаган эди.
Н. Наримонов халқимизнинг миллий тикланиши йўлида кўрган ишлари кўп. бу йўлда унинг қатъиятини исботловчи яна бир факт: 1924-йил 20-мартда Москвада партиянинг сиёсий бюросида Н. Наримонов таклифи билан масала музокара этилди. О, Ф.Дзержинскийнинг фикрига қарши чиқиб, нефтдан олинган фойданинг катта қисмининг Озарбайжонда маориф ва соғлиқни сақлаш ривожида харжланиши масаласини қўйган. Н. Наримонов бунга эришди ва ўз тавсияларини ХСК Г.Мусабеёвга ёзди.
Шифокорлик фаолияти
Н. Наримонов 1902-йилда 32 ёшида Одессадаги Новороссийск İмператор Университетининг тиббиёт факултетига кириб, 1908-йилда бу ерни тамомлади. 4-курсда ўқиётганида "Тиббиёт ва Ислом" асарини ёзди. Ҳаштархонда сургундалигида ижтимоий-сиёсий фаолият билан бирга шифокорлик билан ҳам шуғулланди. Ҳаштархон "Халқ университетлари жамияти"нинг садри бўлган Наримонов Ҳаштархон губернаторлиги шифокорларининг ИИ қурултойида "Шўройи Ислом" жамияти номидан маъруза ўқиди. 1918-йилда Наримонов Боку шаҳар хўжалик комиссари сифатида шаҳрнинг санитар вазияти, шунингдек, касалхоналарнинг вазияти билан боғлиқ бир қанча керакли чора-тадбирлар кўрди.
1914-йилдан Наримонов Бокунинг Қора шаҳар туманида текин муолажахонасида ишлаб, нефт конларида ишловчи бемор ишчилар ва касалхонага яқин қишлоқларнинг жамоатини даволади. У ўз манзилида ҳам беморларни пулсиз даволарди.
1909-йилдан 1918-йилгача Н. Наримонов Ҳаштархонда ва Бокуда "Холера-вабо", „Чахотка-сил“, „Трахом“, „Аёллар олами“, „Тиббиёт ва Ислом“, „Мастлик“ ва бошқа бу каби фойдали илмий-публицистик мавзуларда маърузалар ўқиди, мақолалар ва китобчалар чоп эттирди.
Н. Наримонов ҳар маърузадан сўнг „Тиббиёт ва Ислом“ китобчасини камбағал ишчилар орасида ёйиш учун пулсиз тарқатарди (Қаранг: Ўша йилларда Ҳаштархонда нашр этилган „Бурҳони-тараққий“, „Идел“, „Астраханский край“ ва, шунингдек, Бокуда нашр этилган „Иқбол“, „Боку“, „Садойи ҳақ“ ва б. газеталар). Бу илмий-оммавий маърузалар энг кўп ёйилган вабо, чечак, трахома, малярия, ревматизм, ошқозон-ичак касалликларига қарши шошилинч профилактик чора-тадбирларнинг кўрилишида катта рол ўйнарди.
Н. Наримонов Қора шаҳарда ишлай бошлагач, унинг илк ярим йиллик фаолияти ҳақида Боку тиббиёт-санитария бюросининг ҳисоботида кўрсатилишича, доктор жуда қаттиқ ишлар, қабул вақтини чегараламас эди. бир кунда унинг қабулига 50 дан 80 гача бемор келар ва уларга ҳар қандай тиббий ёрдам кўрсатиларди. 1914-йилнинг олти ойи давомида Наримонов 11765 бемор қабул қилган, 2441 нафарга жарроҳий ёрдам кўрсатган, 9418 рецепт ёзган.[11] Н. Наримонов чиқишларининг бирида шундай деганди: „Шифокорларнинг беморларни қабул қилиш учун вақти жуда кам қолади. Ҳар бир беморга ўртача ҳисобда 2 дақиқадан 3,5 дақиқагача вақт сарфлай олишади“.
Унинг Москвада СССР Марказий Ижроия Қўмитаси садри ишлаётган даврда Россия Қизил Хоч жамиятининг садри З.Соловевга ва РСФСР Халқ соғлиқни сақлаш комиссари Н.А.Семашкога жўнатган мактублари буни исботлайди. Ушбу мактубларда у Озарбайжон аҳолисининг тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги эҳтиёжларидан сўз очади ва Озарбайжоннинг жарроҳлик, дорихона жиҳозлари, турли медикаментлар ва айниқса, ўша даврда жуда керакли бўлган малярияга қарши хина етказиб берилишини сўрайди.[11]
Сиёсий фаолияти
Наримон Наримонов ва миллатчилик масалалари
Наримон Наримонов сиёсатининг асосий моҳияти маҳаллий озарбайжон аҳолининг турмуш тарзини яхшилаштириш, ҳар соҳа учун миллий кадр потенсиали яратиш, озарбайжонларнинг ҳокимиятда сўзини ўтказиш, Бокуни арманлаштирилишининг олдини олишдан иборат бўлган. Унинг бу ишларга қарши бўлганларга нисбатан, у хоҳ озарбайжон, хоҳ арман ёки Марказ намояндаси бўлсин, фош этувчи фаолияти муросасиз бўлган. Наримон Наримонов фаолияти Марказ ва арманларнинг режаларини барбод қилгани сабабли улар Наримон Наримонов сиёсатини Коммунист партиясининг „байналмилалчи“ сиёсатига зид дея баҳолаб, уни заифлатиш йўлини танлашди.
Наримон Наримонов Коммунист партиясининг ишларига аралашувдан узоқлаштирилади. У ўзи ҳам тан олганди: „мен таркиби буткул душманлардан иборат бўлган Озарбайжон МК нинг (АК (б)П МК) қарорига таъсир кўрсата олмайман“.
1923-йил апрелда ўтказилган РК (б)П ХИИ қурултойига Наримон Наримонов Озарбайжондан вакил сифатида танланмади. Унинг ўрнига собиқ мусовотчи Юсуф Қосимов танланди. Наримон Наримоновнинг қайд этишича: „М.Ҳусайнов, А.Қораев мусулмон ишчиларининг ривож даражасини кўтаришнинг зарурийлиги ҳақидаги талабларимда миллатчиликка мойилликни кўрардилар“.
Наримон Наримоновнинг ҳар нутқи Саркис ва Мирзоян томонидан миллий тамойилли коммунистнинг нутқи сифатида шарҳланарди. Наримон Наримонов Сталинга ёзган мактубида шуни алоҳида таъкидларди: „Микоян фаолиятим ва интилишларимга халақит бериш учун Боку Қўмитасининг шахсида мухолифат яратмоқда“, „Марказ менга ишонганида бу жуда осон бўларди. Марказ фақатгина С.Оржоникидзега ишонч билдиради“.
Наримон Наримонов Сталинга ёзган мурожаатида ўзининг „миллатчи“ эканлигини инкор қилмаганди: „Мен доимо бу нуқсонларни кўрсатардим ва албатта, рақибларимнинг тили билан айцак, „миллатчи“ номини қозонганман“. Наримон Наримоновнинг асосий мақсади „мусулмон ишчиларининг тараққиёт даражасини тахминан рус ишчиларининг даражасига олиб чиқиш“ эди.
Фаолиятининг бошлариданоқ Наримон Наримонов Озарбайжон халқининг миллий қадриятларини олдинги планга олиб чиққан. Наримон Наримоновнинг ҳукумат раҳбари лавозимидаги фаолияти болшевик ҳокимияти шароитида Озарбайжонни бир қатор балолардан асраб қолган, совет даврида миллий тараққиётнинг имкони борлигини одамларнинг онгига сингдирган.
„Наримоновчилик“ узоқ муддат совет расмий идораларида „миллатчилик“ сифатида қабул қилинган ҳолда, халқимиз учун совет тизими шароитида миллий менликнинг, миллий одат-анъаналарнинг ва маънавий қадриятларнинг асраб-авайланишининг асосий манбаси бўлганини айтиш кифоя. Ҳали Арманистон советлашишдан аввал Арманистон Республикасининг Озарбайжондаги вакили 1920-йил августда Наримон Наримонов билан учрашувдан олган таассуротини Иреванга шундай деб ёзганди: „Наримон Наримонов коммунистлигини тез-тез унутиб қўяди ва ўзининг миллий турк сиймосини очиқ намойиш эттиради“.
Наримон Наримоновнинг миллий тамойилли сиёсати „Наримончилик“ деб аталарди. „1920-йиллардан бошлаб доктор Наримон Наримоновнинг Комиссарлар Кенгаши раиси бўлган вақтларда „Наримончилик“ номи остида миллатчи гуруҳнинг пайдо бўлганини эшитмаган оз эди“.[12]
Наримон Наримоновнинг Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги йўлидаги кураши
Наримон Наримонов фаолиятида миллий тамойил ва миллат манфаатларини ҳимоя қилиш асосий ўринни эгаллаган, у Озарбайжонда содир бўлган инқилобий жараёнларга бошқа болшевиклардан ўзгача муносабат кўрсатган, маҳаллий хусусиятларни эътиборга олган ва миллий бирликка алоҳида диққат кўрсатган эди. Наримон Наримоновнинг ижтимоий, сиёсий, давлатчилик фаолиятида Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги йўлидаги кураш асосий ўрин эгаллаган.
Унинг бу мавқейи Боку, Зангазур, Нахичеван, Тоғли Қорабоғ ва Загатала масалаларининг ҳал бўлиш вақтида ўзини кўрсатди. Озарбайжоннинг ҳудудий муаммолари Наримон Наримонов даврида эмас, ундан аввал юзага келганди. Бу муаммолар Озарбайжон Халқ Жумҳурияти даврида ҳам ташқи сиёсатнинг энг оғриқли ва мураккаб масалаларидан бўлиб қолган ва ҳал қилинмаган эди.
Наримон Наримонов оғир болшевик тизими шароитида Озарбайжон ҳукумати ҳуқуқларининг деярли чегараланган шароитида ҳудудий яхлитлигини қўриқлашга уринган ва қийин бўлса ҳам бунга эришган эди. Чунки Наримон Наримонов ҳукумат раҳбари бўлиб ишлаган даврда йўқотилиши расмийлаштирилишини кутган ҳудудлар расман аввалдан Озарбайжон назоратидан чиққан эди.
Наримон Наримонов Совет Россиясининг даъволарига қарши муросасиз сиёсат юритиб, халқининг ҳуқуқларини ва манфаатларини, республиканинг мустақиллигини асраб қолишга уринган. Қайд этиш лозимки, бу масалаларда Наримон Наримонов билан марказ орасида кўп марта жиддий келишмовчилик юзага келган. Муаммоларнинг аксарияти ижобий ҳал бўлишига Наримон Наримоновнинг шахсий нуфузи ва шижоати сабаб бўлган.
Бу масалалар 1917-йил Россияда Феврал инқилобидан сўнг чегара тузилиши масаласида ташаббуснинг арманлар қўлига ўтишидан, уларнинг кенг миқёсда тарғиботларидан ва дунё ижтимоий фикрини ўз томонларига оғдиришларидан ва ниҳоят, Россиянинг ва дунёнинг етакчи давлатларининг геосиёсий манфаатларидан юзага келганди.[12]
Ғарбий Озарбайжон тупроқларининг мудофааси
1918-йил 29-майда Озарбайжон Миллий Кенгаши қадим Озарбайжон вилоятини ва шаҳари бўлган Иреванни кўп сонли эътирозларга қарамай, ноилож арманларга бериб юборилади, бунинг эвазига эса арман миллатчилари Озарбайжонга қарши барча ҳудуд даъволаридан воз кечишлари тўғрисида ҳужжатларга имзо чекади. Бу билан Озарбайжон арман тарихий Озарбайжон тупроқлари Зангазур, Гўкча, Нахичеван ва Қорабоғга доир ҳудуд даъволарига нуқта қўяди деб хотиржам бўлди. Лекин арман миллатчилари яна-да очкўзлик қилиб, Озарбайжоннинг бу ҳудудларини ҳам даъво қила бошладилар.
Зангазурни Озарбайжондан ажратиш айни пайтда етакчи давлатларнинг геосиёсий манфаатларига ҳам тўғри келарди. Зангазур Озарбайжоннинг асосий қисми билан Нахичеванни бирлаштиргани сабабли бу ҳудуд Туркияни Озарбайжон билан ва турк дунёсига очилган йўлак ҳамда ягона қуруқликдаги ҳудуд ҳисобланарди. Тарихан Евроосиёда мавжуд бўлган „ягона турк чизиғи“ дунё харитасида бир неча соҳада парчаланиши лозим эди. Кундаликда Зангазурнинг ҳисобига Озарбайжон билан Туркия ўртасидаги бевосита алоқанинг узилиши турган эди. Зангазур Озарбайжон тупроғи бўлишига қарамай, ортиқ 1918-1919-йилларда қуролли арман гуруҳлари озарбайжонлар яшайдиган бир қанча қишлоқларни вайрон қилиб, ҳудуднинг катта қисмини назорат остига олгандилар. 1920-йил ноябрда, ҳатто 1921-йил ёзгача Зангазур болшевикларнинг эмас, дошноқларнинг бошқарувида эди.
Наримон Наримонов 1921-йилда Зангазур бўйича 1920-йил декабр баёнотини бераётганида, Зангазурнинг Озарбайжондан ажралишининг олдини бир ўзи олишига қурби етмаслигини тан олди.
У бу ҳақида шундай деганди: „Агар мусулмон коммунистларининг аксарияти… миллий тамойил кайфиятида бўлганида, ишончингиз комил бўлсинки, Арманистон Зангазурни ола олмасди“. 1920-йил 10-июлда Наримон Наримоновнинг Москвага Коммунист партияси Марказий қўмитасига „Тоғли Қорабоғда вазият“ борасида юборган телеграммаси шу сўзлар билан якунланарди: „Мусулмон аҳолиси Москванинг бирдан эски мавқега қайтиши ва арманпараст сиёсат юритишини совет ҳокимияти сиёсатига хиёнат сифатида баҳолайди“.
В.Ленинга мактубида Наримон Наримонов ҳудуд муаммолари тўғрисида Марказ сиёсати билан муросасиз мавқейини кескин ва очиқ-ойдин кўрсатиб, уларни Озарбайжоннинг Россия билан иттифоқини бузиши бўйича таҳдид қиларди.[12]
Тоғли Қорабоғ ва Нахичеван тупроқларининг мудофааси
1921-йилда кетма-кет қабул қилинган уч қарордан келиб чиққан натижаларни ҳам Наримон Наримонов сиёсатининг муваффақияти сифатида баҳолаш мумкин. 1921-йил 19-июнда Арманистон томонидан „Тоғли Қорабоғнинг Арманистонга қайта қўшиб олиниши тўғрисида“ги ҳеч бир асоси бўлмаган сурбетларча берилган қарор ва 1921-йил 4-июлда РК (б)П МК Кавказ Бюроси томонидан Тоғли Қорабоғни Арманистон таркибига киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинса ҳам, Наримон Наримоновнинг кескин таъкиди билан буларнинг олди олинди ва 1921-йил 5-июлда РК (б)П МК Кавказ Бюросининг Тоғли Қорабоғнинг Озарбайжон таркибида олиб қолиш тўғрисидаги қарори амалга ошди. Бу қарор билан унга „кенг вилоят мухторияти берилган бўлса“ ҳам, фақат Наримон Наримонов Озарбайжондан кетгач, Л.Мирзоян таъсири остида Тоғли Қорабоғ Мухтор Вилояти деб эълон қилиниши қабул қилинди.
Наримон Наримонов 1920-йил 1-декабрдаги Нахичеван тўғрисидаги баёнотидан 27 кун ўтгач, Арманистон Инқилоб Қўмитасининг Нахичеваннинг тақдири аҳоли зиммасига ўтказилсин деган жавоб баёноти берилди.
1921-йил 16-мартда Москвада, ушбу йилнинг 13-октабрида эса Карсда имзоланган шартномаларда Нахичеваннинг Озарбайжон ҳудуди эканлиги халқаро битим билан тасдиқланди. Нахичеван тақдирининг ҳал қилинишида Наримон Наримонов амалга оширган миллий манфаатларга таянган, ўйланган давлат сиёсати, тизимли, стратегик ва тактик қадамлар силсиласи, Озарбайжоннинг Туркия билан махфий музокараларда келишилган қадамлар, Мустафо Камол Пошонинг ва Наримон Наримоновнинг сиртдан ва ҳамкорлик учрашувлари Нахичеван аҳолисининг қатъияти ана шундай муваффақиятли натижа билан якунланди.
Наримон Наримонов Умумозарбайжон советлар қурултойида Нахичеван билан боғлиқ масалани совет Россияси билан Туркия ўртасидаги шартномага асосан Нахичеван Озарбайжон таркибидаги республикаси сифатида танилишини ва Озарбайжон намоянда ҳай’ати бу ишда бор кучи билан ҳаракат қилишини алоҳида таъкидлади. Туркия-Россия учрашувларида айнан Озарбайжон таъкиди билан Нахичеван масаласининг музокара қилинишига эришилган ва Туркиянинг таъкиди билан бу масаланинг Озарбайжон фойдасига ҳал қилиниши таъминланган эди. Озарбайжон томони ҳали Карс шартномаси қабул қилинмасдан, 1921-йил 14-августда Нахичеван ва Арманистон раҳбариятида телеграмма жўнатиб, „Арманистон ХКС томонидан жўнатилган барча шахслар шошилинч равишда Нахичевандан чиқарилсин“ деб талаб қилди. Ҳудуд муаммолари болшевиклар сиёсатида совет ҳокимиятини тузиш учун ўйинчоқ сифатида фойдаланиларди. Озарбайжонда совет ҳокимиятининг ташкил топиши арафасида Нахичеван, Қорабоғ, Зангазур ва Загаталанинг Озарбайжон ҳудуди эканлиги қайта-қайта эътироф этилишига қарамай, Грузиянинг советлашиш навбати келганида, Россия Загаталанинг грузинлар фойдасига мунозарали эканлиги ҳақида битим имзолади, Арманистонда совет ҳокимияти тузилган кун, яъни 1-декабрда Нахичеванни, Зангазурни, Қорабоғни уларга бериш ҳақидаги Озарбайжон баёнотига эришдилар. 1920-йил 2-декабрда Россия билан ортиқ советлашган Арманистон ўртасида имзоланган битимда Зангазур Арманистон ҳудуди сифатида кўрсатилган бўлса ҳам, Нахичеван ва Қорабоғ ҳақида ҳеч нарса қайд этилмаганди. 1917-йилнинг февралидан 1918-йил майигача Миллий Кенгашнинг, 1918-1920-йилларда Озарбайжон Халқ Жумҳурияти ҳукуматининг юзлашган ҳудуд низолари 1920-йил апрелдан кейин ҳам Озарбайжон совет ҳукумати олдида бутун оғирлиги билан турган эди. Озарбайжонда совет ҳокимияти тузилаётганда, Озарбайжон томонидан Иреван хонлигининг ҳудудлари расмий равишда арманларга берилган, Борчали ва Дарбанд муаммоси кун тартибидан чиққан, Қорабоғда сепаратчи қуролли исён кўтарилган, Нахичеванда аҳвол жуда оғир ҳолда қолган эди. Зангазурнинг катта қисми арман қуролли гуруҳлари томонидан назорат қилинарди. Қорабоғ, Нахичеван ва Зангазур арманлар томонидан даъволи ҳудуд бўлиб қолганди, Грузия Загаталага нисбатан даъволаридан воз кечмагани сабабли Загатала Россия-Грузия шартномаси билан мунозарали ҳудуд сифатида муайянлашган, Совет Россияси Бокуни ўзлаштириш режаларини ҳали ҳам тузмоқда эди.
Наримон Наримонов Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги йўлида фаол ва тинимсиз кураш олиб борган ва фаолияти аксарият ҳолларда муваффақиятли бўлганди. Айнан Наримон Наримоновнинг сиёсати натижасида 1918-1920-йиллардагидек, Боку яна совет Озарбайжонининг пойтахти сифатида танилди. Қорабоғ, Нахичеван ва Загатала Озарбайжон ҳудуди статусида илк бор халқаро ҳуқуқ нормалари билан қабул қилинди. Шу туфайли 1918-1920-йилларда Иреван ва Дарбанд хонликларининг ва Зангазур туманининг ҳудудлари йўқотилиши кечириб бўлмас ҳолдир. Наримон Наримонов Нахичеваннинг Озарбайжондан ажратилмаслиги учун Мегридан йўл берилиши учун тизимли курашда давом этган. У даврда содир бўлган ҳудуд бўлинишини баъзи арман сиёсатчилари ўзларининг мағлубияти сифатида баҳолайдилар. Туркия-Россия учрашувларида айнан Озарбайжон таъкиди билан Нахичеван масаласининг музокара қилинишига эришилган ва Туркиянинг таъкиди билан бу масаланинг Озарбайжон фойдасига ҳал қилиниши таъминланган эди. Озарбайжон томони ҳали Карс шартномаси қабул қилинмасдан, 1921-йил 14-августда Нахичеван ва Арманистон раҳбариятида телеграмма жўнатиб, „Арманистон ХКС томонидан жўнатилган барча шахслар шошилинч равишда Нахичевандан чиқарилсин“ деб талаб қилди. Ҳудуд муаммолари болшевиклар сиёсатида совет ҳокимиятини тузиш учун ўйинчоқ сифатида фойдаланиларди.
Грузия билан ҳудуд масаласи
Озарбайжонда совет ҳокимиятининг ташкил топиши арафасида Нахичеван, Қорабоғ, Зангазур ва Загаталанинг Озарбайжон ҳудуди эканлиги қайта-қайта эътироф этилишига қарамай, Грузиянинг советлашиш навбати келганида, Россия Загаталанинг грузинлар фойдасига мунозарали эканлиги ҳақида битим имзолади, Арманистонда совет ҳокимияти тузилган кун, яъни 1-декабрда Нахичеванни, Зангазурни, Қорабоғни уларга бериш ҳақидаги Озарбайжон баёнотига эришдилар. 1920-йил 2-декабрда Россия билан ортиқ советлашган Арманистон ўртасида имзоланган битимда Зангазур Арманистон ҳудуди сифатида кўрсатилган бўлса ҳам, Нахичеван ва Қорабоғ ҳақида ҳеч нарса қайд этилмаганди.
1920-йил апрелдан кейин ҳам Озарбайжон совет ҳукумати олдида бутун оғирлиги билан турган эди. Озарбайжонда совет ҳокимияти тузилаётганда, Озарбайжон томонидан Иреван хонлигининг ҳудудлари расмий равишда арманларга берилган, Борчали ва Дарбанд муаммоси кун тартибидан чиққан, Қорабоғда сепаратчи қуролли исён кўтарилган,Нахичеванда аҳвол жуда оғир ҳолда қолган эди. Зангазурнинг катта қисми арман қуролли гуруҳлари томонидан назорат қилинарди. Қорабоғ, Нахичеван ва Зангазур арманлар томонидан даъволи ҳудуд бўлиб қолганди, Грузия Загаталага нисбатан даъволаридан воз кечмагани сабабли Загатала Россия-Грузия шартномаси билан мунозарали ҳудуд сифатида муайянлашган, совет Россияси Бокуни ўзлаштириш режаларини ҳали ҳам тузмоқда эди. Наримон Наримонов Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги йўлида фаол ва тинимсиз кураш олиб борган ва фаолияти аксарият ҳолларда муваффақиятли бўлганди. Айнан Наримон Наримоновнинг сиёсати натижасида 1918—1920-йиллардагидек, Боку яна совет Озарбайжонининг пойтахти сифатида танилди. Қорабоғ, Нахичеван ва Загатала Озарбайжон ҳудуди статусида илк бор халқаро ҳуқуқ нормалари билан қабул қилинди. Шу туфайли 1918—1920-йилларда Иреван ва Дарбанд хонликларининг ва Зангазур туманининг ҳудудлари йўқотилиши кечириб бўлмас ҳолдир.
Наримон Наримонов Нахичеваннинг Озарбайжондан ажратилмаслиги учун Мегридан йўл берилиши учун тизимли курашда давом этган. У даврда содир бўлган ҳудуд бўлинишини баъзи арман сиёсатчилари ўзларининг мағлубияти сифатида баҳолайдилар. Лекин бир қатор қадим Озарбайжон тупроқларининг йўқотилиши муқаррар эди, афсуски, бу масалада Болшевик раҳбарияти мусулмон ва турк озарбайжонларига қарши буткул зид мавқе тутиб, уларга тегишли тупроқларни максимум парчалаш ва қўшни республикаларга бериш билан ўз хиёнатини яна бир бор намойиш этди.
Наримон Наримонов В.Ленинга мактубида ҳудуд муаммолари тўғрисида арман ва рус сиёсати билан муросасиз мавқейини кескин ва очиқ-ойдин кўрсатган эди. Мактубидаги фикрлар буни тасдиқлайди: „Даҳшатли вазият юзага келди. Марказ Озарбайжоннинг буткул мунозарасиз ерларини Арманистонга бермоқда. Ҳудудларимизни Арманистонга, дошноқларга бериш, бартараф этиш мумкин бўлмайдиган нохуш натижаларни амалга оширувчи хатодир“. Шундай қилиб, Наримон Наримоновнинг Озарбайжон ҳудудий яхлитлиги йўлида олиб борган фаолияти аксарият ҳолларда муваффақиятли бўлган. Нахичеван, Қорабоғ, Загатала Озарбайжон таркибида қолган, Боку Озарбайжон пойтахти сифатида танилган эди. Наримон Наримонов Нахичеваннинг Озарбайжондан ажратилмаслиги учун Мегридан йўл берилиши учун тизимли курашда давом этган.
Наримон Наримонов ва Турк дунёси
Наримон Наримоновнинг Озарбайжонда, кейинчалик Москвада ишлаётган пайтларида, Совет Россиясининг Туркистон сиёсатига нисбатан фарқли қарашлари бўлгани, бу сиёсатга танқидий ёндашувининг моҳияти, унинг давлатчилик фаолиятида туркчилик мавқейи, Туркиянинг, Туркистоннинг турк халқлари ва ходимлари бўйича олиб борган сиёсати Совет раҳбариятига маълум эди.
Наримонов ҳали ҳокимиятга келишдан аввал, 1918-йилда Кавказорти сеймининг Усмонли давлатига қарши уруш олиб боришини танқид қилганди. Озарбайжонда совет ҳокимияти ташкил топганда Наримон Наримонов сиёсатида Туркия-Россия-Озарбайжон стретегик учбурчаги манфаатлари намоён бўла бошлади. Наримон Наримоновнинг Шарқ мамлакатлари билан Совет Россияси орасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилишида катта хизматлари бўлган. Туркия ва Совет Россияси ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилиши Наримон Наримоновнинг сиёсий фаолиятида мислсиз воқеа — „ҳужжат ва манбаларда ўз аксини топса ҳам, тарихий қадр-қимматини топмаган“, деярли унутилган.
Бу ҳақида турк тадқиқотчиси Ҳусайн Адигўзал „Отатурк, Наримонов ва Истиқлол урушимиз“ мавзусини илк бор тадқиқотга жалб этиш билан Туркия-Озарбайжон муносабатларида „унутилган саҳифаларнинг“ — тарихий ҳақиқатнинг барпо этилиши Наримоновнинг оқил шахсият сифатида Турк-Озарбайжон бирлигига садоқатини намойиш этади. Унинг ақлли сиёсий арбоб сифатидаги сиймосининг барпосига ёрдам беради. Ҳусайн Адигўзал тарихчи сифатида ушбу мавзуда асар ёзишининг мақсадини шарҳлар экан, шундай дейди: „Истиқлол урушининг энг хавфли кунларида қардош бўлиб қўл чўзган ва қўлидан келганча ёрдам берган, Совет Иттифоқининг аъзоси бўлган Озарбайжондан Турк Истиқлол урушини қўллаб-қувватлаган Наримон Наримоновнинг, коммунист бўлишига қарамай, турк эканлигидан, турк миллатчиси эканлигидан заррача шубҳамиз йўқ. Унинг коммунист эканлиги бизга ёрдам беришига тўсқинлик қилмаганидек, бизлар ҳам унинг коммунист бўлишига қарамай, Туркия турклари ва турк миллати учун қилган хизматларини асло унута олмаймиз. Турк бирлигининг пойдевори мустаҳкам бўлиши учун тарих борича ёзилиши лозим!“[13].
Маълумки, Наримон Наримоновнинг Туркия турклари билан илк танишуви 1909—1913-йилларда Ҳаштархонда бўлган. Сургун йиллари назорат остида бўлган Наримон Наримонов бу ерда яширин инқилобий фаолиятини легал тадбирларда маҳорат билан давом эттирарди. Унинг „Шўройи ислом жамияти“да ташкил этилган тадбирларида татар, рус, қозоқ, қирғиз ва турк зобитлари ҳам иштирок этардилар.
Ҳусайн Адигўзал шундай ёзади: "Биринчи жаҳон урушида асир тушган ва Ҳаштархонга жўнатилган турк зобитлари билан (Наримомов) ўша ерда учрашган ва улардан олган маълумотлар билан Туркия ва туркларнинг аҳволидан хабар олиб, Истиқлол уруши даврида қийин вазиятга тушиб қолган Туркия туркларига қўлидан келганидан ортиқ ёрдамни кўрсатиб, қўллаб-қувватлашга уринган".
1920—1921-йилларда буюк лидер Мустафо Камол пошшо ва Наримон Наримонов ўртасида „турли саналардаги ёзишма ва мактублардаги суҳбат, ўзаро муштарак фикрлар“ асосида вужудга келган дўстлик муносабатлари мустаҳкам қардошлик алоқаларига айланди.
1920-йилда Наримон Наримоновнинг „мустақил совет Озарбайжонига“ Халқ комиссарлари советининг садри сифатида раҳбарлик қилиши Мустафо Камолни мамнун этди. У Озарбайжон билан дўстлик алоқалари ўрнатиш учун таниқли шоир ва дипломат Мамдуҳ Шавкат Эсендағни элчи этиб жўнатади. Бир йилдан сўнг Туркияда, Анқара шаҳрида Озарбайжон элчихонаси очилганда илк элчи Иброҳим Абиловнинг таклифини қабул қилиб, очилиш маросимида шахсан иштирок этган Мустафо Камол пошшо „Озарбайжон байроғини ўз қўллари билан кўтаради“ ва нутқида шундай дейди: „Миллий ҳудудимиз ичида озод, мустақил яшашни истаймиз. Миллатимиз бу истагимизнинг қардош Озарбайжон халқи ва ҳукумати томонидан қўллаб-қувватлангани учун ғурурланади. Туркия ва Онадўли турклари озарбайжон қардошларининг уларга бўлган хуш ва гўзал туйғуларини жуда қадрлашади. Яшасин Юркия-Озарбайжон қардошлиги!“
Мустафо Камол Отатуркнинг тавсияси билан аввало Бокуда Наримон Наримоновнинг таклифида бўлиши тасодиф эмас эди. Наримонов Ленинга мактуб ёзиб, Беҳбуд Шаҳтахтинскийнинг ҳам Турк намоянда ҳай’ати билан Москвага жўнатади. Ленин Наримон Наримоновнинг асосли аргументлар билан ёзилган мактубини 1921-йил 19-февралда Марказий Қўмита аъзолари билан таништиради. Наримон Наримонов мактубининг бир қисмида Ленинга мурожаат қилганди: „Арман масаласи турклар учун ҳаёт-мамот масаласидир. Бу масалада туркларнинг ёнида бўлмасангиз, бутун Шарқ халқларини йўқотишимиз мумкин ва Озарбайжонни қўлда тутиб туришнинг имкони бўлмайди!“ („Республика“ газетаси, 10-июл 2019-йил).
Воқеалар ривожидан кўриниб турганидек, Ленин ташқи ишлар вазири арманпараст Чичечрин каби ўйлайдиган, турк ҳай’атини совуқ кутиб олган ва таклифларига эътибор бермаган раҳбарларнинг муносабатларини эътиборга олмай, Наримоновнинг мактубидаги огоҳлантиришларга диққат қилиб, „томонлар орасидаги келишувнинг муҳим деган хулосага келган“.
Шу сабабли ҳам Туркия намоянда ҳай’атининг Россия Федерацияси билан келишувида муваффақиятга эришилади: „Туркия бир миллион олтин пул қарз олади. Нахичеваннинг Озарбайжон таркибида қолишига келишилади. Россия Федерацияси билан Туркия муштарак душманлари Англияга қарши ҳар қандай масалада ҳамкорлик қилишларига келишилади“. Наримон Наримонов Туркиянинг оғир вазиятида унинг катта давлат томонидан қўллаб-қувватланишига эришади. Ҳусайн Адигўзал шундай ёзади: „Анқара ҳукуматининг Совет Иттифоқи томонидан танилиши халқаро сиёсий майдонда муҳим воқеа эди. Бу муваффақиятнинг меъморларидан бири ўша даврда Озарбайжон Кенгаш ҳукумати раҳбари Наримон Наримонов эканлигига шубҳа йўқ“. Туркия қўшинининг Истиқлол урушида ишғолчи қўшинларига берган зарбалари Озарбайжонда катта қувонч билан кутиб олинарди. Наримон Наримоновнинг топшириғи билан Озарбайжоннинг Ташқи ишлар комиссари Довуд Ҳусайнов Турк халқини, Туркия Катта Миллий Мажлисини ва унинг раҳбари Мустафо Камол Отатуркни Озарбайжон Совет Социалистик Республикаси ва Озарбайжон халқи номидан табриклади.
Бу муносабат билан 1921-йил май ойининг ўрталарида ҳар ой Озарбайжон ҳукумати Туркияга 62 систерн нефт ва уч вагон керосин жўнатишга қарор қилди. …1922-йил июл ойигача 9 минг тоннадан ортиқ керосин ва 350 тонна бензин жўнатилди. 1921-йил 17-мартда Туркия элчиси Мамдуҳ Шавкатбей Мустафо Камолнинг тақдим қилган мактубига асосан Наримон Наримонов „ҳукумат аъзоларидан баъзиларининг қаршилигига қарамай“ дарҳол ғазнада бўлган 500 килограмм олтинни Анқарага жўнатди. Қўшимча сифатида 30 систерн нефт, икки систерн бензин ва 8 систерн минерал ёғ жўнатди.
1921-йил 23-мартда Мустафо Камол Отатуркка жавоб мектубида Турк қўшинининг зафарини муборакбод этгач, унга самимият билан шундай деб ёзганди: „Пошшом, Турк миллатида бир анъана бор, қардош қардошга қарз бермайди, қардош қардошнинг ҳар қандай қийин аҳволида қўлидан тутади. Биз қардош халқлармиз, ҳар доим ва ҳар қандай шартлар остида бир-биримизнинг қўлидан тутамиз. Бугунги ҳаракатларимиз бир қардошнинг қардошига қилган хизматидан бошқа нарса эмас“. (Доған Авжиўғли. „Миллий Истиқлол тарихи“ ИИИ-жилд, б. 438. Ситата Ҳусайн Адигўзал мақоласидан олинган).
Тарихий манба ва мисоллар Наримон Озарбайжон давлатига раҳбарлик қилган икки йил давомида Москвага тобе бўлишига қарамай, мустақил давлат раҳбари каби ҳаракат қилиб, Туркия ҳукумати билан бўлган алоқаларни яна-да юксак ўлчов ва миқёсларга олиб чиққан ва, энг муҳими, қийин аҳволда бўлган Онадўлидаги қардошларига давлатининг барча имкониятларини сафарбар қилган ҳолда ҳеч кимдан чекинмай, қўлидан келганча ёрдам берганини тасдиқлайди. Буларнинг барчаси ҳужжат ва манбаларда ўз аксини топса ҳам, тарихий қадр-қимматини топмади.[14]
Асарлари
- 1894 — Нодонлик
- 1895 — Тил балоси" ёхуд "Шамданбей
- 1896-1908 — Баҳодир ва Сона
- 1899 — Нодиршоҳ
- 1909 — Холера-Вабо
- 1910 — Тиббиёт ва Ислом
- 1910 — Чахотка-сил
- 1910 — Оилами-нисвон
- Тиф ва Дизентерия
- Сил
- Трахома
- Ҳомиладор аёл
- 1913 — Пир
- 1915 — „Бир қишлоқ саргузашти“ ёхуд „Амаки“
Наримон Наримоновнинг ўғли Нажафга битмаган мактуби
Москва, 28-январ 1925-йил."1895-йил 15-январда Бокуда Тагиев театрида илк бор менинг „Нодонлик“ песаси томошага қўйилди. Шу кунни мен адабий ишимнинг бошланғичи деб ҳисоблайман. Бугун 1925-йил 28-январда бу ҳодисадан 30 йил ўтди. Дўстларимдан баъзилари буни билиб, бу кунни нишонламоқчи бўлишди. Улардан телеграммалар олдим. Албатта, агар жиддий ўйласанг, деярли мен ҳеч нима қилмаганман. 30 йил! Бу муддат давомида баъзи ишларни кўришим мумкин эди. бу муддатни менинг бу йилларда ёзганларим билан солиштирсак уялгим келади… бошқа томондан эса бу вақтни тасаввур қилганимда, барча шароитни, ҳаётимнинг ўнқир-чўнқир йўлларини эътиборга олганда оз бўлса ҳам иш кўрилган деб таскин топасан. Мени қуршаб олган муҳит, бу муҳитнинг қолоқлиги, миллатлар орасида бўлиб ўтаётган бемаъни тортишувлар, бундан пайдо бўлган изтироблар: қон, кўз ёшлари, йўқчилик, ёлғон ва бир қатор бошқа нарсалар — буларнинг бари менга тинчлик бермайди, ёзганларим ана шуларни тасвирлайди. Балки бу жуда сунъий, бадиийликдан узоқ, муваффақияциз тасвирлангандир, менинг ўз кучим ва маконларимдаги ёзганларим шуни кўрсатадими, мен бошқалар каби атроф-муҳитга лоқайд қарай олмасдим, менинг қалбим хотиржам эмас эди, мен башариятга ҳеч бўлмаса фойдам тегишини хоҳлардим ва шунга ҳаракат қилардим. Фақат 30 йил давомида ижтимоий соҳада ишлаганим менга таскин беради. Агар ўз ишим билан ҳеч бўлмаса ўн нафарга ушбу „касалликни“ юқтира олган бўлсам, демак, мен, менинг онгим бекорга яшамаган, бу кенг, лекин тор дунёда бир бурчагим бўлганини билиб таскин топади…
Азиз ўғлим Нажаф! Агар ҳали ҳам яшаш қисматимда бўлса, мен сени шундай тайёрлашга уринаманки, сен башарият учун кўпроқ иш кўргин. Лекин агар мен абадий қабрга тез кетадиган бўлсам, бошқалар учун доим азоб чеккан отанг каби кичик иш кўргин деб васият қиламан. Менинг ҳаётим доим ташвишларга тўла бўлган: мен йигирма ёшидан ака-ука ва опа-сингилларимнинг оиласини боқиб, бу 30 йилда 11 одамни вояга етказдим. Улардан 8 қизни эрга бериб, ака-укаларимнинг 3 ўғлини ўз маошим билан катта қилдим. Буларнинг барчасини амалга оширгач, мен яна таълим олишни бошладим. 30 ёшида университетга кириб, уни тамомлагач бор кучим билан акам Салмоннинг фарзандларининг тарбияси билан шуғулландим. Бу ишлардан мен акамнинг охирги қизи Хонимни 1924-йилда турмушга бериб озод бўлдим. Мен буни бир йил ўтгач, яъни 1925-йилда ёзяпман. Буларнинг барчасини сен менга башарият учун оз иш қилганим учун маломат қилма деб ёздим. Умид қиламанки, бу маънода сен ўз ишинг билан менинг амалларимни давом эттирасан. Азиз ўғлим! Агар менинг ҳаётимни суриштирсанг, мен 1925-йилгача бошқалар учун яшаганимга амин бўласан. Хўш, кейинчи? Кейин ҳам шундай давом этади. Айнан мана шундай ижтимоий фаолиятда мен таскин топаман, айниқса, ҳозир Россиядаги ҳолат менинг маънавий оламимга мос бўлгани учун хотиржамман.
Мен инсоннинг инсон томонидан суистеъмол қилинишига қаршиман. Мен бутун борлиғим билан қаерда бўлса ҳам қулликка қаршиман. Мен башариятнинг тез кунларда озодликка чиқиши, нодонликдан, шунингдек, қулликдан озод бўлиши йўлларини қидираётгандим. Мен социал-демократ эдим, лекин бу ташкилот борган сари идеалдан узоқлашмоқда. Мен болшевикларнинг дастурини алоҳида ишонч билан қабул қилганман, сабаби мен унда ўз мақсадимнинг: дунёда қулликнинг йўқ қилинишини кўрардим. Балки сен бу сатрларни ўқиганингда болшевизм бўлмайди. Лекин бу болшевисм кераксиз дегани эмас. Бу биз уни асрай олмаганимиздан, унга керакли қиймат бермаганимиздан, ишимизга ёмон ёндашганимиздан далолат беради. Очиқ айтиш лозим: биз қўлга киритган ҳокимиятдан шунчалар такаббурлик билан фойдаланганмизки, бекор ишлар ва тортишувлар билан овора бўлиб, асл ишни бой берганмиз. Ҳокимият кўпчиликни хароб қилади. Шундай ҳам бўлди: ҳокимият кўплаб таниқли ишчиларни хароб қилди. Улар йирик давлат тақдирини ўз қўлларига олиш ва диктатор бўлишга қарор қилдилар… бу илк замонларда зарур эди. лекин ҳозиргача бу аҳволни давом эттириш, болшевизмни инқирозга олиб бориш демакдир. Энди мен бу сатрларни сенга ёзар эканман вазият шу даражага етганки, Лениндан сўнг ўзларини унинг „қонуний ворислари“ деб атаганларнинг давлатни бошқаришга қурблари етмагани натижасида юзага келган катта нуқсонларимиз борасида коммунистлар ўз ораларида ҳам гаплаша олмайдилар. Буларнинг барчаси ҳақида сен менинг МК га ёзган кенг маърузамдан биласан. Бу маърузадан сенга кўп нарса ойдин бўлади, ушбу маърузадан сенга маълум бўладики, кўпларнинг жасорати етмаган, ўз вазифа ва ҳокимиятларини йўқотишдан қўрқиб, сукут сақлаган нарсалари ҳақида сенинг отанг сўз очишдан чекинмаган.
Менинг азиз Нажафим! Ҳокимият ортидан қувма, чунки у одамни йўлдан оздиради. Агар сен инсонни танишни, унинг бутун ички оламини билишни истасанг, ўша одамни бир муддат лавозимга ўтқаз. Ўша одам барча қобилияти ва нуқсонларини кўрсатади. Шу сабабли ҳам агар сен оммани муваффақиятга, алдамай, ўз орқангдан олиб боришга тайёр бўлмасанг, бу ишдан бош тортганинг яхши… Агар омма (ишчилар ва қишлоқликлар) сени қадрласалар, сенинг ҳокимият тепасида қолишинг зарур деб ҳисоблашса, сенга ишонсалар ва бу ишонч билан алоқадор умумий ишга муайян манфаат бера олсанг, унда бош тортма. Агар сен заррача бўлса ҳам сени танловга мажбур қилишаётганини сезсанг, унда бош торт. Акс ҳолда сен наинки омманинг, ҳатто ўз олдингда ҳам лаёқатингни йўқотасан. Ҳар сафар сени ҳокимиятга қобилиятинг учун эмас, мажбуран тайин лашганини англаб ецанг, унда сен доим виждон азоби чекасан, ўз менлигингни фақат омма олдида эмас, ўз олдингда ҳам йўқотасан. Сенинг дунёқарашингдаги кейинги бузилиш ана шу ердан бошланади. Бу ижтимоий ходимнинг ҳаётидаги энг қўрқинчли онлардир. Буларнинг барига сен эркин ҳаётга тайёр бўлганингда чидаш мумкин. Бу нима дегани? Сенга тушунарли бўлиши учун ўз ҳаётимдан мисол келтираман. Биласанки, мен 30 ёшимда университетга кириш учун аттестат имтиҳони берганман. Лекин сўнг мен қаерга кирай деган савол қийнай бошлади. Ҳаётимнинг барча шароити ва ёшим тезликда университет таҳсили олишимга мажбур қиларди. Шу сабабли ҳам оз вақт талаб этадиган факултет танлашим лозим эди. менинг олдимда шундай савол бор эди: ҳуқуқ факултетига (ўша вақтлар у осон факултет ҳисобланарди) ёки табиат факултетига (бу ерда 4 йил ўқиш керак эди). бу факултетларни тамомлагач, бошқа-бошқа шахсларга ва идораларга тобе бўлишга мажбур бўлардим. Шу сабабли ҳам мен улардан воз кечиб, бошқаларга озроқ тобе бўлай деб тиббиёт факултетига кирдим. Бу биринчи сабаб эди. иккинчиси: Сенинг бувинг, менинг онам кўнгли бўш, содда аёл эди. У муҳтожларга ёрдам берар, бемор қўшниларга қарар, бир бурда нонни улар билан бўлишарди ва б. Болалик пайтларимдан буларнинг барини кўрардим ва бу менга таъсир қиларди… Шу сабабли ҳам тиббиёт факултетида ўқиш муддатининг узоқ эканлиги ва қийинчилигига қарамай, мен бу факултетга киришга қарор қилдим ва баъзи шахслар ва идораларга тобе бўлмасдан, маънавий завқ олишга қарор қилдим…"[15]
Ҳикматли сўзлари
- Мен миллатимни севаман, чунки онамни севаман!
- Мен инсоннинг инсон томонидан суистеъмол қилинишига қаршиман!
- Бир миллат ўзини танимагунча, ҳуқуқини ўйламайди. Таниши учун эса миллий тил, миллий мактаб, миллий матбуот, миллий адабиёт лозим. Буларнинг юзага келиши ва тараққиёти эса биз учун ҳурриятга боғлиқ.
- Инқилобдан фақатгина сабри бўлган инсон фойда олади, сизга васият қиламан.
- Кўҳна Шарқнинг ягона нажот йўли бўлса, у ҳам усул-бошқарувининг ўзгаришидир.
- мамлакатнинг бир ўғли ҳамма учун, ҳамма бир киши учун ишлаши ва яшаши лозим.
- Инсон доимо ширин нарса еса, ўша шириннинг лаззатини билмайди, лекин аччиқ дармондан сўнг шарбат ичса, лабларини ҳам тили билан ялайди…
- Татар миллатини билиш учун татарлар орасида яшаш керак, уларга меҳмонга боринг; руҳларини ўқиб тушунинг, ўйланг, тарихий нағмаларини эшитинг; ўшанда татар қанчалар гўзал миллат эканлигини ҳис қиласиз!
- Матбуот муайян жамиятга фақатгина музокарага қўйилган ва барча жамиятга тегишли бўлган масалага тамомила ғаразсиз ёндашса ва газеталарда илгари сурилган фикрлар жамиятга тушунарли бўлсагина яхши таъсир кўрсатиши мумкин.
- Комедия чиқаришдан асл мақсад тарбиядир. Инсон кўпинча ўзининг ёки бошқаларнинг айбини кўрмайди ва ҳис қилмайди. Аммо комедия чиқарганда буларнинг барини кўриб, яхшини ёмондан ажратади ва иложи борича ўзидаги ёмон хислатларни йўқ қилишга уринади.
- Ҳеч бир миллат қилич ва милтиқ билан олға кетмаган. Қайси миллат ривожланган бўлса, фақат илм кучи сабабли бахтли бўлган. Аммо умидини қиличга боғлаган ҳамиша залолатда бўлган. Ҳали ҳам залолатда қолган миллатлардан бири эса бизнинг мусулмон миллатимиздир.
- Инсон тараққиёт учундир. Бугун дунёга келган сўнградан дунёга келганларга йўл кўрсатиши лозим, ўшанда янги дунёга келганлар буларни кўриб, яна-да зиёда тараққий этадилар, тараққиёт йўлини „сироти-мустақими“ қоядан-тошдан, тикондан, қудуқдан, жарликдан тозалаб, инсон учун умумий нуқтага, бир Каъбайи амалга юришни осонроқ қиладилар…
- Ҳар миллат учун тараққиёт эшиги мактабдир ва ҳар мактабнинг тараққий этиши миллий муаллимларга боғлиқ.
- Ватан қадрини ватан билан илоҳий алоқаси бўлган ватани билан бир жойда йиғлаган, бир жойда кулган одам билади. Шунинг учун Шарқда бу шиорни тарқатиш лозим: ҳар ким айнан ўзи учун эмас, фақат Ватан, мамлакат учун ишласа, унинг сайлаб-сайланишга ҳаққи бор.
- Ҳақиқий, тоза муҳаббат муқаддас ҳисдир. Уни пул билан олиш, пулга сотиш мумкин эмас. Бу ҳис шон-шуҳратдан, тож-тахтдан узоқлаштиради. Бу ҳис подшоҳни гадодан ажратмас, ҳақиқий тоза муҳаббат мазҳаб, дин билмас ва ёмон фикрлар туғдирмас… Маъшуқнинг маъбуд висолига етиб, сўнг ўлиши фақат ҳақиқий, тоза муҳаббат нишонасидир. Маъбуд идеалдир. Ҳақиқий, тоза муҳаббат соҳиби маъбудига, маъшуқига еца, идеалга етгандек бўлади.[16]
Адабиётда
- Ҳасанов, Ҳасан Азиз ўғли Наримон Наримоновнинг миллий давлатчиликка қарашлари ва фаолияти Боку: Элм, 2005. 248 б.[12]
- Ўтмишни ўйлаш: Ҳайдар Алиевнинг Наримон Наримаонов билан суҳбати, Боку, “Улдуз” журнали, 1990-йил, № 6, 75 б.
- Аҳмадов, Теймур Акбар ўғли Наримон Наримонов драматургияси: монография / илмий таҳрир М. Иброҳимов. - Боку: Нурлар НПМ, 2005. - 384 б.
- Қурбанов, Шамил Дунямали ўғли Наримон Наримонов: умрининг сўнгги йиллари / тўлдирилган ИИ нашр. - Боку: Озарбайжон нашриёти, 2003. - 376 б.[17].
- Аҳмадов, Ҳусейн Мустафо ўғли Танланган педагогик асарлар: 12 жилдда / Озарбайжон Халқаро Университети, ВИ жилд: Наримон Наримонов: ҳаёти, фаолияти, педагогик ва тиббий қарашлари / İлмий нашр. А. Б. Мəммəдов. - Боку: Таълим, 2006. - 284 б.
- Ҳасанов, Ҳасан Азиз ўғли Наримон Наримоновнинг тарихий миссияси / муқаддима Қ. М. Байрамов; İлмий таҳрир Ф. Ф. Иброҳимли. - Боку: Педагогика, 2005. - 88 б.[18]
- Аҳмадов, Теймур Акбар ўғли Наримон Наримонов: ҳаёт, муҳит, адабий ижод: монография /тортиш И. Аллоҳверди; таҳрирланган М. Ə. Иброҳимов. - Боку: Нурлар НПМ, 2006. - 320 б.[19].
- Алиева Фируза Н. Наримонов ва миллий масала/илмий таҳрир А М.Тагиев; АМЕА, Фалсафа ва ҳуқуқ институти. Алиэва, Фируза. Боку: Нафта-Пресс, 2015. 79 б.[20]
- Энг муҳим, асосий шарт/ Нариманов, Нариман Ҳамид огли; Ҳ.Ҳусейнов. иқт. э. н., нуқталар Боку: Азернешр, 1965, 57 б.
- Гасимли Амир Теймур ўғли Нариман Нариманов ва туркий халқлар - Боку, "Нурлан”, 2006, 160 б.
- Нариманов Нариман Нажаф огли Қорабог 'масаласи бўйича хатлар ва ҳужжатлар, Боку, Нурлар НПМ, 2016-йил, 176 б.[21]
У ҳақида суратга олинган филмлар
- Наримон Наримонов дафни (филм, 1925) (қисқаметражли ҳужжатли филм)
- Наримон Наримонов (филм, 1966)
- Наримон Наримонов (филм, 1972)
Манбалар
- ↑ „"Асарларнинг давлат мулки деб э’лон қилиниши қоидалари” ва “Асарлари давлат мулки деб э’’лон қилинган муаллифлар ва давлат мулки деб э’лон қилинган филмлар рўйхати”нинг тасдиқланиши ҳақида" Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 7-май 2019-йилдаги 211-сонли Қарори“ (аз). cабмин.гов.аз (11-май 2019-йил). 13-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-май 2019-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 13-май 2019-йил санасида архивланган)
- ↑ Наримон Наримон — ўтли ватанпарвар, буюк турк жонкуяри
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-март.
- ↑ Тҳе Греат Совиэт Энcйcлопедиа, 1939, п. 160.
- ↑ Зуҳрабону.Теймур Аҳмадов. Наримон Наримонов. Боку, 1982.
- ↑ П.Азизбеёва, И.Мосесова. Оила Шарафи. Боку,1970
- ↑ А.Шоиқнинг уй музейи фонди.
- ↑ Теймур Аҳмадов. Наримон Наримонов. Боку, 1982
- ↑ Озарбайжон Совет Энсиклопедияси.ВИИ жилд. Боку,1983. б.226
- ↑ 10,0 10,1 10,2 "Маориф" (Грузия маориф ишчиларининг илмий-методик газетаси), май, 2003.
- ↑ 11,0 11,1 Бахиш Қаҳрамонов. Доктор Наримонов. Боку,1990
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 Ҳəсəнов, Ҳəсəн. Нəриман Нəримановун Милли Дöвлəтçилик Бахışларı Вə Фəалиййəти. Элм нəşрийятı, элми редактор: Қ. М. Байрамов, рəй: Т. Ҳ. Мусаева, Ф. Ф. Əҳмəдова, Бакı, 2005 — сəҳ. 248-бет. Қаралди: 2020-йил 3-апрел (2018-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Республика“ газетаси, 19-июл 2019-йил
- ↑ Мустафа Камал Ататüрк вə Нəриман Бöйüк тüрк халқıна мəҳəббəтдəн қайнақланан қардаşлıқ ҳттп://www.анл.аз/доwн/меқале/республика/2019/июл/666974.ҳтм (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-28 санасида архивланган)
- ↑ Наримон Наримонов. „Узоқларда инқилобимизнинг тарихига доир“. Боку, 1992
- ↑ Т.Аҳмадов. Наримон Наримонов. Боку, 2018
- ↑ „"Нəриман Нəриманов öмрüнüн сон иллəри” китабинин тəқдиматı“ (аз). азертаг.аз.
- ↑ Ҳəсəнов, Ҳəсəн. Нəриман Нəримановун тарихи миссиясı. Педақогика нəşрийятı, элми редактор: Қ. М. Байрамов, Бакı, 2005 — сəҳ. 88-бет.
- ↑ „Теймур Əҳмəдовун "Нəриман Нəриманов"у“ (аз). анл.аз. 2022-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 12-апрел.
- ↑ Əлиева, Фирузə. Н. Нəриманов вə милли мəсəлə. Нафта-Пресс, элми редактор: Ə. М. Таğıев; АМЕА, Фəлсəфə вə Ҳüқуқ İн-ту. Əлиева, Фирузə, Бакı, 2015 — сəҳ. 79-бет.
- ↑ Нəриманов, Нəриман Нəcəф оğлу. Мəктублар вə Қарабаğ мəсəлəсинə даир сəнəдлəр. Нурлар НПМ, Бакı, 2016 — сəҳ. 176-бет.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Теймуроğлу Əмир. Нəриман Нəриманов вə тüрк халқларı (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-07-28 санасида архивланган). Бакı: „Нурлар“, 2006.
- Сəда — Нəриман Нəримановун доğум гüнüдüр (14.04.2016)
- Нəриман Нəримановун хатирəси (БİОҚРАФİЙА) (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-28 санасида архивланган).
