Наримон Мажитович Умаров — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (2020-йилдан), Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси (2015-2020), партиядан президентликка номзод[1] бўлган.

Наримон Умаров
Адолат партияси раиси
Мансаб даври
2013-йилдан – 2020-йилгача
Ўтмишдоши Дилором Тошмуҳамедова
Вориси Баҳром Абдуҳалимов
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси
Мансаб даври
2009-йил – 2013-йилгача
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Борий Алиханов
Вориси Бахтиёр Абдусаматов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1952-йил 10-март (1952-03-10) (74 ёш)
Тошкент
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Ҳаёти

1974-йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-гидрогеолог. Геология-минералогия фанлари номзоди.

1974-йилда „Гидроэнергео“ илмий текшириш институтида катта техник ходим лавозимидан бошлаб, илмий ишлар бўйича директор муовини лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди.

1997-2009 — Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспексияси бошлиғи.

2009-2013 — Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, „Экосан“ экология ва саломатлик халқаро хайрия жамғармасининг бошқаруви раиси.

2013-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон „Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси.

2014-йилдан 2020-йилгача Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

2015-йилдан 2020-йилгача Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон „Адолат“ СДП фраксияси раҳбари.

2020-йилдан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг суд-ҳуқуқ ва коррупсияга қарши кураш масалалари қўмитаси раиси[2]

Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

Мукофотлари

2020-йил 26-августда Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган.

2024-йил 24-августда Фидокорона хизматлари учун ордени билан мукофотланган[3].

Манбалар