Narx-franko
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Нарх-франко — товарни ҳаридорга ташиб етказиб бериш сарфларини ҳам ўз ичига олган улгуржи нарх. У одатдаги нархдан транспорт сарфларининг киритилганлиги билан фарқланади. Товарни сотувчи ташиб етказиш манзили — темир йўл ст-яси, кемалар порти, ом-бор ёки давлат чегараси бўлиши мумкин. Манзилнинг узоқ-яқинлигига, то-варнинг ортиб-тушириб берилишига қараб Н.-ф. ҳар хил бўлади. Н.-ф. ҳаридор учун қулай бўлиб, транспортни ташкил этиш муаммоларидан озод қилади.
Халқаро савдода Н.-ф.нинг СИФ, ФАС, ФОБ сингари тижорат шартлари бор. СИФ (инг. Cост, Иссуранcе, Фреигҳт — қиймат, суғурта, фрахт) — товарнинг сотилиш нархига товар қий-мати, суғурта ва манзилгача транспорт ҳаражатлари ҳам киради; ФАС (Фреэ Алонгсиде Шип — кема бўйлаб эркин) — сотувчи ўз товари учун кема ёллай-ди, товарини кемагача ўзи ҳисобидан етказиб ва ортиб беради; ФОБ (Фреэ он Боард — кемада эркин) — кемани ха-ридор ёллайди, сотувчи ўз товари учун кемага юклаш даврига қадар жавобгар бўлиб, товар нархи бевосита товар қиймати ва уни юклашгача бўлган ҳаражатлардан таги кил топади (яна қаранг Франко).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |