Нарзан — карбонат ангидридли, сулфат гидрокарбонатли, калсий-магнийнатрийли минерал сув. Юрак-томир системалари, меъда-ичак йўллари касалликларида, моддалар алмашинуви бузилганда ва бошқа касалликларда фойдаланилади. Кавказ (Мас, Кисловодск)да, Қримда ва бошқа жойларда чиқади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил