Narzulla Muslimov
Нарзулла Алихонович Муслимов (1961-йил 29-март, Чимкент, Қозоғистон ССР) — ўзбекистонлик олим, педагогика фанлари доктори (2007), профессор (2009).
| Нарзулла Алихонович Муслимов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил 29-март Чимкент, Қозоғистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | педагог |
| Соҳаси | педагогика |
| Таълими | Тошкент давлат педагогика институти |
| Илмий даражаси | педагогика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Нарзулла Муслимов 1961-йил 29-мартда Чимкентнинг Эски Иқон қишлоғида туғилган[1]. 1978—1982-йилларда Тошкент давлат педагогика институтини умумий техника фанлари ва меҳнат ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тугатган. 1984—1991-йилларда Тошкент давлат педагогика институтининг илмий тадқиқот бўлимида лаборант, катта лаборант, кичик илмий ходим, катта илмий ходим, 1991—1992-йилларда „Меҳнат та’лими методикаси“ кафедраси ўқитувчиси, 1992—1997-йилларда „Ишлаб чиқариш асослари“ кафедраси мудири, 1997—2008-йилларда Тошкент давлат педагогика университети касб та’лими факултети декани, 2008—2010-йилларда магистратура бўлими бошлиғи, 2010—2012-йилларда Тошкент давлат педагогика университетининг илмий ишлар бўйича проректори лавозимида фаолият кўрсатган. 2013-йилдан Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш тармоқ маркази директори[1].
Оилси
Оилали, уч нафар фарзанди бор[1].
Илмий фаолияти
Нарзулла Муслимов 1991-йилда номзодлик диссертасиясини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий даражасини, 2007-йилда докторлик диссертасиясини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари доктори илмий даражасини олган, 2009-йилда профессор илмий унвони берилган. 5 та монография, 6 та дарслик, 22 та ўқув қўлланма, 26 та ўқув методик қўлланма муаллифи[1].
Мукофотлари
- „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ эсдалик нишони (2006).