Насаф — тарихчи Абдусаттор Жуманазар[1] томонидан Насаф (Қарши) шаҳри тарихи ҳақида ёзилган китоб. Ушбу китоб Насаф (Қарши) шаҳрининг 2700 йиллиги муносабати билан чоп этилган. Китобда Насаф шаҳрининг пайдо бўлишига оид афсона ва ривоятлар, ўрта асрларда унинг атрофида мавжуд бўлган қадимий аҳоли масканлари ҳақида янги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, муаллиф бирламчи тарихий манбалар, хужжатлар асосида шаҳар қурғони, деворлари, гузар ва мавзелари, масжидлару-қабристонлар, Насаф шаҳридаги ўқув таълим тизими, мадрасалар тарихини батафсил ёритишга ҳаракат қилади. Китобда кўхна Насафнинг ҳақиқий тарихий қиёфасини тасвирланган[2].

Насаф
Асл номи Насаф
Муаллиф(лар) Абдусаттор Жуманазар
Муҳаррир(лар) А. Аҳмедов
Мамлакат О'збекистон
Тил О'збек
Жанр(лар)и Тарихий
Нашр этилган санаси 2007
Нашриёт "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти"
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2007
ИСБН 978-9943-06-029-6

Китоб мундарижа, 9 мақола, якуний сўз ва фойдаланилган абабиётлар ва манбалар рўйхатидан иборат. Китобда асосан Насаф сивилизацияси ҳақидаги далиллар, манбалар, тарихий қазилмалар, тарихий ёдгорликлари, ҳақида маълумотлар келтирилади. Биринчи мақола „Насаф атрофидаги афсона ва ривоятлар“ деб номланган. Унда Насаф сўзи ва бу шаҳарнинг келиб чиқишини, шаҳрининг вужудга келиши ва унинг тарихи ҳақида сўз боради. Иккинчи мақола „Насаф вилоятининг ўрта асрлардаги аҳоли масканлари“ деб номланган бўлиб, унда муаллиф Насаф вилоятининг шарқий ҳудудига эътибор қаратиб, унинг Кеш вилояти билан чегараларига оид маълумотлар бор. Учинчи мақола „Насаф вилоятининг маъмурий бошқарув ҳудудлари“ деб номланган. Тўртинчи мақола „Қарши шаҳри ва унинг деворлари“ деб номланган. Бу мақолада асосан Қарши шаҳрининг пайдо бўлиши ва унда Кепакхоннинг хизмати, тутган ўрни ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган. Муал­лиф ҳатто унинг қабри ўрнини ҳам излаб топади. Бешинчи мақола „Гузар ва мавзелар қабристонлар“ деб номланган. Бу мақолада асосан шаҳрининг деворлари, тарихий гузар ва мавзелари, қабристонларига оид маълумотлар бор. Олтинчи боб „Масжидлар“ деб номланган. Бу мақолада асосан Насаф таълим тизими ва мадрасалари тарихи, биргина Қарши шаҳрининг ўзида 40 та мадраса фаолият юритгани ҳақида гап кетади. Еттинчи боб „Насаф шаҳри таълим тизими ва маърифий ҳаёти, мадрасалар“ ҳақида, саккизинчи боб „Хазинадаги Насаф жавоҳирлари“, тўққизинчи боб „Сассиз оханг ижодкорлари (Насаф хатготлари)“ деб номланган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Абдусаттор Жуманазар“.
  2. ↑ „Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси“.
  3. ↑ Жуманазар А.. Насаф. Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 — 204 бет.