Насафий, Абу ал-Мутиъ (? - Насаф — 930) — шоир. Насафий хаёти ва ижодига оид маълумот жуда кам. Шоир араб тилида ижод қилган. Бизгача "Ал-Луълуийёт фил-мавоиз" ("Мавъизалар дурдоналари") асаригина етиб келган. Асар ибратомуз ҳикоятлар, панд-насиҳат, ахлоқ мавзусидаги шеърлар, ҳикматлардан иборат. Уларда тўғрилик, ҳалоллик, ростгўйлик, яхшилик, илмга интилиш ғоялари улуғланган. Бу асар бадиий адабиётда дидактик йўналишнинг шаклланишида, ахлоқий-сиёсий йўналишдаги "Сиёсатнома" (Низомулмулк), "Қобуснома", "Қутадғу билиг", "Хибат ул-ҳақойиқ", "Қиссаи Рабғузий" каби асарларнинг яратилишида муҳим рол ўйнаган. Уни 1935-йил Маъмуд ибн Ҳасан ибн Қози Ораж "Маямин ут-таржуман ва мунис ул-инсон" ("Таржимон саодати ва инсон дўсти") номи билан форс тилига таржима қилган. 1868-йилда форсийдан ўзбекчага "Мунис ул-инсон" ("Инсонлар дўсти") номида ўгирилган нусхалари Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида сақланади.

Адабиёт

  • Равшанов П., Адабий саҳифалар, Т., 1985[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил