Nasafiy Nurmuhammad
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Насафий Нурмуҳаммад (тўлиқ номи Муҳаммад Амин ибн Нурмуҳаммад Насафий) (18-аср, Қарши) — тазкиранавис. Тазкирачиликда Навоий анъаналарини давом эттирган. Н.Н.дан бизгача "Мазҳар улмусаннифин" ("Адиблар баёнида", 1759) асаригина етиб келган. Асар тарихий воқеалар баёнидан иборат бўлиб, унда тазкирага хос хусусиятлар мужассам. "Мазҳар ул-мусаннифин"да Бухоро амирлиги ҳудудларида кечган тарихий воқеаларнинг баёни билан бирга бухоролик, самарқандлик, қаршилик шоир, олим, адиблар ҳақида ҳам сўзланиб, уларнинг касб-кори, шахсияти, бадиий ижод соҳасидаги иқтидори ҳақида қайдлар келтирилади. Ундаги маълумотлар 18-аср адабий муҳитини чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради. Муаллиф, айниқса, косибҳунармандлар табақасига мансуб — пўстиндўз, кордрап, қоғозфуруш, тиргар (ўқ ясовчи) шоирлар ҳақида сўз юритади, уларнинг шеърлар ижод қилишдаги қобилиятларини ҳам муносиб баҳолайди.Муҳаммад Носир, Насаф ва Кеш алломалари, Т., 2001[1]..
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |