Nasaiy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Насаий, Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ал-Хуросоний (827, Насо/ Нисо шаҳри — 915) — муҳаддис, энг ишончли 6 та ҳадис тўпламидан бири ("Сунани Нисоий")нинг муаллифи. 15 ёшида Хижоз, Ироқ, Шом, Миср ва бошқа мамлакатларга бориб диний фанларни пухта ўзлаштиради. Дамашқда умавийларга ён босмагани сабабли тазйиқ остида қолади. Бир ривоятга кўра, Маккада, бошқасига кўра, Байтил-Мақдис (Қуддус)да вафот этади. "Ас-Сунан ал-кубро" ("Катта сунан") тўплами унинг шоҳ асари ҳисобланади. Бундан ташқари, "ас-Сунан ас-суғро" ("Кичкина сунан") ёки "ал-Мужтабо" ("Сайланма"), "ал-Хасоис" ("Хусусиятлар"), "Фазоил ас-сахрба" ("Сахрбаларнинг фазилатлари"), "ал-Маносик" ("Маросимлар") ва бошқа китобларни ҳам ёзиб крлдирган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |