Насавий (тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Аҳмад ан-Насавий) ( Наса шаҳри — тахминан 1030) — ўрта осиёлик математик. Аввал бувайҳий султонлари, сўнгра Маҳмуд Ғазнавий саройида хизмат қилган. У "Ҳинд арифметикаси ҳақида етарлича маълумот" ("Ал-муҳиъ филҳисоб ал-ҳинд") номли асар ҳамда Менелей ва Архимед асарларига шархлар ёзган. Насавийнинг асари бутун сонлар, ўнли касрлар устида амалларга, олтмишли касрларга бағишланган тўртта мақоладан иборат. Асардаги тақрибий квадрат ва куб илдиз чиқариш қоидалари, айниқса, диққатга сазовордир. Бу қоидалар ҳозирги белгилашларда қуйидагича:[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил