[1]Насиб – қасиданинг лирик муқаддимаси бўлиб, унда шоир ўз ҳиссиётлари ва рашки, маҳбубасидан ажралиб чеккан азоблари ва муҳаббат қувончлари ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу жанрнинг ривожланиши бадавий шоирнинг қаҳрамонликларига сабаб бўлган маҳбубасини улуғлаш билан боғлиқ.

Қўлланилиш даври

Исломгача бўлган даврдаги муҳаббат лирикасидаёқ иккита йўналиш – бадавий ва сарой йўналишлари кўзга ташлана бошлаган. Бадавий шоирларнинг лирикаси ошкора эҳтиросли бўлган. Аммо унда ҳали Византия ва Эрон маданиятининг та’сирига учраган ва сарой ҳаётидаги тўкин-сочинликдан «бузилган» шоирларда кўзга ташланадиган шаҳвоний беҳаёлик йўқ эди. Қадимги араб ше’риятида муҳаббат мавзуидаги ше’рлар жуда кам учрайди. Муҳаббат ҳақидаги сатрлар қасида таркибига ўзини ҳурмат қиладиган ҳеч бир шоир қасиданингнинг асосий мазмунига ўтишдан аввал тўхталмай ўтмайдиган лирик муқаддиманинг элементи сифатида киради.

Манбалар

  1. ↑ Зиявуддинова, Муҳлиса. Қадимги араб ше'рияти, Тошкент, 2011 — 16-17-бет.