Nasim Hasanov
Насим Ҳасанов (1924-йил 9-август, Ургут тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР — 1977-йил 9-апрел, Оржоникедзеобод тумани, Тожикистон ССР) — Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, „Шуҳрат“ орденининг тўлиқ соҳиби, 39-гвардия ўқчи дивизиясининг 41-алоҳида гвардия разведка ротаси разведкачиси, гвардия сержанти[1].
| Насим Ҳасанов | |
|---|---|
| Таваллуди |
9-август 1924-йил Ургут тумани, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
9-апрел 1977-йил (52 ёшда) Чиртак қишлоғи, Оржоникедзеобод тумани, Тожикистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Қўшин турлари | Пиёда аскарлар |
| Хизматдаги йиллари | 1942–1947 |
| Унвони |
|
| Ҳарбий қисм | 41-алоҳида гвардия разведка ротаси |
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши |
| Мукофотлари |
|
Таржимайи ҳоли
Насим Ҳасанов 1924-йил 9-августда Ургут тумани, Ўзбек қишлоғида деҳқон оиласида туғилган[2]. Миллати ўзбек. 6-синфни тамомлаган[1]. 1936-йилда Душанбе шаҳрига, 1941-йилда Норак қишлоғига (ҳозирги Норак шаҳри), сўнгра Оржоникидзеобод қишлоғига (ҳозирги Ваҳдат шаҳри) кўчиб келган. Умумий овқатланиш шохобчасида ошпаз бўлиб ишлаган. 1942-йил августда Тожикистон ССР, Сталинобод вилояти, Файзобод тумани ҳарбий комиссариати томонидан ҳарбий хизматга чақирилган. 1942-йил октябрдан Иккинчи жаҳон урушида иштирок эта бошлаган. Сталинград, Жануби-Г'арбий (1943-йил 20-октябрдан 3-Украина) ва 1-Белоруссия фронтларида жанг қилган. Сталинград жангида, Днепр учун жангда, Барвенково-Лозовский, Никопол-Кривой рог, Березнеговато-Снигирёвский, Одесса, Люблин-Брест, Варшава-Познан ва Берлинга ҳужум операцияларида қатнашган. 1945-йил 27-январда Варшава-Познан ҳужум операциясида Насим Ҳасанов бир гуруҳ разведкачилар билан Познан (ҳозирги Полша ҳудуди) шимолидаги Шённернхаузен қишлоғини эгаллаш учун жангда қатнашади. Насим Ҳасанов немисларнинг ўқотар қуроллари билан жиҳозланган энг чекка уйига яширинча яқинлашиб, уйга қарата гранаталар улоқтиради. Натижада душманнинг 5 нафар аскари йўқ қилинди, ўқчи бўлинмалар эса ҳеч қандай йўқотишларсиз олдинга ўтишга муваффақ бўлишди[1]. 39-гвардия ўқчи дивизияси командирининг 1945-йил 10-апрелдаги буйруғи билан гвардия сержанти Насим Ҳасанов 3-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган[2]. 1945-йил 23-апрелда Берлиндаги ҳужум операцияси вақтида Насим Ҳасанов разведкачилар гуруҳи таркибида Кёпеник шаҳри яқинида (ҳозирги Германиянинг Берлин шаҳри ҳудудида) Шпре дарёсини кечиб ўтган. Ко'прикни эгаллаш учун жангда Ҳасанов икки немис аскарини ё'қ қилади ва 5 асирни асир олади. Разведкачилар душманнинг қарши ҳужумларига курашган ҳолда, қўлга олинган ко'прикни қо'шимча кучлар келгунига қадар ҳимоя қилиб туришган[2]. 8-гвардия армияси қўмондонининг 1945-йил 7-июндаги буйруғи билан гвардия сержанти Насим Ҳасанов 2-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган. 1945-йил 29-апрелда Насим Ҳасанов разведкачилар гуруҳи таркибида Берлин шаҳри ичидаги Темпелҳоф бог'ини кузатиш вазифасини бажаради. Душманнинг бир гуруҳ пиёда аскарлари билан тўқнаш келган разведкачилар жангни бошлаб юборади ва бу жангда Ҳасанов икки нафар немис аскарини пулемётдан ўққа тутиб, йўқ қилган. Тирик қолган фашистлар таслим бўлишади. Рота командири томонидан Ҳасанов Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган. 8-гвардия армияси қўмондонининг 1945-йил 11-июлдаги буйруғи билан гвардия сержанти Насим Ҳасанов яна 2-даражали „Шуҳрат“ ордени билан тақдирланган[1]. 1947-йил март ойида ҳарбий хизматдан озод этилади[2]. Ваҳдат туманидаги Чиртак қишлоғида яшаган. Колхозда ишлаган. СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1976-йил 4-майдаги фармони билан Насим Ҳасановни қайта тақдирлаш мақсадида 1-даражали „Шуҳрат“ ордени билан мукофотланган[2]. 1977-йил 9-апрелда вафот этган[2]. Чиртак қишлоғида дафн этилган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Олег Кожухарь. „Хасанов Насим“ (рус тилида). 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 „Хасанов Насим“ (рус тилида). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.