Nasim Mahram
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Насим Маҳрам (арабча: نسيم محرم — Насим Маҳрам — Тўлиқ исми: Хожа Амиршариф Насим Маҳрам (ХВИИ асрда яшаган)) — Шоир.
Насим Маҳрам | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | шоир |
Ҳаёти ва фаолияти
Насим Маҳрам Насафда туғулиб, вояга етган, сўнгра таҳсил учун Бухорога борган. Ҳар томонлама пухта билим олиб, истеъдодли шоир сифатида танилган, Натижада Абдулазизхон ҳукмронлиги даврида (1645-1680 йиллар) сарой хизматига олинган. Аммо Субҳонқулихон даврида саройни тарк этишга мажбур бўлиб, дастлаб Балх шаҳрига, сўнгра Ҳиндистонга боради. Малеҳо Самарқандийнинг „Музак-киру-л-ашоб“ тазкирасидаги маълумотларига кўра, Унинг назмий ва насрий асарлари ўз даврида юксак баҳоланган. У „Ҳинд услуби“нинг тарғиботчиларидан бири бўлган ва бу услубнинг Ўрта Осиёга ёйилишида катта рол' ўйнаган. Маълумки, „Ҳинд услуби“ мураккаб тимсоллар тизими, чуқур фалсафий ва ижтимоий фикрларнинг нозик ифодаси билан ажралиб турган. Малеҳо шоирни „дурри якто“, „жавҳари бебаҳо“ дея таърифлаб, шундай ёзади: „Ҳозирги пайтда (1688-1689 йиллар.) у ўша ерда (яъни, Ҳиндистонда) яшаяпти. У туфайли Шоҳтуғро Қаландар насри, Носирали Ҳинди ва Қосим Девона ғазаллари Балх, Бухоро ва Самарқандда машҳур бўлди. Давримиз шоирлари ва адиблари ундан ўз шеърлари ва фикрлари учун рангин тимсоллар олмоқдалар“.
Асарлари
Унинг шеърий асарини ўз ичига олган „Девони Насим“ мажмуаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик Қўлёзмалар Музейида 375/11 рақами остида сақланмоқда. У ўз даврининг қувонч ва ташвишларини, соф муҳаббат ва садоқатни маҳорат билан куйлаган. Шоирнинг бир байти қуйидагича:
Баски тан додам ба гарди кулфати олам, Насим, Чеҳраи ман сурати деворро якранг буд.
Мазмуни: Олам кулфатининг чангига тан берганлигим учун, Насим, юзим деворий сурат рангига кирди.[1]
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 473.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |