Nasim Rajab
Насим Ражаб (1935-йил 8-август, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – ёзувчи, „СССР маорифи аълочиси“, „Тожикистон маданияти аълочиси“ ҳамда „Матбуот аълочиси“ мукофотлари соҳиби.
| Насим Ражаб | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
8-август, 1935-йил |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Насим Ражаб 1935-йил 8-август куни Ўзбекистон ССРга қарашли бўлган Самарқанд вилоятида туғилган. 1960-йили Самарқанд давлат университетининг тожик филологияси факултетини тамомлаган. Шу йили Душанбе шаҳрига кўчиб келиб, „Анбоз“ газетасида фаолиятини бошлаган[1]. У аҳолининг муаммоларини ушбу газетада мунтазам равишда ёритиб борган. Шунингдек, кўплаб мақолалари тожик оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.
Ижоди
Насим Ражабнинг илк китоби 1987-йилда „Кундалик“ номи остида чоп этилган. Ушбу китобида ўсмирларнинг ҳаёти ва таълим олиши ҳақида сўз боради. Унинг мактаб ўқувчиларига мўлжалланган „Музқаймоққа жоним фидо“, „Кўча муаллими“, „Кутилмаган янгилик“, „Яҳудий қизнинг севгиси“ ва „Бобомнинг сирлари“ китоблари нашр этилган. Насим Ражаб бир қанча драмалар муаллифидир. 1970-йилда ёзилган „Темирчининг ўлими“ драмаси, 1987-йилда ёзилган „Ёзилиши керак бўлган“ драмаси ҳамда 1988-йилда ёзилган „Фара ва Зира“ драмалари шулар жумласидан. Насим Ражаб 1993-йил Тожикистон ёзувчилар уюшмаси болалар ва ўсмирлар кенгаши томонидан махсус мукофот билан тақдирланган[2].
Мукофотлари
Насим Ражаб 1974-йил „СССР маорифи аълочиси“ унвонини қўлга киритган. 1990-йилда эса „Тожикистон маданияти аълочиси“ унвонига эга бўлган. 2006-йилда „Буюк хизматлари учун“ ордени билан тақдирланган. Насим Ражаб 2010-йил Тожикистон ёзувчилар уюшмасининг „Сўз“ номли давлат мукофотига сазовор бўлган. 2013-йил эса Садриддин Айний номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „САМАРҚАНДИЗОДАИ АСИЛ: ДАРГУЗАШТИ АДИБИ МАЪРУФИ ТОҶИК НАСИМ РАҶАБ“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Насим Раҷаб: «Равнақи эҷодам аз баракати «Анбоз» аст»“. 2024-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.