Зиёсферада исми Насимхон ва фамилияси Раҳмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Насимхон Раҳмонов (1952-йил, Фарғона, Ўзбекистон ССР – 2025-йил, 10-ноябр, Тошкент) – адабиёцҳунос, филология фанлари доктори (1971), профессор (1993)[1].

Насимхон Раҳмонов
Файл:Насимхон Раҳмонов.жпг
Таваллуди 1952-йил 16-октябр (1952-10-16) (74 ёш)
Бувайда тумани Ўзбекистон ССР
Вафоти 10-ноябр 2025-йил(2025-11-10)
(73 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston Ўзбекистон
Машҳур ишлари
  • "Ўлмас обидалар" (1987)
  • „Битиклар оламида“ (1990)
  • „Туркий хоқонликлар“ (1993)
  • „Қадимий ҳикмат“ (1987)
  • „Руҳиятдаги нур муроди“ (2000)
  • „Ўзбек адабиёти тарихи намуналари“ (И, ИИ жилд 2006, 2007)
  • „Олтин ёруғ“ (1-китоб, 2009; 2-китоб 2013)
  • Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи (2014)
  • „Ўзбек адабиётини даврлаштириш масалалари“ (2016)
Мукофотлари Туркиянинг Янги Туркия стратегик тадқиқотлар институти мукофоти (2017)
Остона шаҳрида жойлашган Халқаро Туркий Академиянинг кумуш медали (2018)
Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг Олтин медали (2020)

Ҳаёти ва фаолияти

Олим 1952-йилда Фарғона вилояти Бувайда тумани Жов қишлоғида туғилган. 1969-йили Найман қишлоғидаги 20-ўрта мактабни битирган ва айни шу мактабда ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган[1]. Фарғона давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган (1974). Ўрта мактабда ўқитувчи (1974—1977), Ўқитувчи нашриётида муҳаррир (1976—1979), Ўзбекистон Фанлар академияси Ҳ.Сулаймонов номли Қўлёзмалар институтида муҳаррир, музей бўлими мудири, кичик, катта ва бош илмий ходим, директор ўринбосари, директор (1979-1998), Тил ва адабиёт институти (1998—1999) ва Шарқшунослик институтида етакчи илмий ходим (1999—2000), Ўзбекистон Миллий университети ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси профессори (2000-йилдан), Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факултети декани (2010-йилдан).

Насимхон Раҳмонов 1984-йили „Култегин ёдномаси (ВИИИ аср) поэтикаси“ номли мавзуда номзодлик, 1991-йили „Ўрхун-Енисей ёзма ёдгорликлари ва туркий эпослар муносабати“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим 1993-йилда профессор илмий унвонини олган. Насимхон Раҳмонов, шунингдек, икки китобдан иборат „Олтун ёруғ“ асарини ўзбек тилига табдил қилиб, чоп эттирган[1].

Насимхон Раҳмонов Туркиянинг Янги Туркия стратегик тадқиқотлар институти мукофоти (2017), Остона шаҳрида жойлашган Халқаро Туркий Академиянинг кумуш медали (2018) ҳамда Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг Олтин медали (2020) билан тақдирланган. 2012-йил 4-июлда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтининг „Ўзбек ва жаҳон филологияси“ ва Ўзбекистон давлат санъат институтининг „Тиллар ва адабиёт“ кафедралари негизида янги „Тиллар ва адабиёт“ кафедраси ташкил этилган. Бу кафедрада Насимхон Раҳмонов ҳам фаолият олиб борган[2].

Асарлари

„Ўлмас обидалар“ (1987), „Битиклар оламида“ (1990), „Туркий хоқонликлар“ (1993), „Қадимий ҳикмат“ (1987), „Руҳиятдаги нур муроди“ (2000), „Ўзбек адабиёти тарихи намуналари“ (И, ИИ жилд 2006, 2007), „Олтин ёруғ“ (1-китоб, 2009; 2-китоб 2013), „Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи“ (2014)[3]" Ўзбек адабиётини даврлаштириш масалалари" (2016) ва бошқа кўплаб китоблари чоп этилган[4]. Олим, шунингдек, Ўрхун-Энасой обидаларининг Ўзбекистонда ўрганилиши борасида ҳам мақолалар эълон қилган[5][6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Насимхон Раҳмонов 70 ёшда!“ (2022-йил 13-октябр). 2023-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-феврал.
  2. ↑ „“О’збек тили ва адабиёти” кафедраси“ (2012-йил 2-апрел). 2022-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-феврал.
  3. ↑ Раҳмонов ЎЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЙОТИ ТАРИХИ.пдф. 
  4. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 386-бет. 
  5. ↑ „ЎРХУН-ЭНАСОЙ ОБИДАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРГАНИЛИСҲИ“ (2020-йил 1-октябр). 2023-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-феврал.
  6. ↑ „“Девону луғоти-т-турк” – туркий халқларнинг ноёб ёзма ёдгорлиги”мавзуидаги халқаро илмий анжуман“ (2018-йил 28-декабр). 2023-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-феврал.