Байтемиров, Насирдин

Насирдин Бойтемиров (1916, Чу тумани Кегети қишлоғи — 1996, Бишкек) — Қирғизистон халқ ёзувчиси (1986). Адабиёт институтини битирган (Москва, 1955). Дастлаб ўқитувчи, кейинчалик республика газетада махсус мухбир. "Азамат" (1948), "Салтанат" (1949), "Охирги ўқ" (1955), "Тарих эсдалиги" (1966) ва бошқа асарларида Иккинчи жаҳон уруши жанглари, урушдан кейинги қайта қуриш воқеалари ўз ифодасини топган. "Қизил йўллик" (1964), "Урқуя" (1976), "Адику" (1984), "Турмуш шундай" (1986) ва бошқа роман, повест, песаларида қирғиз меҳнаткашларининг турмуш тарзи акс этган. Шеър ва достонлардан иборат "Юрак куйлари" (1955), "Муҳаббатим — қанотим" (1981) тўпламлари бор. "Эртаклар" (1939) тўплами болаларга бағишланган. Баъзи шеърлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил