Naslchilik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Наслчилик — қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари зотларини такомиллаштиришга қаратилган ташкилий-зоотехник тадбирлар мажмуи. Инсоният ҳайвонларни хона-килаштирган даврлардан бери давом этиб келади. Н.нинг асосий вазифаси мавжуд қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандалари, асалари, баликлар ва ипак қурти зотларини муттасил такомиллаштириш, маҳсулдорлигини ошириш, наслдорлик сифатларини яхшилаш, янги типлар, зот гуруҳлари, линиялари, оилалари, зотлари, кросслари, партеноклонларини яратишдан иборат.
Н. ишлари Н. заводлари, Н. хўжаликлари, Н. фермалари ва оддий хўжаликларда олиб борилади. Н. ишида қўлла-ниладиган асосий усул урчитиш учун энг яхши эркак ва урғочи ҳайвонларни танлаш ва уларни саралаш (жуфтлаш)дир. Ўзбекистонда "Наслелита" ил-мий-ишлаб чиқариш бирлашмаси қорамол, ноқоракўл қўйлар, йилқи, эчки, асалари; Қоракўлчилик ва чўл экологияси институти ва "Ўзбек қоракўли" компанияси қоракўл қўйлари ва туя (бир ўркачли ёки икки ўркачли)лар; "Ўзбалиқ" кор-порацияси ва Аквакултура илмий тадқиқот институти балиқ зотининг зоғора балиқ, ўтхўр баликларнинг зотлари бўлган карп, дўнг пешона, оқ амур; "Ўзбек ипаги" уюш-маси ва Ипакчилик илмий тадқиқот институти 20 тадан зиёд ипак қурти зотлари, Ўзбекистон паррандачилик илмий маркази парранда зотларини такомиллаштириш бўйича илмий тажрибалар ҳамда Н. ишларини олиб боради. "Наслхизмат" республика наслчилик уюшмаси Н. ишлари бўйича барча хизматларни мувофиқлаштиради. Давлат наслчилик корхонаси хўжаликлардаги қорамол зотларини такомиллаштиришда қатнаша-ди ва уларни энг яхши маҳсулдор бу-қалар авлодларининг сифат бўйича ба-ҳоланган уруғлари билан таъминлайди.
Республикада Н. ишларига Қишлоқ ва сув хўжлиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспексияси раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Н. ишларига оид ҳар қандай муносабатлар 1995-йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида" қонуни билан тартибга солинади.
Изатулла Эшматов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |