Насрулло қушбеги, шунингдек Мирзо Насрулло (ХИХ аср ўрталари — 1918, Кармана) — манғитлар даврида нуфузли сарой арбоби, қўшбеги. Амир Абдулаҳад, ҳукмронлиги даврида аввал Шаҳрисабз ҳокими, сўнгра саройда хизмат қилган. Бухорода 1910-йил январ воқеаларидан кейин Останақул қўшбеги ўрнига қўшбеги (бош вазир) қилиб тайинланган[1].

 Қўшбеги
 
Мансаб даври
1910-йил январ – 1917-йил апрел
Монарх Амир Абдулаҳадхон
Саид Олимхон
Ўтмишдоши Остонақул қўшбеги
Вориси Низомиддин Урганжи
 Шаҳризабз беки
 
Мансаб даври
номаълум – 1910-йил январ
Монарх Амир Абдулаҳадхон
Вориси Мирза Салимбек
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Мирзо Насрулло

ХИХ аср ўрталари
Бухоро амирлиги
Вафоти 1918-йил март
Кармана, Бухоро амирлиги
Таълим Мадраса
Дини ислом

1918-йил Карманада қатл этилган.

Биографияси

ХИХ аср ўрталарида Бухоро амирлигида туғилган. Мирзо Насруллонинг аниқ туғилган жойи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Баъзи маълумотларга кўра, у Шаҳрисабзда, баъзиларида эса Карманда ёки Бухоронинг ўзида туғилган. Мадрасада таҳсил олган. Амир Абдулаҳадхон даврида Шаҳрисабз ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг беки бўлган. 1910-йил январ ойида Бухорода суннийлар ва шиалар ўртасида жанжаллар бўлиб ўтди. Бу ғалаёнларнинг асосий айбдорларидан бири ўша пайтдаги қўшбеги — Остонқул қўшбеги эди. У лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига Насрулло тайинланди

Насрулло қушбеги амирликда иккинчи шахс (амирдан кейин) бўлиб, давлатнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсати билан шуғулланган. У ўзбек ва форс тилларидан ташқари рус тилини ҳам яхши билган. Шу туфайли Саид Олимхон унга кўпинча Россия империяси маъмурлари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришда ишонч билдирган, гарчи амирнинг ўзи ҳам рус тилини яхши билган бўлса-да. Унга Россия империясидаги амирликнинг русийзабон сиёсий агентларини назорат қилиш ҳам ишониб топширилган. Бир неча бор Россияга борган. Насрулло қушбеги бош вазир, ташқи ишлар вазири, ички ишлар вазири, ташқи разведка вазири лавозимларида ишлаган.

Насрулло амирлик ва Ўрта Осиёнинг кўпчилик зиёлилари орасида кенг тарқалаётган жадидчилик ҳаракатига хайрихоҳ билан қараган. Бухоро жадидлари амирликда туб миллий-демократик ислоҳотлар ўтказишга интилган[2]. Бу ислоҳотларга Саид Олимхоннинг ўзи, шунингдек, Россия империяси ҳокимиятлари қаршилик кўрсатдилар. Амир Саид Олимхон бир томондан консерватив руҳонийлар ва рус ҳокимияти, иккинчи томондан жадидлар томонидан босим остида эди

1917-йил 7-апрелда узоқ давом этган баҳс ва қарама-қаршиликлардан сўнг жадидлар Насрулло аралашувида амирликда сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон қабул қилинишига эришдилар. Бу консерватив руҳонийлар томонидан кескин ғазаб ва норозилик билан кутиб олинди. Амир Саид Олимхон руҳонийлар ва рус ҳокимиятларининг кучли тазйиқлари остида қолди, фармон амалда бажарилмади ва қоғозда қолди.

Лекин Бухорода 1917-йил апрел намойишидан кейин Олимхон Насрулло қушбегини жадидларни қўллаб-қувватлаганликда айблайди ва уни лавозимидан олиб ташлаб, ўрнига мутаассиб Низомиддин Урганжийни қўшбеги қилиб тайинлади (1917-йил 15-апрел). Бундан ташқари, Насрулло Бухородаги сарой амири лавозимидан маҳрум қилиниб, Насафга (ҳозирги Қарши) сургун қилинади ва унинг барча орттирилган мол-мулки амирлик фойдасига мусодара қилинди. Бир мунча вақтдан сўнг, Насафдан Карманага жўнайди.

Деярли бир йил ўтгач, 1918-йил март ойида амирликда „Колесовский юриши“ деб номланувчи болшевиклар ва ёш бухороликлар томонидан давлат тўнтаришига муваффақияциз уриниш содир бўлди. Амир Саид Олимхон ўз режимининг ҳали ҳам ўша пайтда амирликда яшаётган мухолифларига (мухолифатнинг кўп қисми Россия империясининг Туркистон ўлкасига қочишга муваффақ бўлган) қарши кенг кўламли қатағонларни бошлади ва Мирзо Насруллони давлат тўнтаришига уринишда гумон қилди[1][3].

Колесов воқеасидан кейин амир Олимхоннинг фармонига биноан, 17 кишилик оиласи ва бутун қариндошуруғлари билан бирга Карманада қатл этилган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Айний С. Асарлар. 8 томлик. 1-том. Тошкент, ЎзССР давлат Бадиий адабиёт нашриёти, 1963. 271-бет
  3. ↑ 3,0 3,1 „ИСТОРИЯ САЛИМА“.

Адабиётлар

  • Садриддин Айний / Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар, Москва, 1926.
  • Абдурауф Фитрат / Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври, Тошкент, 1992.
  • Файзулла Хўжаэв / Бухоро инқилобининг тарихига материаллар, Тошкент, 1997.
  • Муҳаммад Али Балжувоний, Тарихи нофеъий (Фойдали тарих), Тошкент, 2001.
  • Тревер К. В., Якубовский А. Ю., Воронец М. Э.: История народов Узбекистана, 2-жилд. - Тошкент: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси, 1947-йил.
  • К истории двух последних десятилетий Бухарского ханства // Тожикистон ССР Фанлар Академияси материаллари. Ижтимоий фанлар кафедраси, 1962-йил.