Насруллойи - ўтмишда (16-аср) яшаб ижод этган машҳур бастакорнинг исми (тахаллуси)га нисбат бериб аталган мусиқий асарлар номи. Шашмақомда Бузрук мақоми Мушкилот бўлимида "Муҳаммаси Н." номи билан асосий чолғу қисмларидан бири сифатида ўрин олган. Ушбу мақомнинг ашула бўлимида Н. наср йўлида яратилган шўъбалардан биридир. У ўзининг куй қиёфаси жиҳатидан Бузрукнинг бош-қа шўъбаларидан бирмунча фарққилади. Ички тузилиши бўйича Н. чолғу муқадимма, даромад, миенхат, дунаср, Турк авжи, туширим куй жумлаларидан ташкил топган. Н. шўъбаси ўзидан сўнг келадиган 3 Таронага эга. Н.нинг бош куй мавзуи бошқа шўъбаларда намуд сифатида ишлатилади.

Хоразм мақомларида ҳам Бузрук мақоми айтиш йўлидан ўрин олган бўлиб, наср шўъбаси услубида яратилган намуналардан. Тошкент — Фарғона мақом йўллари қаторида Н. 5 қисмли чолғу куйлар туркуми сифатида маълум. Унинг қисмлари ҳар хил вазн ва доира усулларига туширилган бўлиб, иккинчиси (чапандоз)нинг ашула йўли ҳам мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил