Яcоуба Нассер Джига (2002-йил 15-ноябр, Бободиуласо, Буркина Фасо) – буркина фасолик профессионал футболчи, Джига ҳозирда Сербиянинг Ред Стар Белграде клубида ва Буркина Фасо миллий терма жамоаси сафида ҳимоячи сифатида тўп сурмоқда[2][3].

Нассер Джига
Джига wитҳ Нîмес ин 2022
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Яcоуба Нассер Джига
Таваллуд санаси 2002-йил 15-ноябр (2002-11-15) (23 ёш)
Таваллуд жойи Бободиуласо, Буркина Фасо
Бўйи 1.92 м[1]
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ред Стар Белграде
Рақами 24
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2019 Витессе ФC
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2019–2021 Витессе ФC 40 (1)
2021–2024 ФC Басел 7 (0)
2022–2023 → Нîмес 21 (0)
2023–2024 → Ред Стар Белграде 22 (1)
2024– Ред Стар Белграде 14 (1)
Миллий терма жамоа‡
2021– Буркина Фасо У20 4 (0)
2022– Буркина Фасо 7 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 10-ноябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2024-йил 6-ноябр учун)

Клубда фаолият

Джига ёшлик чоғида Буркина Фасодаги Витессе футбол клубида ўйнаган[4]. 2018—2019-йилги мавсумнинг сўнгги ўйинларида асосий таркибга чақирув олиб, дебютини ўтказганидан сўнг, Джига 2019—2020-йилги мавсумда клубнинг асосий таркибига киритилди. Джига Буркина Фасонинг қуйи лигаси – Деухиèме Дивисионда 14 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол урди. CОВИД-19 пандемияси туфайли мавсум якунланмаган бўлса-да, клуб пешқадам бўлгани учун Буркина Фасонинг Премер-лигасига кўтарилди. Кейинги мавсумда Джига клубнинг асосий таркибида ўйнади. Джига Буркина Фасонинг 20 ёшгача бўлган футбол терма жамоасига чақирув олди ва 2021 йилги Африка У-20 Миллатлар Кубогида тўртта ўйин ўтказди.

2021-йилнинг ёзги трансфер ойнасида Джига Франсия Лигуэ 1 вакили Лилле ОСC ҳамда Белгия ва Испания клубларининг қизиқишини уйғотганидан сўнг, Швейсариянинг олий лигасидаги ФC Басел клуби билан шартнома имзолади[5]. Басел 19-июн куни клуб билан имзоланган шартномаси эълон қилди[6].

Бешта синов ўйинида иштирок этганидан сўнг, 2021-йил 29-июлда Джига Базел клубининг асосий таркибида илк бор майдонга тушди. Бу ўйин 2021—2022-йилги УЭФА Европа Конференсия Лигасининг иккинчи саралаш босқичида бўлиб ўтди ва унда Базел сафар учрашуви давомида ФК Партизани Тирана клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди[7]. Афсуски, Джига ўйин пайтида чап тўпиғидан олган жароҳати туфайли олти ҳафта давомида клубнинг ўйинларида иштирок этолмаган[8]. Джига 19-сентябр куни клуб сафига қайтиб, Швейсария кубоги доирасида ФC Рорсчач-Голдач клубига қарши ўйин ўтказди[9].

24-октябр куни Джига ўзининг янги клуби учун Швейсария Суперлигасидаги дебют ўйинини Жакоб-Парк стадионида ўтказди. Базел Лугано клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Джига бутун ўйин давомида майдонда тўп сурди[10].

2022-йил 28-августда Джига Франсиядаги Нîмес Олймпиқуэ клубига бир мавсумга ижарага ўтди[11].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Джига 2022-йил 24-март куни Буркина Фасо миллий терма жамоаси таркибида Косовога қарши бўлган ўртоқлик учрашувида илк бор майдонга тушди. Ўша ўйинда Буркина Фасо миллий терма жамоаси 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди[12].

Статистикаси

Клуб

2024-йил 25-май ҳолатига ко`ра[13]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйин ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Эвропа Умумий
Дивизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Басел У21 2021—2022 ШвейсарияПромотион Лигаси 6 0 — — 6 0
Басел 2021—2022 Швейсария Супер Лигаси 6 0 2 0 3 0 11 0
2022—2023 1 0 1 0 2 0 4 0
2023—2024 4 0 1 1 2 0 7 1
Умумий 11 0 4 1 7 0 22 1
НимеНîмес Олймпиқуэс (ижара) 2022—2023 Лигуэ 2 21 0 0 0 — 21 0
Ред Стар Белграде 2023—2024 Сербия Супер Лигаси 22 1 1 0 6 0 29 1
2024—2025 0 0 0 0 0 0 0 0
Умумий 22 1 1 0 6 0 29 1
Жами 60 1 5 1 13 0 78 2

Манбалар

  1. ↑ „Нассер Джига“. cрвеназвездафк.cом. 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-ноябр.
  2. ↑ „л’инвраисемблабле имброглио аутоур де Нассер Джига, блоқуé пар сон cлуб“. оуэст-франcе.фр.
  3. ↑ „Cомментаире: ил фаут саувер лес сéлеcтионс авант леур диспаритион“. лематин.ч.
  4. ↑ „Неуэ Wелт фüр Джига беим ФC Басел“. срф.ч.
  5. ↑ „Яcоуба Нассер Джига, ла пéпите қуи фаит cрақуэр де грандс cлубс“. буркина24.cом.
  6. ↑ ФC Басел 1893. „Дер ФCБ верпфличтет Яcоуба Нассер Джига“. ФCБ сигнед Яcоуба Нассер Джига. ФC Басел ҳомепаге (2021-йил 19-июн). 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-июн.
  7. ↑ уэфа.cом. „ФК Партизани - ФC Басел 0:2 (0:1) – Овервиэw“. уэфа.cом (2021-йил 29-июл). Қаралди: 2021-йил 29-июл.
  8. ↑ ФC Басел 1893. „Нассер Джига верлетзт“. Нассер Джига инжуред. ФC Басел ҳомепаге (2021-йил 31-июл). 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-июл.
  9. ↑ Вереин "Баслер Фуссбалларчив”. „ФC Рорсчач-Голдач 17 - ФC Басел 0:3 (0:1)“. Вереин "Баслер Фуссбалларчив” (2021-йил 19-сентябр). Қаралди: 2021-йил 19-сентябр.
  10. ↑ ФC Басел 1893. „Wиэдер эин Дреиэр – дер ФCБ Счлäгт Лугано 2:0“. Анотҳер тҳреэ поинтер - ФCБ беат Лугано 2-0. ФC Басел ҳомепаге (2021-йил 24-октябр). 2021-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-октябр.
  11. ↑ „НАССЕР ДЖИГА ПРÊТÉ ПОУР ЛА САИСОН“ (фр). Нîмес (2022-йил 28-август). 2024-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-август.
  12. ↑ Страcк-Зиммерманн. „Косово вс. Буркина Фасо“. www.натионал-фоотбалл-теамс.cом.
  13. ↑ Нассер Джига Соccерwай сайтида

Ҳаволалар