Nastiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Настия (юн. настос — зич, таранг) — ўсимлик барглари, гулбарглари ва бошқа қисмларининг ташқи омиллар (ёруғлик, ҳарорат ва бошқалар) таъсирида ҳаракат қилиши. Н. ҳужайраларнинг нотекис ўсиши ёки улардаги таранглик ҳолатининг турлича ўзгариши натижасида содир бўлади. Эпинастияда ўсимликнинг учки қисми тез ўсади (Мас, куртак ёки ғунча очганда), гипона-стияда эса пастки қисми тез ўсади (Мас, гуллаш тугагандан кейин гул қопламининг туташиб кетиши). Таъсир этадиган омилларга кўра, фотонас-тия (ёруғлик таъсирида), термонастия (ҳарорат ўзгарганда), никтинастия (кун билан тун алмашганда), сейсмонастия (механик таъсир ёки тебраниш таъсирида), хемонастия (баъзи моддалар таъсирида) фарқ қилинади. Ўсимликларнинг ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланишида, гулни ноқулай шароитдан қимоя қилишда ва бошқа хрлларда Н.нинг аҳамияти катта.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |