Настурсия, капуцин (Тгораэолум) — настур-сиядошлар оиласига мансуб бир ёки кўп йиллик усимликлар туркуми. Кўпинча Жанубий Аме-рикада, асосан, Анд тоғларида ўрмон ва чакалакзорларда 80 га яқин тури ўсади. Новдалари серсув, сершох. Барги қалқонсимон, панжасимон кесик, бандли. Гули якка, йирик, қизил, сариқ ёки олов ранг, икки жинсли. Меваси бир уруғли, уч паллага ажралади. Манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил