Наталиэ Wоод (талаффузи:  Натали Вуд; таваллуд пайтидаги исми Наталиэ Зачаренко; 20-июл 1938-йил — 29-ноябр 1981-йил) америкалик актрисадир.

Наталиэ Wоод

Wоод 1973-йилда
Таваллуди
Наталиэ Зачаренко[1]

20-июл 1938-йил
Вафоти 29-ноябр 1981-йил(1981-11-29)
(43 ёшда)
Санта Cаталина ороли, Cалифорниа, АҚШ
Касби Актриса
Фаолият йиллари 1943–1981
Турмуш ўртоғи
Болалари 2

Болалиги

Наталиэ Зачаренко 1938-йил 20-июлда Сан Франcисcода россиялик муҳожирлар оиласида дунёга келган. Отаси — Николай Степонович Зачаренко. Владивосток шаҳрида туғилган. Онаси — Мария Степоновна Зудилова. Асл туғилган жойи Барнаул. Кичик синглиси — Лана Wоод. У ҳам опаси каби актриса бўлган. Ёзувчилик ва продусерлик ҳам шуғулланган.

Фаолияти

Наталиэ тўрт ёшидан бошлаб филмларда рол ижро эта бошлаган. У Мираcле он 34тҳ Стреэт („34-кўчадаги мўжиза“), Тҳе Гҳост анд Мрс. Муир („Арвоҳ ва Мрс. Муир“) ва Сcудда Ҳоо! Сcудда Ҳай! каби филмларга суратга тушган ва севимли болалар актёрига айланди. Наталиэ Wоод 1961-йил суратга олинган Wест Сиде Сторй („Wест Сиде ҳикояси“) филмидаги Марй роли орқали шуҳрат қозонган. Шунингдек, унинг Гйпсй („Лўли“) ва Тҳе Греат Раcе („Катта пойга“) ленталаридаги иши муваффақиятли бўлди. У маҳаллий томошабинларни Блаке Эдwардснинг машҳур Тҳе Греат Раcе кинокомедиясидаги экссентрик Маггиэ ДуБоис (талаффузи: Мегги Дюбоис) роли туфайли севиб қолди. Унинг Сплендор ин тҳе Грасс („Ўтлардаги улуģворлик“), Лове wитҳ тҳе Пропер Странгер („Муносиб бегона билан муҳаббат“) филмларидаги роллари унга яна икки марта Осcар мукофотини олишига сабабчи бўлди. Наталиэ Wооднинг карераси 1960-йилларда муваффақиятли бўлди ва янги ўн йиллик бошланганда Наталиэ ўзини оиласига бағишлаган. Карерага эса камроқ ҳаракат қилган. Сўнгги асосий ролларидан бири бўлган актриса 1979-йилда Фром Ҳере то Этернитй („Бу ерда абадийгача“) мини-сериалида рол ижро этган. Актрисанинг ўлимидан сўнг 1983-йилда унинг иштирокидаги Браинсторм („Ақлий ҳужум“) филми чиқди ва унда Наталиэ Карен Браcе ролини ижро этган.

Шахсий ҳаёти

Наталиэ Wоод 1957-йили актёр Роберт Wагнер билан турмуш қурди. Улар 1961-йилга қадар бирга бўлдилар. 1962-йилда эса расман ажрашишган. 1969-йилда эса Наталиэ британиялик продусер Ричард Грегсонга турмушга чиқди. У билан эса 1972-йил ажрашди. 1972-йил у Роберт Wагнер билан муносабатни тиклади ва унга 1974-йи турмушга чиқди ва 2 та фарзандли бўлди: Наташа Грегсон Wагнер ва Cоуртней Wагнер. Наталиэ Роберт Wагнер билан сўнгги кунига қадар яшади. У 1981-йил 29-ноябрдан 30-ноябрга ўтар кечаси Калифорниядаги Санта-Каталина ороли яқинида сузиб келаётганда ноаниқ шароитда вафот этди.

Мукофотлари

Осcар номинацияси
  • 1955 — „Иккинчи пландаги энг яхши актриса“
  • 1961 — „Энг яхши актриса“
  • 1963 — „Энг яхши актриса“


Олтин глобус мукофоти
  • 1961 — „Драмадаги энг яхши актриса“
  • 1962 — „Энг яхши актриса, комедия/мусиқий“
  • 1963 — „Энг яхши актриса, драма“
  • 1965 — „Энг яхши актриса, комедия/ мусиқий“
  • 1966 — „Энг яхши актриса, драма“
  • 1979 — „Энг яхши актриса, теледрама“


БАФТА номинацияси
  • 1962 — „Энг яхши хорижий актриса“


Сатурн номинацияси
  • 1983 — „Энг яхши иккинчи пландаги актриса“

Манбалар

  1. ↑ „'Наташа' – Тҳе Наталиэ Wоод Сторй“. CБС Неwс (1-август 2001-йил). 7-феврал 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-феврал 2017-йил.