Nataliya Xarakoz
Наталия Георгиивна Харакоз (украинча: Наталія Георгіївна Харакоз; 1935-йил 13-июл, Мариупол, Украина ССР, СССР – 2022-йил 29-март, Мариупол, Украина) – украиналик журналист ва ёзувчи. Харакоз 1971-йилда Украина Миллий Журналистлар Уюшмаси аъзоси бўлган ва 1998-йилда Мариуполдан Украина Миллий Ёзувчилар уюшмасига қўшилган биринчи аёл сифатида тарихга кирган[1].
| Наталия Харакоз | |
|---|---|
| Таваллуди |
13-июл 1935-йил |
| Вафоти |
29-март 2022-йил (86 ёшда) Мариупол, Украина |
| Касби | журналист, ёзувчи |
Ҳаёти
Харакоз 1935-йил 13-июлда Мариуполда юнонлар оиласида туғилган[2]. 1959-йилда Жданов металлургия институти (ҳозирги Прязовский давлат техника университети) ни тамомлаган[1].
Фаолияти
Харакоз ўз фаолиятини 1967-йилда Мариуполдаги шаҳар газетаси „Прязовский Робочйи“ таҳририятига ишга киришдан олдин саноат заводида дизайнер бўлиб ишлаган. Турли йилларда адабий ходим, 1970—1979-йилларда хатлар бўлими мудири, 1980-йилдан шарҳловчи, 2001-йилдан газета қошидаги „Азов“ адабий клубига раҳбарлик қилган. Мариуполлик ёш ижодкорларга йўл-йўриқ кўрсатгаб, уларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг илк ижодий шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Қарийб ўттиз йил давомида клубнинг етакчиси бўлган[2][1].
Харакознинг бадиий асарлари Украина, Греция, Грузия, Россия ва Америка Қўшма Штатларида нашр этилган бўлиб, улар очерклар, ҳикоялар, қиссалар, лирик миниатюралар ва чизгиларни ўз ичига олади. Унинг ижодида юнон мавзулари алоҳида ўрин эгаллаган, баъзи асарлари эса юнон тилида ёзилган. Харакоз насрида кўпинча лирик, мулойим аёл қаҳрамонлар – шеъриятга яқин ва ҳамдард қиёфалар тасвирланган, улар ёзувчининг нозик ҳикоянавислигини акс эттирган. Ёзувчи таҳрир қилган ва тузган адабий-бадиий тўпламлар орасида „Лира юлдуз туркумидаги Мариупол“ (1994—2013), „Менинг Элладам—Украина“ (1998), „Биз Азовданмиз“ (1999), „Дебют“ (2001) ва „Ваҳийлар“ (2009) бор. Унинг „Азов қирғоғи қиссалари“ китоби 2022-йилда Киевда чоп этилган[1][3].
Харакознинг сўнгги асари „Тўқнашув чизиғида“ Россиянинг кенг кўламли босқинидан бир неча кун олдин, 2022-йил 20-февралда нашр этилган ҳамкорлик тўплами бўлган. Унда Украина Миллий Ёзувчилар уюшмасининг Донецк минтақавий бўлимидаги бошқа муаллифлар билан бирга ёзувчининг асарлари ҳам ўрин олган. Тўпламга ёзувчининг „Денгиз баҳори ва шаҳар“ ҳамда „Денгиз булути“ асарлари киритилган. Жамоат ҳаётида фаол иштирок этган Харакоз „Мрия“ аёллар клубини ташкил этган, шаҳар аёллар кенгашида фаолият юритган ва Украина юнон жамиятлари федерациясининг Бутун Украина мактаб олимпиадалари ҳакамлар ҳай’ати аъзоси бўлган[2].
Ўлими
Мариупол қамали пайтида ўз касбига содиқ қолган Харакоз ҳақида фикр юритган шаҳарлик қариндоши ва ҳамкасби Анна Котихова, Харакознинг оғир шароитларга қарамай, ижодини давом эттирганини эслайди. Харакоз Котиховага қўлёзмаларини электрон почта орқали юбориб, интернетга уланишни йўқотишдан олдин уларни сақлаб қолишни илтимос қилган. Котихова рақамли файллар сақланиб қолган тақдирда ҳам, Харакознинг босма китобларидан бирортаси ҳам қолмаган бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушган[4]. 2022-йил 29-мартда Харакоз уйи Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида ёниб кетган ва ёзувчининг ўзи ҳалок бўлган[5][6]. Яъни ёзувчи ертўлада бошпана изларкан, бино қулаб тушиши оқибатида вафот этган. Алоқанинг узилиши ва қамал пайтидаги тартибсизликлар туфайли оиласи фақат апрел ойи бошида ёзувчининг қўшнилари орқали унинг тақдири ҳақида хабар топишган; жасади эса май ойигача топилмаган[4][7].
Набирасининг айтишича, Харакоз қўшниларининг овқат улашиши туфайли ўн кундан ортиқ вақт давомида ер остида тирик қолган. Бироқ, зарур дори-дармонлардан фойдалана олмагани унинг вафотига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Кейинчалик ёзувчининг жасади аниқланган, чунки қўшниси ёзувчини дафн этишдан олдин чўнтагига исмини ёзиб қўйганди. Ёзувчи кейинроқ Эски Қрим қабристонига қайта дафн этилган[8]. Ҳозирда Украина Миллий полицияси ёзувчининг ўлимини Жиноят кодексининг 438-моддаси 2-қисми – „Уруш қонунлари ва одатларини бузиш“ бўйича тергов қилмоқда. Унинг иши Россиянинг кенг кўламли босқини пайтида хизмат вазифасини бажариш чоғида ёки тинч фуқаро сифатида ҳалок бўлган журналистларнинг ўлими бўйича олиб борилаётган 17 та терговдан биридир[9].
Сарлавҳа матни
Мукофотлари
Харакоз қуйидаги мукофот ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган: [2]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Коваль Олександра Андріївна“ (ук). эсу.cом.уа. Энcйcлопедиа оф Модерн Украине (2013). 2020-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 16-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Наталія Харакоз“ (ук). www.ауп.cом.уа. АУП (2024-йил 22-апрел). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ „У Маріуполі загинула журналістка і письменниця Наталя Харакоз“ (ук). чйтомо.cом. Чйтомо (2022-йил 3-май). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ 4,0 4,1 „Украине: Наталиа Кҳаракоз Киллед ин Руссиан-Оccупиэд Мариупол“ (эн-УС). www.wоменинжоурналисм.орг. Cоалитион Фор Wомен Ин Жоурналисм (2022-йил 29-март). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.[сайт ишламайди]
- ↑ „Наталиа Кҳаракоз“ (эн). жоурналисцмемориал.гонгадзепризе.cом.уа. Жоурналисц Мемориал (2022-йил 29-март). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ „28 жоурналисц деcеасед ин Украине дуэ то руссиан инвасион“ (эн-ЭН). ими.орг.уа. Институте оф Масс Информатион (2022-йил 19-май). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ „Жоурналист анд аутҳор Наталиа Кҳаракоз диэс ин Мариупол“ (эн-ЭН). ими.орг.уа. Институте оф Масс Информатион (2022-йил 3-май). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ „Наталя Харакоз“ (ук). www.виcтимс.мемориал. Меморіал (2022-йил 29-март). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.
- ↑ „Лаw энфорcемент инвестигатес 19 cасес оф жоурналисц киллед бй Руссианс дуринг фулл-сcале инвасион“ (эн-ГБ). змина.инфо. ЗМИНА (2023-йил 9-октябр). Қаралди: 2025-йил 17-апрел.