Natalya Asanova
Наталя Владимировна Асанова (туғ. 29-ноябр 1989-йил, Андижон, Ўзбекистон) — тўсиқлар билан қисқа масофаларга ихтисослашган ўзбек спортчиси, Ўзбекистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси. 2006-йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 2012-йилги Ёзги Олимпиада ва 2016-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати совриндори.
| Наталя Асанова | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
29-ноябр 1989-йил Андижон, Ўзбекистон |
| Бўйи | 177 |
| Вазни | 58 |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетика |
Мартаба
Наталя Асанова 2000-йилда мураббий Вячеслав Якубович раҳбарлигида енгил атлетика билан шуғулланган[1].
2006-йилдан бошлаб у халқаро майдонда муваффақиятли иштирок эта бошлади. Макаода ўтказилган енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 100 метрга тўсиқлар билан югуришда 14,24 сония натижа кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритди[2].
2009-йилда Гуанчжоуда (Хитой) бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 400 метрга тўсиқлар билан югуриш бўйича 59,37 сония натижа кўрсатиб, бронза медалини қўлга киритди[1].
2010-йилда Гуанчжоуда (Хитой) бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда у 57,25 сония натижа кўрсатиб, атиги олтинчи ўринни эгаллаган эди[3].
2011-йилда Кобе (Япония) шаҳрида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида тўсиқлар оша 400 метр масофага 59,72 сония натижа кўрсатиб, бор-йўғи саккизинчи бўлди[4]. Куала Лумпурда бўлиб ўтган Малайзия чемпионатида у тўсиқлар оша 400 метр масофага 58,73 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди[5].
2012-йилда Лондонда (Бирлашган Қироллик) бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 400 метр масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича ярим финалда 58,05 сония натижа қайд этиб, еттинчи ўринни эгаллади ва олдинга бормади [6] .
2014-йилда Инчеон шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида 400 метр масофага тўсиқлар оша югуришда 60,42 сония натижа қайд этиб, атиги саккизинчи ўринни эгаллаган эди[7]. Ўша йили Гуанчжоу (Хитой) шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида 400 метр масофага 56,96 сония натижа билан олтинчи ўринни эгаллади[8].
2016-йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон чемпионатида у 400 метрга тўсиқлар билан югуришда 56,19 сония натижа кўрсатиб, Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларига[9]. ХХХИ ёзги Олимпиада ўйинларида у саралаш босқичида 400 метрга тўсиқлар оша югуриб, 1:02,37 дақиқа натижа билан югурди ва мусобақани тарк этди.
2018-йилда у спорт карерасини якунлади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Наталья Асанова“. узатҳлетиcс.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Наталя АСАНОВА | Профиле | Wорлд Атҳлетиcс“. www.wорлдатҳлетиcс.орг. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Wомен 400м Ҳурдлес Атҳлетиcс Асиан Гамес 2010 Гуангзҳоу (CҲН) - Тҳурсдай 25.11“. www.тодор66.cом. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ ҳттп://www.жааф.ор.жп/ааc19/стартлист/ливересулт/пc/р_w_400ҳ_ф.пдф
- ↑ „Из Малайзии - с девятью медалями“ (ру). УзРепорт.неwс. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ УзДаилй. „Лондон-2012: Бегунья Наталья Асанова не попала в полуфинал“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Ресулт | АТ | Спорц“. wеб.арчиве.орг (2014-йил 22-декабр). 2014-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Спортсменка из Узбекистана завоевала «золото» на чемпионате Азии по легкой атлетике“ (ру). Подробно.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Еще 4 легкоатлета завоевали олимпийские лицензии в Рио“ (ру). ҳттпс://узнеwс.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-август.