Наталя Павловна Бурова (1918-йил 23-ноябр, Пишпак, Туркистон АССР – 1979-йил 24-март, Тошкент вилояти) – совет шоираси ва таржимони[1][2].

Наталя Павловна Бурова
Таваллуди 23-ноябр 1918-йил
Бишкек
Вафоти 24-март 1979-йил(1979-03-24)
(60 ёшда)
Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги СССР
Соҳаси шоир, таржимон

Таржимаи ҳоли

Наталя Павловна Бурова Пишпак (ҳозирги Бишкек, Қирғизистон) шаҳрида туғилган ва болалигида ота-онаси билан Тошкентга кўчиб келган[3].

Ўрта Осиёдаги мактабларда ўқиган, лекин ўрта маълумот олмаган[4]. Уруш тугагунга қадар СССР Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон бўлими котибиятида ишлаб, ёзувчи ва шоирлар – Анна Ахматова, Владимир Луговской, Якуб Колас, Михаил Голодний ва бошқалар билан ижодий мулоқот қилиш имконига эга бўлди[5].

1945-йилда тугалланмаган ўрта маълумотга эга бўлишига қарамай, М. Горкий номидаги Адабиёт институтига ўқишга қабул қилинди ва В. А. Луговский семинарида таҳсил олди. 1949-йилда касаллик туфайли ўқишни тўхтатди[3].

Ёзувчи Олга Кожухова шундай деб эслайди: „Кейин, бир йил ўтгач, мен ундан Помирдан саросима тўла битта хат олдим: „Энди институтга қайтмайман, бу ерда, қоронғу шахталарда, белигача муздек сувга ботган одамлар қандай ишлаётганини кўрсанг эди. Уларга менинг „муҳаббат ҳақидаги“ шеърларимдан нима наф?.. Уларга нима янгилик айтаман?.. Мен нима биламан?.Йўқ, биз янгича яшашни бошлашимиз керак. Яна йўлимизни излашимиз керак…“

Н.Бурова Тошкент шаҳридаги қатор муассасаларда статистик, кадрлар бўйича инспектор, чизмачи, техник котиб лавозимларида ишлаган, геологик партиялар билан Ўрта Осиё чўллари бўйлаб Чатқол ва Угом тоғ дарёлари манбаларига – дарё бошланадиган жойига саёҳат қилган[3]. У геологик партияларда ҳамшира бўлиб ҳам ишлаган. 1965-йилда биринчи шеърий тўплами – „Семирече“ нашр этилгандан сўнг, Совет ёзувчилари уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.

У 1979-йил 24-март куни Тошкентдан 30-50 километр узоқликда вафот этган. Вафоти сабаби ҳозиргача номаълум бўлиб қолди[4][5].

Оиласи

Она – Олимпиада Яковлевна Аврова[3].

Ўғли – Дмитрий Викторович Светков (1938-йилда туғилган), Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган конструктор[3], Москвада яшайди. Наталя Бурованинг икки набираси ва икки эвараси бор.

Ижоди

Шеър ёзишни мактаб йилларида бошлаган, кейинчалик уларни Тошкент ва Москвадаги ёшлар алманахларида, 1946-йилда „Знамя“ журналида, сўнгра СССРнинг бошқа журнал ва газеталарида („Огонёк“, „Смена“, „Молодая гвардия“, „Звезда Востока“, „Литературная газета“) нашр қилдирган[3][5], уларнинг айримлари болгар тилига таржима қилинган.

Шеърлари

  • Бурова Н. П. Семирече (ўзбекча: Еттисув). – Москва: Совет ёзувчиси, 1965. – 143 бет. – (Сикли: Солнсе в пили; Темний март; Стужа). – 10000 нусха.
  • Бурова Н. П. Тёплие камни : [Сб. лирич. стихов.] (ўзбекча: Иссиқ тошлар : [Лирик шеърлар тўплами]) – Москва: Ёш гвардия, 1968. – 95 бет. – (Сикли: Луни; Полин в свету). – 10000 нусха.
  • Бурова Н. П. Лицом к свету (ўзбекча: Нурга қараб). – Москва: Совет ёзувчиси, 1971. – 112 бет. – (Сикли: Ростки и руини; Жаркий вечер; Лицом к свету). – 10000 нусха.
  • Бурова Н. П. Год аиста (ўзбекча: Лайлак йили). – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. – 100 бет. – 5000 нусха.
  • Бурова Н. П. Зелениэ шари (ўзбекча: Яшил шарлар). – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1974. – 202+5 бет. – 10000 нусха.
  • Бурова Н. П. Синяя птица (ўзбекча: Мовий қуш). – Москва: Совет ёзувчиси, 1975. – 102 бет. – 10000 нусха.
  • Бурова Н. П. Горкий колодес (ўзбекча: Аччиқ қудуқ). – Москва: Ёш гвардия, 1978. − 112 бет. – 20000 нусха.
  • Бурова Н. П. Тамариск. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. – 199 с. – 5000 нусха.
  • Бурова Н. П. Сена прозрения (ўзбекча: Тушунишнинг нархи). – Тошкент: Ёш гвардия, 1981. – 56 бет. – 10000 нусха.

Наталя Бурова шеърлари киритилган тўпламлар

  • Молодая Москва (ўзбекча: Ёш Москва)) / Г. Коренев – Москва: Москва ишчиси, 1947. – 18, 19-бетлар
  • Молодая Москва. Стихи молодих поэтов (ўзбекча: Ёш Москва. Ёш шоирлар шеърлари)) / Г. Коренев – Москва: Москва ишчиси, 1947. – 94, 95, 96-бетлар
  • Песн любви (ўзбекча: Севги қўшиғи) / Л. Хотиловская. – Москва: Ёш гвардия, 1967. – 524-бет
  • Алишер Навоий. Сокровишница мислей. Сочинения в 10 томах (ўзбекча: Алишер Навоий. Фикрлар хазинаси. 10 жилдли асарлар) / В. Новопрудский. – Тошкент: "ФАН" нашриёти, 1968. – 1-жилд. – 256, 261, 262, 263, 264, 266, 267, 268, 271, 285, 286, 288, 292, 294, 295, 306-бетлар.
  • Строфи века. Антология русской поэзии (ўзбекча: Аср станзалари. Рус шеърияти антологияси) / Й. Евтушенко ва Й. Витковский. – Минск; М.: Полифакт, 1995 – 601-бет. – ИСБН 5-89356-006-Х.
  • Русская поэзия. ХХ век. Антология (ўзбекча: Рус шеърияти. ХХ аср Антология) / В. А. Костров. – Москва: ОЛМА-ПРеСС, 1999. – 426, 427-бетлар. – ИСБН 5-224-00134-Х.
  • Антология русского лиризма. ХХ век, Изданиэ трете (ўзбекча: Рус лирикаси антологияси. ХХ аср, Учинчи нашр) / А. Васин-Макаров – Москва: „Студия“, 2019. – 1-жилд – 387—391-бетлар – ИСБН – 978-5-9907974-5-1 (Т. 1)

Замондошларининг Бурова ижодига муносабати

К. И. Чуковскийнинг Н.Бурованинг биринчи тўпламига берган изоҳи[3]:

Ёлғон сўз эмас! Бу кашфиёт.

Шарҳлар

А. А. Ахматованинг Н.Бурова шеърияти тўғрисидаги фикрлари[6]:

…Наталя Бурова – Худонинг марҳаматига сазовор бўлган шоир!.. Уни ҳеч ким билан адаштириб юборолмайсиз!

Хотираси

Тошкент шаҳридаги Дўмбробод қабристонидаги Н. П. Бурова ҳайкали 1989—1990-йиллардаги қайта қуришдан сўнг номаълум шахслар томонидан вайрон қилинган. 2017-йилда қайта тикланган[5].

Манбалар

  1. ↑ Насиров Ėркин, Фархади Райм, Филиппов Пётр. . 
  2. ↑ „Свидетельство о рождении Н. П. Буровой“. 2019-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 12-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Красилников Н. Её Азия. О поэтессе Н. П. Буровой (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-11-03 санасида архивланган)
  4. ↑ 4,0 4,1 „Наталья Бурова“. Студия Александра Васина-Макарова. 2016-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-март.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „1. БИОГРАФИЯ“. наталя-бурова.рф. Қаралди: 2-ноябр 2023-йил.
  6. ↑ Старшинов Н. К. Лица, лики и личини. – Ред.-издат. фирма „Рой“, 1996. – С. 9.