Natalya Zabila
Наталя Лвивна Забила (украинча: Забіла Наталя Львівна; 20-феврал (5-март) 1903-йил – 1985-йил 6-феврал) — украиналик шоир, ёзувчи ва драматург.
| Наталя Забила | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
украинча: Забіла Наталя Львівна 20-феврал 1903-йил |
| Вафоти |
6-феврал 1985-йил (81 ёшда) Киев, Украина Совет Социалистик Республикаси |
| Касби | шоир, болалар ёзувчиси |
Ҳаёти
Наталя Забила 1903-йилда Санкт-Петербургда зодагонлар оиласида туғилган. Унинг отаси академик-ҳайкалтарош Пармен Забиланинг ўғли ва украин шоири ва Тарас Шевченконинг дўсти Виктор Забиланинг қариндоши эди[1]. Отасининг холаси рассом Николай Генинг рафиқаси бўлган. Наталя Забиланинг ота-онаси Стиэглитз санъат мактабида ўқиган[2].
Оилада еттита фарзанд бўлиб, булар: тўрт қиз ва уч ўғил. Уларнинг барчаси бадиий адабиёт, мусиқа ва рассомчиликка қизиқиш билан улғайишган[3]. Наталя Забила болалигидан расм чизишга, шеър ёзишга, эртак тўқишга ўргатилган. У болалигиданоқ Тарас Шевченко асарларини кўп ўқиган, шеър ёзишни машқ қилган.
1917-йилда Забила оиласи Украинага кўчиб ўтади ва кичик Люботин қишлоғига (ҳозирги Харков вилояти) жойлашади[1]. Унинг отаси Санкт-Петербургда қолади, шунинг сабабли, оиладаги катта фарзандлар ишлашга мажбур бўладилар.
Наталя Забила гимназиядаги тезлаштирилган ўқув курсини тугатади, турли лавозимларда ишлайди ва Харков яқинидаги Старий Люботин (ҳозирги Люботиннинг бир қисми) қишлоғида бир неча йил дарс беради. 1925-йилда Харков халқ таълим институтининг тарих факултетини тамомлаган[4]. Талабалик йилларида Наталя Забила болалар учун насрий асарлар ва шеърлар ёзган. 1924-йилда унинг эри Сава Божко унинг биринчи шеърини Камианец-Подолскийдаги Червоний Кордон украинча: Червоний кордон газетасида чоп эттирган[1].
Иш фаолияти
Институтни тугатгач, Наталя Забила Янги китоб журнали таҳририятида ишлаган.
1926-йилда Наталя Забила шеърларидан тузилган „Далекий край“ (украинча: Далекий край) номли илк асари нашр этилади. 1927-йилда болалар учун „За Волю“ (украинча: За волю) ва „Повист про Червоного звира“ (украинча: Повість про Червоного звіра) ҳикоялари билан бойитилган илк болалар китоби чоп этилади[5]. 1928-йилда болалар учун „Про маленку мавпу“ (украинча: Про маленьку мавпу) шеърий қиссасини нашр этган Наталя Забила, болалар адабиётини Украинада ривожлантиришга ҳаракат қилади. У катта китобхонлар учун китоблар нашр эца-да, болалар асарларини ёзишдан ҳам тўхтамайди ва болалар ёзувчиси сифатида танилади.
1930-йилда Наталя Забила ижодий ишларни тақдим этишни бошлайди, бу вақтда унинг кичик ҳажмли бўлса ҳам, ўнлаб китоблари нашрдан чиққан эди. Унга тегишли шеърий ва насрий тўпламларнинг ярмидан кўпи ёш китобхонларга мўлжалланган, жумладан: „Пригоди з автобусом“ (украинча: Пригоди з автобусом) (1928), „У мори“ (украинча: У морі) (1929), „Про Тарасика й Марисю“ (украинча: Про Тарасика й Марисю) (1930), „Ясоччина книжка“ (украинча: Ясоччина книжка) (1934)[4].
Уруш йилларида Наталя Забила Қозоғистонда яшаб, ижод қилган[2]. Кейинчалик Украинага қайтиб, Харков Ёзувчилар ташкилотига раҳбарлик қилган ва 1947-йилгача Барвинок журналида муҳаррирл лавозимида фаолият олиб борган[6]. Адабий фаолияти давомида Наталя Забила болалар, биринчи навбатда, мактабгача бўлган болалар ва бошланғич мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган икки юзга яқин китоб чоп эттирган. „Пид ясним сонцем“ (украинча: Під ясним сонцем) (1949), „Веселим малюткам“ (украинча: Веселим малюкам) (1959), „У широкий свит“ (украинча: У широкий світ) (1960), „Оповидання, казки, повисти“ (украинча: Оповідання, казки, повісті) (1962), „Стояла соби хатка“ (украинча: Стояла собі хатка) (1974) тўпламлари, „Ридний Киев“ (украинча: Рідний Київ) (1977, 1982), шунингдек, тўрт жилдлик „Танланган асарлар“ (украинча: Вибрані твори) (1984) сингари китоблари ёш китобхонлар орасида жуда машҳур бўлган.
Шахсий ҳаёти
Наталя Забила уч марта турмушга чиққан. У биринчи турмуш ўртоғи Сава Божко билан 1923-йилда учрашади ва 1924-йилда уларнинг ўғли Тарас туғилади[7]. 1925-йилда Наталя иккинчи эри, болалар шоири Антон Шмиҳелский билан оила қуради. Уларнинг Голодомор даврида вафот этган Халина ва Ясия исмли икки қизи бўлган[7].
Қизларининг вафотидан кейин Забила рассом Дмитрий Шавикинга турмушга чиққан[7].
Ижоди
Наталя Забила ижодиёти мавзу ва жанрларнинг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Ёзувчи болаларга атаб ёзилган „Перший крок“ (украинча: Перший крок) (1968) фантастик спектаклида олис аждодлар ҳаёти ва „Игор полки жангномаси“нинг шеърий қайта ҳикояси бўлган „Троянови дитйи“ (украинча: Троянові діти) драматик шеърида тарихий воқеалар ҳақида гапириб беради. Мазкур китоб Киев ташкил топганининг 1500 йиллиги муносабати билан чоп этилади[8]. 1972-йилда ушбу асарлар Леся Украинка адабий мукофотига сазовор бўлган (Наталя ушбу мукофотнинг биринчи лауреати бўлади)[6].
Наталя Забила Украинада бошқа халқ болалар адабиётининг таржимони ва тарғиботчиси сифатида ҳам танилган. У франсуз, поляк ва бошқа тиллардан кўплаб асарларни таржима қилган[8]. Ёзувчининг асарлари ҳам бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган[8]. Бундан ташқари, Наталя Забила иккинчи синф тарбияланувчилари учун „Читанка“ (украинча: Читанка) (1933) ва учинчи синфлар учун „Читанка“ (украинча: Читанка) (1939) дарсликлари муаллифи ҳисобланиб, улар ҳозирга қадар бир неча бор қайта нашр этилган[2].
Наталя Забила кўп йиллар давомида Украина Ёзувчилар уюшмасида болалар адабиёти комиссиясининг раҳбари, болалар журналлари таҳририяти, Дитвидав таҳририяти аъзоси бўлиб, ёзувчиларнинг қурултойлари ва йиғилишларида болалар адабиёти бўйича нутқ сўзлаган. Наталя Забила ижодий меросида фалсафий ва интим, баъзан эротик лирикаларни ҳам учратиш мумкин. Совет адабиёцҳунослиги унинг ижодига хос бўлган бу жиҳатиларни тилга олмаган, ёзувчини фақат болалар муаллифи сифатида эътироф этган. Унинг катталар учун ёзилган „Три чверти вику“ (украинча: Три чверті віку) шеърий тўплами 1978-йил Киевда чоп этилган.
Вафоти ва хотираси
Наталя Забила 1985-йил 6-февралда, Киевда 82 ёшида вафот этади. 1988-йилда таниқли болалар журнали Малятко муҳаррирлари энг яхши адабий асар ва иллюстрация учун Наталя Забила адабий мукофотини таъсис этишган[7]. 2013-йилда Украина Олий Радаси Наталя Забила таваллудининг 110 йиллигига бағишланган қонун лойиҳасини рўйхатдан ўтказиб, болалар учун яратилган асарларни мукофотлаш мақсадида давлат мукофотини таъсис этган. Харков вилояти, Люботин шаҳридаги кўчалардан бири унинг номи билан аталган. 2021-йилда Киевдаги грузин болшевик Александр Цулукидзе номи билан аталган кўча унинг шарафига қайта номланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 БУДЗЕЙ. „"І ЦЕ ВИРІШИЛО МОЮ ДОЛЮ..."“ (2003-йил 28-феврал). 2009-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 УІНП. „1903 – народилася Наталя Забіла, дитяча письменниця і перекладачка“ (ук). УІНП. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ „Наталя Забіла. Твори для дітей (вірші, казки, оповідання)“. Мала Сторінка. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ 4,0 4,1 „Наталиа Забила“ (лт). www.вле.лт. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ „Наталиа ЗАБИЛА - Диcтионнаире cрéатриcес“. www.диcтионнаире-cреатриcес.cом. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ 6,0 6,1 „Наталя Львівна Забіла“. Поэзиа.орг.уа. 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 „Две дочери писательницы Натальи Забили умерли во время Голодомора“ (ру). Газета.уа (2018-йил 4-март). Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Ярмиш, Ю. Ф.. Забіла Наталія Львівна (Украиниан). Інститут енциклопедичних досліджень НАН України, 2010. ИСБН 978-966-02-2074-4.