Natan Mallayev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Натан Муродович Маллаев (1922.22.1 — Тошкент — 1996-йил) — адабиёцҳунос, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология фанлари доктори (1978), профессор (1980). Тошкент давлат педагогика институтини тугатган (1942). „Қардош халқлар адабиёти“ (ҳозирги ўзбек классик адабиёти) кафедраси мудири (1965-1991). Маллаев „Ўзбек адабиёти тарихи“ (ўрта мактаблар учун, 1953-1972), „Ўзбек адабиёти тарихи“ (ун-т ва педагогика институтлари учун, 1963-1965) каби дарсликлар муаллифи. Асосий илмий тадқиқотлари Навоий ижодини ўрганиш ва мумтоз адабиёт билан халқоғзаки ижодининг ўзаро таъсирини тадқиқ этишга каратилган („Улуғ шоир ва мутафаккир“, 1969-йил; „Навоий ижодининг халқчил негизи“, 1973-йил; „Сўз санъатининг гултожи“, 1991-йил ва бошқалар). Маллаев „Абулқосим Фирдавсий“ (1962) монографиясини ёзган. С. Айнийнинг „Қисқача таржимаи ҳолим“ асарини ўзбек тилига таржима қилган. Фирдавсий "Шоҳномасининг 2 жилддан иборат насрий таржимасини, Мажлисий („Қиссаи Сайфулмулк“ достони), Навоий (рубоий, туюқ, лирика) асарларини нашрга тайёрлаган. Маллаев Навоий асарларининг русча 10 жилдли нашрини (5- ва 10-жилдлар, 1968-йил) тайёрлашда қатнашган. Олий ўқув юртлари ва ўрта мактаблар учун дастур ва хрестоматиялар тузган (1952-1974-йиллар)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |