Наташа МcКай (талаффузи: Наташа Маккей; 1945-йил 14-январ Данди) — яккалик фигурали учиш мусобақаларида қатнашадиган шотландиялик фигурали учувчи. Наташа Буюк Британияни халқаро турнирларда ҳимоя қилади. МcКай олтита халқаро мукофот, жумладан, тўртта олтин медални қўлга киритган. У уч карра Британия чемпиони.

Наташа МcКай
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Наташа МcКай
Давлат Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Бўйи 154
Мураббийи Деби Бриггс
Симон Бриггс
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 162,54
Қисқа дастур 58,15
Эркин дастур 105,28

Таржимайи ҳоли

МcКай 1995-йил 14-январда Шотландиянинг Данди шаҳрида туғилган[1]. У Дандидаги Сент-Жон мактабида (инглизча: Ст Жоҳн'с Счоол) ўқиганва 2008-йилда Ковентрига (Англия) кўчиб ўтган. У 2012-йилда Дандига қайтиб келган[2].

Фаолияти

МcКай конкида учишни 2002-йилда бошлаган[1].

Наташа МcКай Ҳелсинкида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида (2017)

МcКай 2009—2010-йилги мавсумда Буюк Британия чемпионатида ўсмирлар ўртасида бронза медалини қўлга киритди. 2011-йил феврал ойида Либерецда бўлиб ўтган Европа ёшлар Олимпия фестивалида 22-ўринни эгаллади[3].

2012—2013-йилги мавсумда МcКай ўзининг биринчи марта ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясига кирди ва Бледда (Словения) бўлиб ўтган мусобақада 24-ўринни эгаллаб, миллий чемпионатда ўсмирлар даражасида иккинчи бронза медалини қўлга киритди. Фигурали учувчи Дандида Деби ва Саймон Бриггс мураббийлигида машқ қилди[2].

2014—2015-йилги мавсумда МcКай Буюк Британиянинг катталар ўртасидаги чемпионатида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритди. Кейинги йили у бешинчи ўринни эгаллади.

МcКай 2016-йил ноябр ойида Андорра очиқ турнирида олтин медални қўлга киритди ва бир ой ўтиб Британия чемпионига айланди[4]. 2017-йил январ ойида МcКай Скате Ҳелена турнирида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди. Фигурали учувчининг натижалари 2017-йилда Остравада бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ўз мамлакатини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритиш имконини берди[5]. Чехия Республикасида у қисқа дастурда 24-ўринни эгаллади, фақат сўнгги ўрин билан эркин дастурда конки учиш ҳуқуқини қўлга киритди, кейин эса ушбу дастурда16-ўринни эгаллади. МcКай умумий ҳисобда 18-ўринга кўтарилди.

2018-йил декабр ойида МcКай ўзининг учинчи марта миллий чемпионлигини қўлга киритди.

Дастурлари

Мавсум Қисқа дастур Эркин дастур
2018/2019[6] Сонг фор тҳе Литтле Спарроw
Абел Корженевский
Рондо Капритчиосо
Cамилле Саинт-Саэнс
2017/2018[7] Эл Танго де Роханне(Мулен Руж! филмидан) Рондо Капритчиосо
Cамилле Саинт-Саэнс
2016/2017[8] Эл Танго де Роханне
(Мулен Руж филмидан)
ЛебедCамилле Саинт-СаэнсЧёрний Лебед
Пётр ЧайковскийКлинт Мансел
2012/2013[2] Спяшая Красавица
Пётр Чайковский
Мусиc
Леди Гага

Натижалар

Наташа Маккей 2017-йилги Европа чемпионатида биринчи марта эркин дастурда чиқиш қилмоқда
Мусобақа 08/19 09/10 10/11 11/12 12/13 13/14 14/15 15/16 16/17 17/18 18/19
Жаҳон чемпионатлари 32 32 21
Европа чемпионати 18 27 20
Британия чемпионати 8 Н 3Ж 4 Ж 4 Ж 3Ж 4 Ж 3 5 1 1 1
CС Алпен Тропҳй[эн] 9
CС Финландиа Тропҳй 18 20
CС Небелҳорн 18
Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичи: Словения 24
Ница кубоги 14Ж 15 Ж 6
Тирол кубоги 5
Денкова-Ставиский кубоги 3
Голден Беар турнири 1
Мерано Cуп турнири 2
Опен д’Андорра турнири 1
Турнир Скате Ҳелена 1
Турнир Волво Опен Cуп 6
Н = болалар даражаси; Ж = ўсмирлар даражаси; CС = Чалленгер серияли турнирлар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Наташа МCКАЙ: 2018/2019“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Наташа МCКАЙ: 2012/2013“. Интернатионал Скатинг Унион. 2013-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Фигуре скатинг: Наташа МcКай ҳеадс то Эуропеан Ёутҳ Олймпиc Wинтер Фестивал“. Cовентрй Телеграпҳ (12-феврал 2011-йил). 2017-йил 20-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2019-йил.
  4. ↑ „Бритиш Фигуре Скатинг Чампионшипс 2016: Сениор Ладиэс Ресулт“ (4-декабр 2016-йил). 2018-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2019-йил.
  5. ↑ „ИСУ Эуропеан Фигуре Скатинг Чампионшипс Селеcтион 2017“. НИСА (2016-йил декабр). 19-декабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Наташа МCКАЙ: 2018/2019“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
  7. ↑ „Наташа МCКАЙ: 2017/2018“. Интернатионал Скатинг Унион. 2018-йил 29-майда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ „Наташа МCКАЙ: 2016/2017“. Интернатионал Скатинг Унион. 2017-йил 30-майда асл нусхадан архивланган.