Наташа Кетрин Реган — британиялик аёл шахматчи. Шунингдек, у шахмат муаллифи мукофотига сазовор бўлган, "Гаме Чангер " китоби билан машҳур. У иккита шахмат олимпиадасида Англия шарафини ҳимоя қилган[1].

Наташа Реган
Тўлиқ исми Наташа Катҳерине Реган
Мамлакат Angliya bayrogʻi Англия
Туғилиши 1971-йил 12-июн (1971-06-12) (55 ёш)
Лондон, Англия
Саравҳа халқаро аёл шахмат устаси
Юқори рейтинги 2208 (июл 2004-йил)

Шунингдек, у Го да ҳам яхши ўйинчи ҳисобланади. Маттҳеw Cоcке билан ҳамкорлик қилиб, у Британия жуфтликлари бўйича 7 марта чемпионликни қўлга киритди ва Европа жуфтликлари бўйича чемпионатда бронза медалига лойиқ кўрилди[2]. Наташа 2008-йил ва 2012-йилда бўлиб ўтган биринчи Жаҳон ақл спорти ўйинларида Го ўйини мусобақасида Буюк Британия шаънини ҳимоя қилган[3][4]. Ақл спорти олимпиадасида унинг медаллари 2018-йилги Аёллар Пентамидасида қўлга киртган битта кумуш медалдан иборат[5].

Шахсий ҳаёти

Наташа Кембриж университети[6] Кинғс коллежида математика бўйича таҳсил олган. Унинг эгизак қизлари ва ўғли бор. У ўғли Оскарга математикадан дарс берди, бу эса уни 2010-йилда математика бўйича ГCСЕ учун максимал балл бўлган А* баҳосини олган энг ёш математик бўлишига олиб сабаб бўлди[7].

Шахмат

Кембриж университетида у 1992-йилги Оксфорд ва Кембриж университетлари шахмат учрашувида 8-рақамли (илгари аёллар тахтаси сифатида танилган) тахтада ўйнаган биринчи аёл шахматчи бўлди[8][9]. Наташа 1992-йилда Манилладаги 30-шахмат олимпиадаси ва 1994-йилда Москвада бўлиб ўтган шахмат олимпиадаларида Англия номидан қатнашган. Наташа 2002-йилда ФИДЕ халқаро устаси унвонига сазовор бўлган[8] 2019-йил сентабр ойида у Англия шахмат федерацияси (ЭCФ) кенгашига раис этиб сайланган[10]..

Китоблар

Наташа инглиз шахмати гроссмейстери Метю Садлер билан биргаликда иккита шахмат китобига ҳаммуаллифлик қилган. Уларнинг биринчи ҳамкорлиги "Чесс Фор Лифе „ ЭCФ йилнинг энг яхши китоби мукофотини қўлга киритди[11]. Унда бир нечта таниқли шахматчиларнинг шахмат фаолияти давомида қўллаган услублари ҳусусида, шунингдек, ўз ўйинларини қандай ривожлантирганлиги ҳақида интервюларидаги фикрлари батафсил баён этилган[12].

Гаме Чангер китоби

Наташа Реган ўзи ва ГМ Метю Садлернинг иккинчи ҳамкорликдаги Гаме Чангер[13] ғоясини ўйлаб топди, у ФИДЕ йилнинг шахмат китобида номинациясида ғолиб бўлди[14]. Унда ДеэпМинд’нинг инқилобий компютер дастури АлпҳаЗеро шахмат ўйнашидан қандай сабоқ олиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилган[15].

Китоб рақобатбардош шахматга таъсир кўрсатди. Тата Стеэл Чесс Тоурнамент-2019 турнирида биринчи рақамли шахматчи ва жаҳон чемпиони Теимур Раджабов билан дурангдан сўнг Магнус Карлсен Гаме Чангер ҳақида шундай деди:

“Мен китобни жуда илҳомлантирувчи деб ҳисоблайман. Ўйин давомида мен бир неча маротаба ўйлайман: АлпҳаЗеро бунга қандай ёндашган бўларди?[16]

Библиография

Манбалар

  1. ↑ Бритиш Чесс Неwс паге абоут Наташа Реган (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-08-14 санасида архивланган) ретриэвед 1 Деcембер 2020
  2. ↑ БГА Паир Го ресулц ретриэвед 1 Деcембер 2020
  3. ↑ БГА WМСГ теам паге ретриэвед 1 Деcембер 2020
  4. ↑ БГА ресулц суммарй фром WМСГ 2012 ретриэвед 1 Деcембер 2020
  5. ↑ МСО Ресулц паге навигате то плаер ретриэвед 1 Деcембер 2020
  6. ↑ Cамбридге Университй ресулц wебсите ретриэвед 1 Деcембер 2020
  7. ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/неwс/ук-энгланд-суррей-11069666 „Севен-еар-олд матҳс wҳизз-кид гаинс А* ин ГCСЕ эхам“, ББC, 24 Аугуст 2010
  8. ↑ 8,0 8,1 „Чесс Фор Лифе Садлер анд Реган » Маттҳеw Садлер“. Маттҳеw Садлер.
  9. ↑ „БритБасе Чесс: 110тҳ Варситй Матч, Охфорд в Cамбридге, 1992“. www.саунд.cо.ук.
  10. ↑ ЭCФ оффиcерс wебпаге (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-05 санасида архивланган), ретриэвед 1 Деcембер 2020
  11. ↑ ЭCФ паге он аwард пресентатион[сайт ишламайди] ретриэвед 1 Деcембер 2020
  12. ↑ „Аwардс – Ресоурcе“.
  13. ↑ ЧессБасе интервиэw wитҳ Наташа Реган анд Маттҳеw Садлер, ретриэвед 1 Деcембер 2020
  14. ↑ ФИДЕ Авербакҳ-Болеславскй Аwард 2019 wебпаге ретриэвед 1 деcембер 2020
  15. ↑ Чесс Басе артиcле он ФИДЕ боок оф тҳе еар 2019 ретриэвед 1 Деcембер 2020
  16. ↑ Ҳанс Счут боок оф тҳе еар ревиэw анд чесс.cом[сайт ишламайди], ретриэвед 1 Деcембер 2020