Натай Азимхонович Кенесарин (1908, Чаён қишлоғи, ҳозирги ҚозоғистоннингЖан. Қозоғистон вилояти — 1975, 16. 4, Тошкент) — геолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1962), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог (1967), геология-минералогия фанлари доктори (1958), профессор (1955), Ўрта Осиё индустрия институтини тугатган, (1935). Қозоғистон Фанлар академиясининг гидрогеология ва муҳандислик геологияси бўлими бошлиғи (1944-йилдан). Тошкент қишлоқ хўжалиги институтида профессор (1951—56). Ўзбекистон Фанлар академияси Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институтида директор ўринбосари (1960-йилдан), шу институт директори (1962—64). Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида кафедра мудири (1969—75). Кенесарининг илмий ишлари гидрогеология ва муҳандислик геологиясига бағишланган.

Ўзбекистонда ер ости чучук сувлари заҳирасини, режими ва балансини аниқлашга салмоқли ҳисса қўшган. Куйганёр, Мирзачўл, Қуйи Сирдарё ва Амударё ҳамда Қарши чўлларини ўзлаштиришда иштирок этган.

Манбалар

  • Формирование режима грунтових вод орошаемих раёнов (на примере Голодной степи), Т., 1959.[1]
  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил