National Basketball Association

Миллий баскетбол ассоциацияси (инглизча: Натионал Баскетбалл Ассоcиатион, қисқартмаси: НБА) — эркаклар ўртасида баскетбол бўйича ўтказиладиган Шимолий Америка профессионал лигаси. Унда АҚШ ва Канада баскетбол клублари иштирок этадилар. НҲЛ, МЛБ ва НФЛ билан бирга Шимолий Америка бош профессионал спорт лигалари тўртлигига киради[1]. Дастлаб, 1946-йилда Америка баскетбол ассоциацияси шаклида асос солинган бўлиб, Миллий баскетбол лигаси билан бириктирилган ҳолда Натионал Баскетбалл Ассоcиатион (Миллий баскетбол ассоциацияси) номини олди.
2004-йилдан бошлаб Ассоциация таркибига географик жиҳатдан Шарқий ва Ғарбий конференсиялар тартибида бўлинган 30 жамоа киради. Ҳар бир конференсия, ўз навбатида, 5 жамоадан 3 дивизионга бўлинади. Одатий мавсум давомида ҳар бир жамоа 82 ўйиндан ўтказади. Ўйин натижаларидан келиб чиқиб, плей-офф иштирокчилари саралаб олинади. Плей-офф босқичида жамоалар олимпиада тизимида — ўз конференсиясида 4 ғалабагача ўзаро ўйин ўтказадилар. Икки конференсия чемпионлари асосий финалда юзма-юз келади ва Натионал Баскетбалл Ассоcиатион чемпиони мақоми учун курашади.
НБА бош идораси Ню-Ёрк шаҳри Бешинчи авенюдаги Олимпик-тауэрнинг 19-қаватида жойлашган[2].
Манбалар
| Спортга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |