Natriy sulfat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Натрий сулфат — сулфат кислотанинг натрийли тузи. На2СО4, рангсиз модда, аччиқроқ; суюқланиш температураси 32,4°, сувда оз эрийди (100° да масса жиҳатдан 29,7%). Табиатда тенардит ва мирабилит минерали кўринишида учрайди. Кўпчилик тузлар (Мас, Ли2СО4, К2СО4) билан қаттиқ эритма ва бошқа сулфатлар билан қўш тузлар ҳосил қилади. Буларнинг айримлари На2СО4-МгСО4- 4Н2О (астраханит), На2СО4 (глауберит), На2СО4-2К2СО4 (глазерит), 2На2СО4 На2CО3 (беркеит) табиатда учрайди. Натрий сулфат шиша, сулфатли селлюлоза ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, совун ва чарм ишлаб чиқаришда, рангли металлургияда, тиббиётда (сурги сифатида) ва ветеринарияда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |