Natriy xlorid
Натрий хлорид, ош тузи, НаCл — хлорид кислотанинг натрийли тузи. Куб панжарали кристаллардан иборат рангсиз модда. Суюқланиш температураси 801°, қайнаш температураси 1413°, зичлиги 2,161 г/см3. Сувда яхши эрийди. НаОҲ, ҲCл, МгCл2, CаCл2 ва бошқа иштирокида Натрий хлориднинг сувда эрувчанлиги жуда камаяди. Тоза Натрий хлориднинг гигроскопиклиги оз, аммо аралашмалар (Масалан, моляр тузлари) иштирокида унинг гифоскопиклиги жуда ортади. Табиатда галит (тош туз) ҳолида, денгиз ва шўр кўл сувлари таркибида бўлади. Озиқ-овқат ва бошқа саноат соҳаларида, қишлоқ хўжалигида, рўзғорда кўплаб ишлатилади. Ундан ўювчи натрий, хлор, сода, натрий сулфат олишда фойдаланилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |