Натрийли селитра, натрий нитрат, НаНО3 — нитрат кислотанинг натрийли тузи; азотли ўғитлараан. Сувда яхши эрийдиган рангсиз кристалл модда. Чили селитраси деб ҳам аталади. (Чилидаги табиий конлардан олинади). Саноатда азот оксидни ишкррга юттириб, реаксия вақтида ҳосил бўладиган натрий нитратни нитрат кислота билан оксидлаб олинади. Таркибида 16—16,5% Н бор, гигроскопик, сақланганда бир оз муштланади, қуруқ ҳолида яхши сочилади. Натрийли селитра физиологик ишқорий ўғит, шунинг учун у, кўпинча, оҳакланмаган нордон чимли-подзолли тупрокларда ишлатилади. Ўрта Осиёнинг карбонатли тупрокларида, айниқса, шўрланган тупрокларда Натрийли селитрани ишлатиш тавсия этилмайди. Ўзбекистонда Натрийли селитра Чирчиқ"Электркимёсаноат" аксиядорлик жамияти, Навоий "Электркимёзаводи" аксиядорлик жамияти, Фарғона "Азот" ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил