Natura
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Натура (лотинча натура — табиат) — 1) инсон ҳарактери мижози, ахлоқи; 2) пул ўрнига тўланган мол, маҳсулот (қаранг Айирбошлаш); 3) (тасвирий санъатда) рассом томонидан тасвирлаш учун танланган воқеликдаги реал объектлар (табиат кўриниши, одам, ҳайвон, буюм ва ҳоказо). Н. танлаш, кузатиш ҳамда унинг талқинида ижодкорнинг ғоявий-эстетик қарашлари, мақсади намоён бўлади. Реалистик тасвирий санъат асосларини эгаллашда Н. асосий манба ҳисобланади. Н.ни кузатиш, унинг тузилиши ва расмини чизиш орқали рассом, ҳайкалтарош, меъмор ҳаётни чуқурроқ англаб, дунёвий билимлари кенгайиб, фазовий тасаввури ортиб боради. Н.дан ижодкор бевосита хаётий чизгилар ишлаши, уларнинг этюд, эскизлари — хомаки расмлар (кўпинча манзара, портрет, натюрморт ва мавзули композициялар) яратиши мумкин[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |