Naturfalsafa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Натурфалсафа — табиат фалсафаси; табиатни бир бутун тизим сифатида, асосан, жонли мушоҳада негизида ёки табиацҳуносликдан узлаштирилган билимлар орқали талқин этиш ва тушунтириш, унинг умумий манзарасини тасвирлаш борасидаги фалсафий уринишлар мажмуаси. Юнон натурфайласуфлари — Фалес, Анаксимандр, Анаксимен, апполониялик Диоген, Гераклит Н.нинг асосчилари бўлганлар. Улар барча мавжуд нарсалар келиб чиқишининг ягона табиий асосини топишга уриндилар. Н.нинг кейинги ривожи Аристотел мактаби ва стоиклар фаолияти билан боғлиқбўлди. Н. ("пҳилосопҳиа натуралис") тушунчаси илк бор Сенекаля. учрайди. Н. билан табиацҳунослик ўртасидаги чегара ва унинг фалсафасидаги ўрни тарихан ўзгариб турган. Аслида, Н. фалсафа илмининг илк тарихий шакли сифатида намоён бўдди. Юнон натур файласуфлари илм-фан тарихида жуда муҳим саналган кўпгина қарашларни, жумладан, атомистик қарашларни илгари сурдилар. Кейинчалик, Н. одатда, физика ёки физиология, яъни табиат тўғрисидаги таълимот деб аталди. Фалсафа худо тўғрисидаги таълимот билан яқинлашган ўрта аерларда Н. фалсафа соҳасидан узоқлашди. Н.нинг айрим унсурлари насро-ний, мусулмон ва яҳудий динларининг оламни худо томонидан яратилиши тўғрисидаги таишмотларига мослаштирилди. Натижада, Н., кўпинча, хаёл-парастлик шаклидаги натурсафсатага айланди. Бироқ, ўрта аерларда табиацҳуносликнинг ривожи билан боғлиқ тарзда Н. ҳам ривожланди. Бу ҳол Ғарбда схоластика ривожининг сўнгги бо-сқичи даври (Фома Аквинский, Буюк Алберт ижоди)да, Шаркда эса ундан анча олдинроқ — Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино ва бошқа фаолиятида кузатилади.
Уйғониш даври фалсафасида табиатга нисбатан қизиқишнинг ортиб бориши билан Н.нинг янги намояндалари (Ж. Бруно, Б. Телезио, Ж. Кампанелла, Ж. Кардано, Парацелс, Ф. Патрици) юзага келди. Уйғониш даври Н.си, асосан, пантеизм ва гилозоизм негизида ривожланди, кўп ҳолларда эса ҳаёлпа-растлик тусини олди. Табиатни ўрга-нишнинг таҳлилий усуллари устувор бўлган ХВИИ—ХВИИИ асрларда Н. ортга чекинди. Бироқ, Н. немис мумтоз фалсафасида фалсафий йўналишлардан бири сифатида янгидан олға сурилди (Кант, Шеллинг, Окен, Гегел, Шопенгауэр, Гёте, Карус). Табиацҳуносликнинг улкан ютуқлари ва идеалистик Н.нинг унутила бориши ХХ асрда Н.ни аввал материализм томонга оғдирган бўлса, сўнг уни бутунлай барҳам топтирди. ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Н.нинг янги турдаги шаклларини кайтадан яратишга уринишлар (Оствалд, Рейнке, Дриш, Палади, Н.Гартман) юз берди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |