Natyurmort
Натюрморт

Натюрморт (франсузча: натуре морте — жонсиз табиат) — тасвирий санъат жанри. Инсоннинг атрофини ўраб турган реал маиший жойлашган ва композиция жиҳатидан яхлит гуруҳни ташкил қилган нарсалар тасвирланади; шунингдек, шу жанрда яратилган рассомлик асари ҳам Натюрморт деб аталади. Асосан, дастгохли рассомлик (рангтасвир ва графика)ла, қисман ҳайкалтарошлик (асосан, релеф)са ишланади. Н.да „жонсиз буюмлар“ (Мас, уй-рўзғор буюмлари, қурол-аслаҳалар ва бошқалар)дан ташқари, табиатдан ажратиб олинган ва буюм, нарсаларга айлантирилган жонли табиат нарсалари (столдаги балиқ вазадаги гул ва бошқалар) ҳам тасвирланади. Асосий мавзуни тўлдириш учун баъзан Натюрмортга одамлар, ҳайвонлар, кушларни ҳам киритиш мумкин. Маиший асосидан ажратиб олинган майда нарсаларнинг уҳимлиги бошқа жанрларга нисбатан Натюрмортда намоён бўлади.

Натюрмортда тасвирланаётган (мустақил акс эттирилаётган ёки картиналарда асар мазмунини бойитадиган ва тўлдирадиган) буюмлар ўз эгасининг феъл-атворини, қизиқишини ёритишга ёки буюмларнинг шакли, ранги, фактураси, тузилишидаги ритмик, динамик ва статик ҳолатларини кўрсатишга қаратилган.

Н. Қад. Мисрда деворга ишланган фрескаларда, эллинизм даври мозаикаларида, Хитойда („қуш ва гуллар“, ВИИ асрдан) композиция бўлаги сифатида маълум бўлган; Европада ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошларидан мустақил аҳамиятга эга бўлди, кенг тарқала бошлади, энг тараққий этган даври ХВИИ асрга тўғри келади, ХВИИИ асрдан „Н.“ атамаси қўлланила бошлади. Италян рассоми М. Капаэажо ва унинг издошлари (караважизм) Н.нинг кенг тарқалишида муҳим рол ўйнади: гул ва мевалар, денгиз инъоми — балиқ, қисқичбақалар севимли мавзуга айланди. Голландия (В. К. Хеда, П.Клас ва бошқалар), Фландрия (Ф.Снейдерс, Я. Фейт ва бошқалар), Испания (Ф.Сурбаран ва бошқалар), Франсия (Ж. Б. Шарден ва бошқалар) ва бошқаларда юксак тараққиётга эришди. П. Сезанн, А. Матисс, Ж. Брак ва бошқа Н.га кўпроқ эътиборни қаратганлар. ХХ асрда Н. реалистик анъаналарини Мексикада Д. Ривера, Д. Сикейрос, Италияда Р. Гуттузолар давом эттирди. Россияда Н. ХВИИИ асрда пайдо бўлди, кузни алдайдиган „худди ўзига ўхшаш“ (алдамчи) расмлар ишлашдан (Г. Н. Теплов, П. Г. Богомолов ва бошқалар) шаклланиб бор-ди, ХИХ аср 1-ярмида ҳаққонийликка, борлиқни ўзидан гўзаллик топишга ҳаракат қилинди (М. А. Врубел, К.Коровин, И. Э. Грабар ва бошқалар), шакл, фактура ва безакдорлик борасидаги ютук, ларга эришилди (П. Кузнецов, П. П. Кончаловский, А.Куприн ва бошқалар).

Ўзбекистон тасвирий санъатида Н. унсурлари қад. давр санъатида (Мас, Афросиёб деворий расмларида — вазадаги мевалар), миниатюра санъатида (Мас, Камолиддин Беҳзоднинг Шайбонийхон портретида тасвирланган буюмлар — сиёҳдон, қамчи) учрайди. Н.нинг ҳақиқий шаклланиши ва ривожланиши ХХ асрнинг 30—50-йилларига тўғри келади. Айни шу даврда рассомларнинг ижодида Н.нинг дастлабки намуналари пайдо бўдди: Л.Насриддинов („Нонли Н.“), Ш. Ҳасанова („Хитой чинниси билан ишланган Н.“) ва бошқа; М. Курзин, В. Рождественский, В. Уфимсев, Н. Кашина, 3. Ковалевская, О. Татевосян, С. Абдуллаев, В. Фадеев, Ю. Елизаров ва бошқа Н. яратдилар. 60—80 йилларда Л. Салимжонова, Ю. Талдикин, Р. Чориев, В. Бурмакин, Е. Мелниковлар ижодида Н. кенг ўрин тутади. Рассомлар Р. Аҳмедов, А. Икром-жонов, М. Нуриддинов ва бошқа Н.да самарали ижод қилиб, Н.нинг тараққиётини таъминладилар. Натюрт чизишда чизаётган буюмнинг жойлашиҳсига алоҳида эътибор берилади. Натюрмор чизишда инсон қиёфаси ҳам тасвирланса ҳато ҳисобланмайди. Натюрмор икки ёки ундан ортиқ буюм ёрдамида чизилади. Ҳажми катта буюмлар орқада, ҳажми кичик буюмлар олдинда жойлашган ҳолда чизилади Буюмларни бир бирига тегиб турган холда бўлиши лозим. Натюрморт чизишнинт бир неча ҳолатларда чизиш мумкин .Хотирада натюрморт ишлаш.

Яъни бунда керакли натуралар танланиб олинади ва диққат билан кузатилади ундан сўнг устига Бирон масониc ёпиб қўйиб кейин Натура композициясини чизилади. Холмуродава Сайёра.

Манбалар