Наум Давидович Никомаров (1904-йил, 1-июн, Боку - 1974.27.11, Москва) — Ўзбекистон халқ артисти (1950). Боку театр техникумини (1920), Москва марказий театр санъати техникумини (1924), Диксия ва декламация институтини (1925) тугатган. Турли йилларда Боку, Самара театрларида, 1946-йилдан Тошкент рус драма театрида ишлаган. Кутузов ("Фелдмаршал Кутузов"), Сатин ( "Тубанликда"), Мистер Дулитл, Генри Хиггинс ("Пигмалион"), Монтанелли ("Сўна"), Уриэл Акоста ("Уриэл Акоста"), Егор Буличёв ("Егор Буличёв ва бошқалар"), Фамусов ("Акллилик балоси") каби роллари билан танилди. Саҳнавий жозиба, жўшқинлик, ўткир ифодавий воситалар топа билиш унинг ижодига хосдир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил