Науру, Науру Республикаси (Републик оф Науру) — Тинч океаннинг жанубиғарбий қисмидаги Науру оролда жойлашган давлат. Майдони 21 км². Аҳолиси 12,3 минг киши (2002), Расмий пойтахти йўқ. Ҳукумат қароргоҳи Мененг округида, ҳукумат биноси ва парламент — Ярен округида. Маъмурий жиҳатдан 8 округ (дистриcт)ра бўлинади.

Науру Республикаси
Рипублик Наоэро
Шиор: Год'с wилл фирст
Мадҳия: Науру Бwиэма
(Науру Оур Ҳомеланд)
Location of Nauru
Пойтахт Ярен Округи (де фаcто)
Расмий тил(лар) Науруча
Инглизча
Ҳукумат Президентлик Республика
Барон Wақа
Мустақиллик (фром Аустралиа-, НЗ-, анд УК-администеред УН трустеэшип)
• Сана
31-январ 1968
Майдон
• Бутун
021 км2 (231-ўрин)
• Сув (%)
0.57
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
13,048 (224-ўрин)
• Зичлик 621/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$60 мил. (223-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$4,598
Пул бирлиги Австралиа доллари (АУД)
Вақт минтақаси УТC+12
• Ёз (ДСТ)
УТC+12
Қисқартма НР
Телефон префикси 674
Интернет домени .нр

Тарихи

Науру — Буюк Британия Ҳамдўстлиги таркибидаги республика. 1968-йилги конституция амал қилади. Давлат ва ҳукумат бошлиги — президент. У парламент аъзолари орасидан 3 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни аҳоли томонидан 3 йил муддатга сайланадиган ва 18 аъзодан иборат парламент, ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади; унинг вазирлари парламент аъзоларидан бўлади.

Оролга европаликлардан биринчи бўлиб 1798-йилда инглиз денгизчиси Ж. Ферн келган, 1830-йиллардан савдогарлар, марварид қидирувчилар кўчиб кела бошлаган. 1888-йилда Германия оролни босиб олиб, уни ўзининг Маршалл ороллари протекторатига қўшди. 1898-йилда Науруда бой фосфорит кони топилди. 1914-йилда оролни Австралия қўшинлари эгаллади. 1919-йилда Науру Миллатлар Лигасининг мандатли ҳудуди сифатида Буюк Британия, Австралия ваЯнги Зеландияга бирга бошқариш учун беридди. 1942-йилда Науруни японлар босиб олди. 1947-йилда БМТнинг васийлигидаги Науру ороли яна Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия бошқарувига ўтди. 1940—50 йилларда мамлакатда мустақиллик ҳаракати кучайди. 1951-йилда қабила бошликлари кенгаши (1927-йил тузилган) асосида Науру маҳаллий бошқарув кенгаши ташкил этилди. 1966-йилда тузилган Қонун чиқарувчи ва Ижроия кенгашлари маҳал-лий бошқарув соҳасида ҳақиқий ҳуқуқлар олди. Ниҳоят, 1968-йилда Науру мустақил давлат — Науру Республикаси деб эълон қилинди. Науру — 1999-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 31-январ — Мустақиллик куни (1968).

География

Науру орол тектоник ҳаракат натижасида сув остида кўтарилган атолл бўлиб, унда ҳалқасимон маржон қоялари кўтармалари сақланган. Ер юзаси — плато (энг баланд жойи 65 м). Платонинг четларидаги камбар (эни 200 м гача) соҳил — террасасимон. Иклими иссиқ; ойлик ўртача температура 28°, йиллик ёғин 2500 мм. Доимий оқар сувлари йўқ. Ичимлик сув четдан келтирилади. Ўсимлиги қаттиқ баргли дарахт ва бу-талардан иборат. Денгиз қушлари ва ҳашарот кўп.

Демографияси

Аҳолисининг 60% маҳаллий науру (полинезиялик)лар, қолган қисми — Океаниянинг бошқа оролларидан келганлар, хитойлар, филиппинлар ва европаликлар. Расмий тиллари — науру ва инглиз тиллари. Диндорларнинг 60% — протестант, қолганлари — католик ва бошқа.

Давлат ва Сиёсат

Науруда ягона партия — Науру демократик партияси мавжуд, у 1987-йилда тузилган. Мамлакат касаба уюшма бирлашмаси Науру ишчи ташкилоти деб аталади (1974-йилда асос солинган).

Халқ Хўжалиги

Иқтисодиётининг асосини фосфорит қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади (йилига 2 млн. тонна). Тропик ўсимликлар, асосан, кокос палмаси ўстирилади, сабзовот ва мевалар ҳам етиштирилади. Балиқ овлаш ва ҳунармандчилик ривожланган. Четга, асосан, фосфорит ва копра чиқарилади, четдан озиқ-овқат, қурилиш материаллари, машина ва кон ускуналари, ёнил-ғи, уйрўзғор асбоблари келтирилади. Соҳил бўйлаб 19 км тош йўл қурилган. Фосфорит кони билан порт оралиғидаги темир йўл узунлиги — 6 км. Ташқи савдодаги мижозлари: Австралия, Япония, Янги Зеландия. Пул бирлиги — Австралия доллари.

Науру мактабларида 2200 киши таълим олади. 1000 га яқин киши чет элларда ўқийди. Хукуматга қарашли „Буллетин“ газ. инглиз ва науру тилларида ҳафтада 1-марта чиқади. Науру радиоэшиттириш хизмати (1968-йилдан) ва Науру телевидениеси (1991-йилдан) ишлайди[1].

Халқаро Муносабатлар

Тинч океанининг ғарбий қисмида шу номли оролда жойла шган бу давлатнинг ахолиси 14 000 кишидан иборат. Ўз мустақиллигига 1968-йилда эришган. Науру давлатини Австралия ўз химоясига олган ва бу шунчаки шартнома эмаслигини амалда хам исботлаган. 1940-йилда Науру ҳали мустақил давлат мақомига эга бўлмаган бўлсада, Германия хужум қилган пайитда Австралия кўмакка келган. Лихтенштейн Пойтахти Вадуц шаҳри бўлган Марказий Европадаги бу давлат Австрия ва Швецария билан чегарадош. Князликда конституца монархия тизими хукум суради. Гарчи бирор бир давлат расман Лихтенштейн мудофасини ўз зиммасига олмаган бўлсада, князлик хукумати Швецарияда ўтқазилган музокаралар чоғида бир қатор давлатлар билан бу борада битимлар имзоланганлигини такитлайди[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Абдулатиф Атхамов. АРМИЙАСИЗ ДАВЛАТЛАР, 2013-10-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-10-23