Navbahor Hamidova
Навбаҳор Нишон қизи Ҳамидова (2001-йил 7-феврал, Самарқанд[1], Ўзбекистон) – ўзбекистонлик аёл боскчи, 2024-йилги Париж олимпиадаси иштирокчиси[2]. Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, ҳаваскорлар ўртасидаги халқаро ва миллий турнирларининг кўп карра чемпиони ва совриндори.
| Навбаҳор Нишон қизи Ҳамидова | |
|---|---|
|
Навбаҳор Ҳамидова 2024-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2001-йил 7-феврал Самарқанд, Ўзбекистон |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Бокс |
Фаолияти
2019-йилги Монголиянинг пойтахти Улан-Баторда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган[3].
2021-йил Болгариянинг София шаҳрида ўтказилган Странжа—2021 турнири иштирокчиси[4].
2021-йилги Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрдиа ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган[5].
2022-йил Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медал соҳиби бўлган[6][7].
2023-йил январ ойида Таиландда ўтказилган 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида 66 кг вазнда олтин медал соҳиби бўлган[8].
2023-йил Ҳиндистоннинг Ню-Деҳли шаҳрида ўтказилган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлган[9][10].
2024-йил Таиланднинг Бангкок шаҳрида 2024-йилги Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун ўтказилган лицензион турнирда ғолиб бўлиб, Олимпиада иштирокчисига айланган[11][12][13].
Манбалар
- ↑ „Навбакҳор Кҳамидова“. Қаралди: 2024-йил 2-август.
- ↑ „Париж—2024. Навбаҳор Ҳамидова АҚСҲ вакилини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди“ (2024-йил 1-август).
- ↑ „Ўзбекистонлик ёш боксчилар Осиё чемпионатида 14 та медални қўлга киритди“ (2019-йил 17-ноябр).
- ↑ „Странжа—2021. Баҳодир Жалолов ва Бобоусмон Ботуров финалга чиқди, Шаҳобиддин Зоиров эса ютқазиб қўйди“ (2021-йил 27-феврал).
- ↑ „Осиё чемпионати—2021 якунлари. Ўзбекистонлик эркак боксчилар 10 та, аёллар эса 8 та медалга эга чиқди“ (2021-йил 1-июн).
- ↑ „Бокс бўйича ОCҲ—2022. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани биттадан олтин, кумуш ва бронза медали билан якунлади“ (2022-йил 11-ноябр).
- ↑ „Навбаҳор Ҳамидова - Осиё чемпиони!“ (2022-йил 11-ноябр).
- ↑ „Бокс У22. Ўзбекистонлик қизлар 10 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди“ (2023-йил 25-январ).
- ↑ „Ню-Дели-2023. Навбаҳор Ҳамидовани мағлуб этган рақиб эркак бўлиб чиққани учун ватандошимизга бронза медали тақдим этилди“ (2023-йил 26-март).
- ↑ „Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖCҲ—2023 да жазоирлик боксчи генетик тестдан ўтолмади. Унга чорак финалда ютқазган Навбаҳор Ҳамидовага бронза медали топширилди“ (2023-йил 27-март).
- ↑ „Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига ё'л олди“ (2023-йил 2-июл).
- ↑ „Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олди“ (02 июн 2024).
- ↑ „Париж—2024. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан қатнашадиган бўлди“ (2024-йил 2-июл).
Ҳаволалар
- Навбаҳор Ҳамидова ЎзМОҚ сайтида
| Боксчи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 7-fevralda tugʻilganlar
- 2001-yilda tugʻilganlar
- Samarqandda tugʻilganlar
- Bokschilar haqidagi chala maqolalar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekistonlik ayol bokschilar
- 21-asrda Oʻzbekiston ayol sportchilari
- Oʻzbekistonlik Olimpiada oʻyinlarida ishtirok etgan bokschilar
- 2024-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlaridagi bokschilar
- Boks boʻyicha Osiyo Chempionlari