Navbahor Imamova
Навбаҳор Имамова — „Америка Овози“ телерадиосининг ўзбек журналисти. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Телевидение, радио ва интернет орқали 2001-йилдан буён Америка Қўшма Штатлари ва Марказий Осиёни ёритади. 2003-йилдан бери „Америка манзаралари“ номли ҳафталик дастурини тақдим этиб, Вашингтоннинг Марказий Осиё билан алоқалари ҳамда Америкадаги ҳаёт ва сиёсатни таҳлил қилади. Шунингдек, „Америка Овози“ гендер масалалари бўйича кенгашининг асосчиси ва раиси[1][2].
| Навбаҳор Имамова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1978-йил 15-феврал Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғи |
| Касби | Журналист |
| Фаолият йиллари |
|
| Мукофотлари |
|
Навбаҳор Имамова 2018-йилдан бошлаб „Америка Овози“ телерадиосининг Ўзбекистон бўйича мухбири сифатида рўйхатдан ўтган. Республика Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан аккредитация қилган илк журналистдир[3][4][5].
Таълим
- 2016—2017-йилларда — Ҳарвард университетининг Жоҳн Кеннедй номидаги давлат бошқаруви олий мактабидан магистрлик даражаси (Эдwард Э. Масон стипендианти)
- 2003-йил — АҚШдаги Балл давлат университетидан журналистика бўйича магистрлик даражаси
- 2000-йил — Ҳиндистондаги Майсур университетидан журналистика ва оммавий коммуникация йўналишида бакалаврлик даражаси
- 1995—1997 — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети[6].
Фаолияти
Журналистик фаолиятини 1996-йилда Ўзбекистон радиосининг „Халқаро ҳаёт“ редаксиясида бошлаган[7]. 2001-йилдан буён АҚШда яшаб фаолият юритадиган Навбаҳор Имамова Ўзбекистон Жаҳон Тиллар Университети Халқаро журналистика факултетида маҳорат дарслари ҳам берган.
Мукофотлари
- 2009 — Оуцтандинг Ёунг Алумна (Балл Стате Университй)
- 2010 — ВОА Голд Медал („Америка Овози“ Олтин Медали)[8].
Манбалар
- ↑ „Репорт: 50:50 Прожеcт, Wомен’с Cауcус Пут Гендер Эқуитй Он-Аир ат ВОА“ (2021-йил 22-апрел). 2022-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ „Навбахор Имамова об американской политике в Центральной Азии, новых лидерах и коррупции (+ ин Энглиш)“ (2015-йил 21-май). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ „Навбаҳор Имамова“ (2020-йил 10-феврал). 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ ҳттпс://рус.азаттйк.орг/а/29223786.ҳтмл
- ↑ „Первое американское СМИ получило аккредитацию в Узбекистане“ (2018-йил 14-май). 2018-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ „Навбаҳор Имамова буюртма ахборотлар, мухлислар муносабати ва журналистлар авлоди ҳақида“ (2020-йил 10-октябр). 2022-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ „НАВБАҲОР ИМАМОВА“ (2010-йил 1-феврал). 2022-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.
- ↑ „Навбахор Имамова/Навбаҳор Имамова“ (2018-йил 9-июл). 2022-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-ноябр.