Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Navbahor tumani

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Навбаҳор тумани
туман
Таркибида Навоий вилояти
Маъмурий маркази Бешработ
Асос солинган санаси 1980-йил 12-март (биринчи марта)
1992-йил (иккинчи марта)
Ҳоким Рашидов Алишер
Расмий тиллар Ўзбек
Аҳоли 108600 киши
Миллатлар таркиби ўзбеклар, тожиклар, араблар, лўлилар, қорақалпоқлар, қозоқлар
Динлар таркиби мусулмонлар
Майдони 1,57 минг[1] км²
Вақт минтақаси УТC+5
Почта индекси 210200
Автомобил рақами коди 85
Расмий сайти Навбаҳор тумани ҳокимлиги расмий веб-сайти
Харитада
Navbahor tumani xaritada

Навбаҳор тумани — Навоий вилоятидаги туман. Вилоятнинг жануби-шарқида жойлашган. 1980-йил 12-мартда ташкил этилган. 1988-йилда Навоий туманига қўшиб юборилган. 1992-йилда яна алоҳида туман сифатида қайта тузилган. Навбаҳор тумани шарқда Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани, ғарбда Конимех тумани ва Бухоро вилояти, шимолида Нурота ва Конимех туман яйлов ерлари, жанубида Кармана тумани билан чегарадош. Майдони 1,57 минг км². 2025-йил 1-июл ҳолатига: Аҳоли сони 123 337 киши бо'лган (шундан 62 773 нафари эркаклар ва 60 564 нафари аёллар). (2026). Туманда 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Арабсарой, Бешработ, Гигант, Олчин, Қалқон-ота, Туркистон, Янгийўл, Янгиқўрғон) бор. Маркази — Бешработ шаҳарчаси.

Табиати

Навбаҳор туманига кираверишда ўрнатилган стелла

Навбаҳор тумани Зарафшон дарёсининг шимоли-шарқий қирғоғи бўйлаб Қоратов ва Зарафшон дарёси оралиғида жойлашган. Туман шимолидан Нурота тоғлари билан ўралган. Навбаҳор тумани ҳудудининг кўп қисми чўл, релефи нотекис: чуқурлик ва тепаликлар алмашиниб боради. Баландлиги 500–800 м. Иқлими кескин континентал. Ёзи қуруқ, иссиқ, қиши қуруқ, совуқ. Йиллик ўртача ҳарорат 14—15°. Энг паст температура —13° (январ, февралда), энг юқори температура 42° (июн, августда). Йиллик ёғин 250–300 мм. Вегетация даври 212 кун. Тупроқдари лёсс, бўз, қўнғир, шўртоб тупроқлар. Ёввойи ўсимликлардан янтоқ, шувоқ, исириқ, қамиш, зарпечак ва бошқа ўсади. Туман хўжаликлари сувни Зарафшон дарёсидан чиққан Ўнг қирғоқ канали, Конимех. Човли, Арабсарой ариқларидан олади.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (93%), шунингдек, рус, тожик, қорақалпоқ, қозоқ, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км² га 55 киши.

Хўжалиги

Хўжалиги асосан, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Пахтачилик, ғаллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик, чорвачилик, пиллачилик билан шуғулланилади. Картошка, кунжут, мош, зиғир ҳам экилади. Токзорлар бор. Қоракўл қўйлари боқилади.

Кармана туманидан Навбаҳор туманига кираверишда ўрнатилган ҳумо қуши ҳайкали

Туманда „Бентонит“ Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси, 22 кичик ва хусусий корхона, 126 хусусий фирма, 11 аксиядорлик, 8 масъулияти чекланган жамият, 4 ассоциация, 1 ширкат корхонаси, 8 давлат, 32 хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, 12 қурилиш, 2 савдо корхонаси, деҳқон бозори мавжуд (2003). Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқлари пахтачилик ва ғаллачилик. Туманда 22,4 минг га ер майдони экинзор ва дарахтзорлар билан банд. 10 минг га ерга пахта, 8 минг га ерга ғалла, қолган қисмига полиз, сабзавот, ем-хашак ва бошқа экинлар экилади. Навбаҳор туманида 14 ширкат хўжалиги, 7 фермер хўжаликлар уюшмаси, 1000 га яқин фермер, 100 дан зиёд деҳқон хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда (1 ширкат хўжалиги қоракўл қўйлари боқишга, 29 фермер хўжалиги чорвачиликка ихтисослашган).

Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 33 минг қорамол, 60 минг қўй ва эчки, 412 от боқилади (2003). Навбаҳор туманида 255 км автомобил йўллари мавжуд. Шулардан 108 км давлат аҳамиятидаги йўллар. Туман ҳудудидан Тошкент—Учқудуқ темир йўл (21 км масофада), Навбаҳор—Нурота, Навоий — Учқудуқ, Навоий —Бухоро йўналишларида автобуслар қатнайди.

2002-2003 ўқув йилида туманда 28 умумий таълим, 5 таянч, 2 бошланғич мактабларида 23 мингга яқин ўқувчи таълим олди, шунингдек, 1 спорт мактаби (754 ўқувчи), маънавият ва қўшимча таълим маркази (960 ўрин), „Истиқлол“ касб-ҳунар коллежи (750 ўрин), „Учтут“ нафис санъат лицейи фаолият кўрсатмоқда.

Марказий маданият уйи, 5 қишлоқ маданият уйи, 3 қишлоқ клуби, „Навбаҳор таронаси“ ашула ва рақс халқ ансамбли, марказий кутубхона (112352 нусха китоб), унинг 24 та тармоғи ва туман болалар кутубхонаси, 2 жамоатчилик, „Нафосат“, „Оила“ клублари ишлаб турибди. Марказий касалхона (2895 ўрин), 6 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 8 қишлоқ врачлик пункти, 1 поликлиника, дорихоналар ва бошқа тиббий муассасаларида 104 врач ва 584 ўрта тиббий ходим ишлайди.

Туман ҳудудида милоддан аввалги В аср — милодий ИВ асрларга оид археологик ёдгорликлар мажмуи (Қалқонота қишлоғи ёнида), Учтут қишлоғи яқинидаги чақмоқтош конлари (ашел, мусте ва юқори палеолит даврига оид тош қуроллари топилган), Сармишсой, Қораунгурсой, Биронсой дараларидаги қоятош суратлари (милоддан аввалги ВИИ аср — милодий ИИИ асрлар, айримлари мил.нинг 1 — 10 асрлари) ва бошқа бор. 1982-йил 1-апрелдан „Навбаҳор тонги“ туман газетаси нашр этилади (адади 1500 нусха)[2].

Манбалар

  1. ↑ Навбаҳор туман тарихи
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил