Navhoz
Навҳоз– Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти Хонқа туманидаги қадимий қишлоқлардан бири. Умумий майдони 0.36миг кв км.[2]. НАвхоз қишлоғида яшовчи аҳоли 12628 кишини ташкил этади[3].
Навҳоз | |
|---|---|
| қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Хоразм вилояти |
| Туман | Хонқа тумани |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек тили |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Почта индекс(лар)и | 220803[1] |
| Автомобил коди | 90 |
Этимологияси
Навхоз атамаси 1700-йиллардан бошлаб Огаҳий, Баёний, Мунис асарларида учрай бошлайди. Ундан ташқари россиялик муаллифларнинг кундаликларида батафсил тўхталиб ўтилган. Лекин шунга қарамасдан асосий малумотларни ХИХ-ХХ асрдаги Хива хонлиги архив ҳужжатларидан олишимиз мумкин. Олимлар Навхоз сўзини Авестодан таржима қилганда „нав“- янги, „хос“- қишлоқ деган маънони англатади дейдилар.[4]. Қишлоқ Полвон канали бўйида жойлашган. Қишлоқ номи ХВИИ асрдан бошлаб Огаҳий, Муний, Баёний асарларида тилга олинади. Тўлиқ маълумотларни ХИХ асрдаги рус муаллифларининг кундаликларидан олишимиз мумкин. Асосий маълумотларни Хива хонлиги архив ҳужжатларидан олинади. Хонлик ҳужжатларида Навхос аҳолиси 15 та мачит-қавмдан ташкил топганлиги айтилган ва буларнинг номи келтирилган; Азиз Сўфи, Юсуф Шайх, Абдулла ака, Сахтиён сахоба, қўшиқчи, Темирчи, Захнал хўжа, Ўймачи, Чўлпон хўжа, Ишканхос, Мулла Юсуф, Сотболдибой, ортиқбой, Маҳаммадназар мачитлари.[5] Ҳужжатларда Навхосда 338 та хўжалик бўлиб, улардан 48 таси бой, қолганлари ўртахол ва камбағалларни ташкил этиши ёзилган. Биринчи завод Шариф Муҳаммадбойнинг уйида қурилган. 1921-йил Хонқа тумани ташкил топганда Навхос энг катта элат эди. 1931-йилда дастлабки МТСлар ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Навхосдан 200 нафар киши қатнашган.
Ҳудудий бўлиниши
Ҳозирги кунда қишлоқ 3 та аҳоли пункидан ташкил топган. Булар; Ишканхос, Навхос, Зинахослардир.
Ижтимоий соҳа обектлари
Навхосда А.Навоий фермерлик хўжалиги, адабиёт музейи, 4 та мактаб, 1 коллеж, 70 дан зиёд савдо мажмуалари, 3 та кутубхона ва бошқа маданий-марифий обектлар бор. ХХ асрнинг бошларида Шариф Муҳаммадбойнинг уйида дастлабки кичик завод қурилади. Дастлабки МТСлар 1931-йилда барпо этилган.
Тарихи
1921-йилда Хонқа волости ташкил этилгач Навхоз унинг таркибига киритилган.
Таниқли шахслар
С.Машарипов, Қ.Қурёзов, А.Ёқубов, Ж.Хасанов, Р.Бойжонов, Х.Машарипов, Ж.Жуманиёзов, О.Пўлатов, М.Қулжонов, Жума Сурнайчи, Хожи Ортиқов, Қутлимурод Қўчақов, Р.Рахмонов, Э.Самардар каби машҳур ва атоқли шахслар бор.
Манбалар
- ↑ „Хоразм вилояти аҳоли пунктлари почта индекслари“. ҳттпс://www.голденпагес.уз/уз/почта/кҳорезм_регион_почта/. Қаралди: 9-октябр 2023-йил.
- ↑ Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, с. 25.
- ↑ Хонқа тарихи. Комилжон Нуржонов. Мамалакат Жуманиёзова. Урганч. 2015.
- ↑ ЎЗБЕКИСТОН ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТИ, с. 273.
- ↑ Комилжон Нуржонов, Мамлакат Жуманиёзова & Хонқа тарихи, с. 26.