Навкат-қурайш – ўрта асрлардаги Кеш вилоятига қарашли шаҳар. Кешдан Насафга борадиган йўлда, ҳозирги Қамаши туманидаги Қавчин қишлоғи ўрнида жойлашган. Хожа Аҳрор мулкларига оид вақф ҳужжатларида (15— ХВИ асрлар) қайд этиб ўтилган. Навкат-қурайш Олтинтепа шаҳар харобаси ўрнида бўлган деб ҳисобланади. Василий Бартолднинг фикрича, Навкат-қурайшдаги „Қурайш“ сўзи исломнинг дастлабки даврларида бу ерда арабларнинг Қурайш қабиласи яшаганлигига ишора. Қурайшлар Қутайба ибн Муслим қўшинининг кўпчилик қисмини ташкил этган. Қашқадарёда ҳозирги яшайдиган араблар шуларнинг авлодлари бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Сўғдийча Навкат – „Янги қалъа“ ёки „Янги қишлоқ“ демакдир[1].

Манбалар

  1. ↑ „Навкат-қурайш“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 6-жилд (Мирий — Пархиш). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2003 — 704-бет.