Навоий (роман)
„Навоий“ романи — 1942-йилда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек томонидан ёзилган тарихий роман. Ойбекнинг ушбу романида Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Роман турли қарама-қаршиликлар ва муҳокамалардан сўнг илк маротаба 1944-йилда нашр этилган.
| Муаллиф(лар) | Ойбек |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | Тарихий роман |
| Нашр этилган санаси |
|
| Саҳифалар сони |
|
| ИСБН | ИСБН 978-9943-20-603-8 |
Асар ҳозиргача рус, инглиз, украин, немис, белорус, қозоқ, туркман, озарбайжон, тожик, араб, форс, эстон, латиш ва хитой тилларига таржима қилинган. Ўзбек тилида узоқ йиллар давомида бир неча бор қайта нашр этилган. Роман 2004-йилда Шарқ нашриёт-матбаа аксиядорлик компаниясида 497 бетли қаттиқ муқовада 10000 нусхада, 2019-йилда Янгийўл Полиграпҳ Сервисе нашриётида, 2021-йилда Янги Аср Авлоди нашриётида инглиз тиллида чоп этилди.[1][2]
Мазмуни
„Навоий“ тарихий-биографик роман жанрининг нодир намунасидир. Роман воқеалари 18 ёшли йигит — Алишер Навоийнинг Самарқанддан Ҳиротга қайтиши билан бошланади ва Навоий ҳаётининг энг самарали ва энг сермазмун даврларини қамраб олади. Асар воқеалари Навоийнинг ўлимини акс эттириш билан якунланади. Асарда Навоий таржимаи ҳолининг асосий босқичлари ҳаёт ҳақиқатига мос ҳолда ёрқин тасвирланган. Асарда Навоийнинг олижаноб фазилатлари, ажойиб хислатлари, Ватан, халқ ва адабиёт олдидаги буюк хизматлари бирин-кетин очилиб боради. Романда Ҳусайн Бойқаро, Хадича бегим, Мўмин Мирзо, Дарвешали, Биноий, Мажидиддин сингари тарихий шахслар образи ҳам берилган. Усталик билан яратилган бу образлар бош қаҳрамон Навоий характерини очишда муҳим ўрин тутади. „Навоий“ романи ўзбек тарихий романчилиги тилининг шаклланишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Асар тили ўтмиш даврнинг жонли тилини яратиш намуналаридан бири бўлиб қолди, унда беш юз йил аввал яшаган тарихий қаҳрамонларнинг тили ҳозирги китобхонларга тушунарли қилиб қайта шакллантирилади.
Қаҳрамонлари
- Навоий- Алишер Навоий, шоир ва мутаффакир олим, асардаги барча персонажлар унга боғланган
- Низомулмулк-
- Мажидиддин-
- Мўмин Мирзо-
- Ҳусайн Бойқаро — Хуросон ҳукумдори
- Бадиуззамон- Бойқаронинг ўғли (Навоий унга қарата „Сизларда Искандарнинг сояси ҳам йўқ. Сизлар унинг навкарларига хам арзимайсизлар“ дея надомат қилган)
- Жомий- форс шоири
- Арслонқул-
- Султонмурод-
- Дилдор-
- Тўғонбек-
- Шайх Баҳлул-
- Валибек-
- Соҳиб Доро-
- Хўжа Афзал-
- Дарвешали-
- Зайниддин-
- Аловуддин Маҳшадий
- Хўжа Абдулла Марворий